09.01.2024 йилдаги 4-1904-2301/3121-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 09.01.2024 йилдаги 4-1904-2301/3121-сон
Дата вступления в силу
09.01.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А. Холмуминов
Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А. Махаммадиев
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.А. Аллабердиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.У. Тожиев ва А.Т. Махаммадиевлардан иборат таркибда, У.Ф. Панжиевнинг котиблигида, «TJC» МЧЖ таъсисчиси Н.А. (паспорт асосида), жавобгар вакили Д.Э. (2024 йил 04 январдаги 01-сонли ишончнома асосида), жавобгар «AND» МЧЖ вакили Х.Б. (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида) иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 03 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан «TJC» МЧЖ таъсисчиси А.Н.А. томонидан берилган апелляция шикояти иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сурхондарё вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъвогар — «TJC» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси — А.Н.А. (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар — «TJC» масъулияти чекланган жамияти ва «AND» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда «жавобгар» деб юритилади) ўртасидаги 08.01.2021 йилдаги 86-SV-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 октябрь кунидаги ажримига асосан «TJC» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Х.А.Б. низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг 2023 йил 26 октябрь кунидаги ажримига асосан Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси ҳамда АТБ Агробанк низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 03 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогар ҳисобидан Республика бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш жамғармасига 3300000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъвогар мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб келтирган апелляция шикоятида суд иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлигини, далилларга етарлича баҳо бермаганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган «TJC» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Х.А.Б., Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси ҳамда АТБ Агробанк суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда — ИПК) 274-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш апелляция инстанция судида кўрилиши жараёнида иштирок этган даъвогар вакили шикоятни қўллаб-қувватлаб, корхона таъсисчиси эканлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномадан хабари йўқлигини, корхона раҳбари унинг иштирокисиз қарор қабул қилганлигини таъкидлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш апелляция инстанция судида кўрилиши жараёнида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогар томонидан келтирилган апелляция шикоятини асоссизлигини, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилганлигини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлов ҳайъати, иш юзасидан даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Судда аниқланишича, «TJC» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 26 августдаги 11/20-К-сонли йиғилиш қарорига асосан «TJC» масъулияти чекланган жамиятининг низоми тасдиқланиб, Қумқўрғон туман давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 15 сентябрда 293811-рақам билан рўйхатга олинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамиятнинг низом жамғармаси 3 150 000 000 сўмдан иборат бўлиб, таъсисчи Х.А.Б.нинг улуши 2 116 800 000 сўм, яъни 67,2 фоизни, таъсисчи А.Н.А.нинг улуши эса 1 033 200 000 сўм, яъни 32,8 фоизни ташкил этган. Жавобгарлар«TJC» масъулияти чекланган жамияти ва «AND» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 8 январда 86-SV-сонли умумий қиймати 50 000 000 000 сўмлик томчилатиб суғориш технологияси ва асбоб ускуналарини сотиб олиш юзасидан олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан «TJC» МЧЖ «AND» МЧЖдан жами 40 790 381 290 сўмлик маҳсулотни кредит маблағи ҳисобига сотиб олган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъвогар суддан мазкур олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган ва ушбу шартнома йирик битим ҳисобланиши ва унинг тузилишида жамият барча иштирокчиларининг розилиги олиниши лозим бўлса-да, бироқ таъсисчи сифатида унинг розилиги олинмаганлигини, натижада ушбу битим қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ҳисобланишини бунга асос сифатида келтирган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундан шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 17-бандига кўра, ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарорнинг 17-банди иккинчи қисмида, судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, ФКнинг 126-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, даъвогар низоли олди-сотди шартномаси бўйича иккинчи тараф «AND» МЧЖ мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлигини исботлаб бера олмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу сабабли биринчи босқич суди, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 279-моддаси 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлов ҳайъати, қайд этилганларга кўра, ҳал қилув қарори асосли ва қонуний қабул қилинганлиги сабабли уни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирилмасдан қолдиришни лозим топди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирган важларига биринчи босқич суди томонидан асослантирилган ҳолда ҳуқуқий баҳо берилганлиги сабабли улар билан келишмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 118-моддасининг тўққизинчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилаётганлиги сабабли, даъвогар томонидан тўланган 1.700.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 85000 сўм суд харажати даъвогардан Олий суд ҳисобига ундириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276, 277, 280, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1904-2301/3121-сонли иш бўйича 2023 йил 03 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар — «TJC» МЧЖ таъсисчиси А.Н.А.нинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар — А.Н.А. ҳисобидан Олий суд ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 85000 сўм суд харажати ундирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қарор устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раислик қилувчи С. АЛЛАБЕРДИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайъат аъзолари У. ТОЖИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А. МАХАММАДИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Термиз ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 9 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-1904-2301/3121-сон