15.01.2024 йилдаги ПФ-10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунларида ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш бўйича фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда жиноятларнинг омилларини ўз вақтида бартараф этиш орқали уларни барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини ошириш мақсадида:
а) 1-илованинг 8-банди ўнинчи хатбошиси «жамоат хавфсизлигини таъминлаш» сўзларидан кейин «ва криминология» деган сўзлари билан тўлдирилсин;
41-банди ««Жамоат хавфсизлиги асослари» дарслигини тайёрлаш» сўзларидан кейин «, шунингдек, республика таълим муассасаларида криминология фани ўқитилишини ривожлантириш» деган сўзлари билан тўлдирилсин;
44-бандидан «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
47-бандида «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.