20.11.2023 йилдаги 28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 28-сон
Дата вступления в силу
20.11.2023
Ҳужжат 20.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг талабларидан келиб чиққан ҳолда, ер умуммиллий бойлик эканлиги, ундан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва у давлат томонидан муҳофаза қилинишини инобатга олиб, ерга оид низоларни судлар томонидан ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва ер муносабатларини тартибга солишга оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Бунда судларнинг эътибори Ер кодексининг 33-моддасида назарда тутилган ҳужжатларгина ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланишига қаратилсин.
4. Судларга тушунтирилсинки, Ер кодекси 22-моддасининг биринчи қисми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 549-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, давлат эгалигида бўлган ер участкалари ёки бошқа кўчмас мулкларнинг қонунда белгиланган тартибда бошқа шахснинг эгалигига ўтказилиши, ер участкалари ёки бошқа кўчмас мулклардан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган шахсларнинг ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ундан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
5. Судлар Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, муддати тугаганлиги муносабати билан ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги даъволарни кўришда, ушбу Кодекснинг 244-моддаси асосида ер участкасини ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳолатларига эътибор қаратишлари лозим.
Шунингдек, Ер кодексининг 24, 36-моддалари талаби ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг индивидуал хусусиятга эга бўлган ер муносабатларига оид ҳужжатлари маъмурий судларда низолашилиши мумкин.
Ер кодексининг 36-моддасида назарда тутилган ҳолларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш;
Ер кодексининг 86, 87-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарни ундириш;
9. Ерга оид қонунчилик ҳужжатлари билан тегишли органларнинг ваколатига тааллуқли масалалар судлар томонидан ҳал қилинмаслигига, жумладан Ер кодексининг 23-моддасига асосан ер участкасини бериш (реализация қилиш) бўйича ваколатли органлар белгиланганлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
11. Судлар «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12, 27 ва 34-моддаларидан келиб чиқиб, шуни назарда тутишлари лозимки, ушбу Қонун кучга кирган кундан бошлаб ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда, ҳуқуқ эгасига белгиланган компенсация берилиши билан боғлиқ низолар дастлаб судга қадар компенсация комиссиялари томонидан кўриб чиқилиши, бироқ масаланинг қонунчиликда белгиланган муддатларда компенсация комиссияси томонидан кўриб чиқилмаганлиги аризани суд томонидан кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
13. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 27-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ низоларни кўришда аризачи томонидан ноаниқ (масалан, кадастр йиғмажилди, кадастр паспорти, гувоҳнома ва давлат реестридан кўчирмани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида) талаб қўйилганда, низонинг асл моҳиятидан келиб чиққан ҳолда маъмурий судлар суднинг фаол иштироки тамойили асосида талабга аниқлик киритиш чораларини кўриб, аризани мазмунан кўришлари лозим.
14. «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига кўра, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳисобланиши сабабли, судларнинг эътибори кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ низоларни кўришда, иш бўйича жавобгар сифатида Давлат кадастрлари палатасининг вилоят ҳудудий бошқармалари жалб қилиниши лозимлигига қаратилсин.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиш асослари Ер кодексининг 31-моддасида кўрсатилган бўлиб, ерга оид низоларни кўришда аризачида бундай ҳуқуқлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, аризачи МСИЮтК 185-моддаси талаби бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигига аниқлик киритиш лозим.
15. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонининг (бундан буён матнда ПФ-6243-сонли Фармон деб юритилади) 4-банди билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш, шу жумладан туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган.
Шу билан бирга, ПФ-6243-сонли Фармоннинг 8-бандида ушбу Фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб Ер кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур Фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилганлиги қайд этилган.
Шу сабабли, Ер кодексининг 23-моддасига ўзгартишлар 2021 йил 16 августда киритилган бўлса ҳам, туман (шаҳар) ҳокимлари 2021 йил 9 июндан бошлаб ер участкаларини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ажратиш (реализация қилиш) ваколатига эга эмасликларига судларнинг эътибори қаратилсин.
16. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ер кодексининг 10 ва 21-моддалари талабларига мувофиқ ер участкасини бўлиш имконияти бўлмаса, бундай ер участкаси бир неча шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу ҳол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида акс эттирилади.
17. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги кадастр органи мутахассисининг фикри ёки судга оид экспертиза хулосасидан келиб чиқиши лозим.
19. Ер кодекси 62-моддасининг тўртинчи қисми талабига мувофиқ ер участкасининг ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, трубопровод, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса мустақил равишда ёки транспортда кириб чиқиш имкониятидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди.
20. Фуқаролик кодекси 223-моддасининг бешинчи қисмидан келиб чиқиб, биргаликда эгалик қилувчилар ўртасидаги ер участкаларини бўлишда улушларга нисбатан номутаносиблик вужудга келганда, судлар низони ҳал этишда ерга бўлган ҳуқуқдаги фарқ учун тегишли пул суммасини ундириш ёки бошқача компенсация белгиланиши лозимлигига эътибор қаратсинлар.
24. Судлар Ер кодекси 36-моддасининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиш масаласи Ер кодексининг 38-моддасига мувофиқ, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органнинг ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман (шаҳар) ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида киритилган тақдимномаси асосида туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер майдонини олиб қўйиш ҳақидаги даъво аризасига биноан суд тартибида ҳал этилишини инобатга олишлари лозим.
25. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ер кодекси 38-моддасининг иккинчи қисмига асосан Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризасини киритиши, башарти низоли ер участкасига нисбатан ер ижара шартномаси мавжуд бўлмаган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин.
26. Судлар фермер хўжаликлари билан ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда Фуқаролик кодексининг 384-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига риоя қилинганлигини текширишлари лозим.
Бундай шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигидан келиб чиқиб, Фуқаролик кодекси 113-моддасининг учинчи қисмига кўра судлар ўз ташаббуслари билан шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашга ҳақли эканлигини инобатга олишлари лозим.
Шу билан бирга, Ер кодекси 24-моддасининг саккизинчи қисми мазмунига кўра ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу ер участкасини ижарачиси томонидан фақат ўзига кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкинлиги инобатга олиниши керак.
31. Судларнинг эътибори Ер кодексининг 30-моддасига асосан сервитутнинг муҳим шарти бундай ҳуқуқни ўрнатишни талаб қилган ер участкасининг мулкдори, эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси ва ижарачисининг ўзганинг участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини ўрнатмасдан туриб, тегишли эҳтиёжларини қондириш имконсиз эканлигига қаратилсин.
Сервитут белгиланиши билан боғлиқ (Ер кодекси 30-моддаси иккинчи қисми) харажатлар даъвогар зиммасига юклатилиши судларга тушунтирилсин.
Судларга тушунтирилсинки, Ер кодексининг 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
34. Судларга тушунтирилсинки, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига асосан олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қиймати ер участкаси олиб қўйилиши тартиб-таомили бошлангунига қадар бўлган пайтдаги ёки ер участкаси олиб қўйилиши ҳақидаги хабар кўчмас мулк объектининг қийматига, шунингдек олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларга таъсир кўрсатилгунига қадар бўлган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан фақат мулкдорнинг ёки ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқлари ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.