29.12.2023 йилдаги 707-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2023 йилдаги 707-сон
Дата вступления в силу
29.12.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда ўсимликларни зарарли организмлардан ишончли ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ўсимликлар карантини соҳасида хизматлар сифатини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ички бозорларда аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини сақлаш учун импорт ҳисобидан қопланадиган ҳамда халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш бўйича фитосанитария талабларини соддалаштириш ва халқаро амалиётга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан берилган карантин рухсатномаси ҳамда экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидаги ҳолларда ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга фақат Агентлик томонидан ҳар бир партияга алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи мамлакатда ваколатли давлат органлари мавжуд бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи мамлакатда фитосанитария сертификати (гувоҳномаси) талаб этилмайдиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига киритилган фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларга».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 29 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
707-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/707/0010-сон)