15.11.2023 йилдаги 4-1701-2301/7524-сон
ONLINE TRANSLATE
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 15.11.2023 йилдаги 4-1701-2301/7524-сон
Дата вступления в силу
15.11.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Биринчи босқичда ишни кўрган судья: С. Рустамов
Апелляция босқичида маърузачи судья: А. Мадаминов
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят суди судьяси Т. Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар У. Холиқов ва А. Мадаминовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х. Тўхтасиновни суд мажлиси котиблигида, даъвогар А.О., жавобгар «А» масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва учинчи шахс М.Қ., МЧЖ ва учинчи шахслар А.А. ишончли вакили Ў.Ў. (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар «Ў» масъулияти чекланган жамияти улушдори Ў.А. жавобгар «А» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 1 декабрь кунги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар «А» масъулияти чекланган жамияти ва унинг иштирокчилари Қ.Қ. ва бошқалар (12 нафар таъсисчи) келтирган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«А» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси А.О.А. (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «А» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги матнларда МЧЖ деб юритилади) 2021 йил 1 декабрь кунги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг ажрими билан ишга А.О. низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, «Ў» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 1 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган. МЧЖ дан даъвогар О.А. фойдасига 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар А.О. апелляция шикояти билан Андижон вилоят судига мурожаат қилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция шикоятида, ИПКнинг 63-моддасида даъво аризасини имзолаш ваколати махсус назарда тутилиши лозимлиги, бироқ, даъвогар вакили Ў.Ў. даъво аризасини имзолашга ваколати йўқлиги, муқаддам айни бир тарафлар ўртасидаги низо кўриб ҳал этилиб, қарор қабул қилиниб, рад этилганлиги, шу сабабли иш юритишдан тугатиш лозим бўлганлиги, қонунга мувофиқ, иштирокчилар бундай даъво аризаси киритиши мумкинлиги, лекин даъвогар иштирокчи ҳисобланмаслиги, даъво муддати ўтганлиги, ариза берилганлиги, бироқ биринчи инстанция суди даъво муддатини кўллаш ҳақидаги аризани асоссиз рад этганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ёки даъво аризаси бўйича иш юритишдан тугатишни, ёки даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жавобгар МЧЖ ва учинчи шахслар вакили Ў.Ў. суд мажлисида берган тушунтиришида апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилишни сўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъвогар А.О. ва унинг вакили Ш.Х. суд мажлисида шикоятга эътироз билдириб, апелляция шикоятини рад этиб, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Учинчи шахслар вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўргазмаларини, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «А» масъулияти чекланган жамияти 2005 йил 19 сентябрда ташкил этилган. Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан 2010 йил 10 мартдаги 6807-сонли реестри билан рўйхатдан ўтказилган. МЧЖ Низоми ва таъсис шартномасида таъсисчилар сони 33 та жисмоний шахслардан иборат бўлган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А.О.А. 2012 йил 14 июнда МЧЖ таъсисчилари М.Қ.нинг 4,04 фоиз, Ф.Қ.нинг 0,67 фоиз, А.Н.нинг 0,67 фоиз, Ф.Қ.нинг 0,67 фоиз, Х.А.нинг 0,47 фоиз, 2012 йил 5 июнда О.Қ.нинг 0,47 фоиз, У.А.нинг 0,72 фоиз, Т.Х.нинг 3,56 фоиз, Г.Э.нинг 1,37 фоиз, 2012 йил 16 июлда К.А.нинг 0,64 фоиз, 2012 йил 19 июнда Ш.Ш.нинг 1,06 фоиз, 2012 йил 6 июнда А.Ю.нинг 2,87 фоиз, 2012 йил 17 июлда А.Қ.нинг 0,84 фоиз улушларини нотариал тасдиқланган шартномаларга асосан сотиб олган ва МЧЖдаги улуши 18,25 фоизни ташкил қилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, МЧЖ 2010 йил 10 мартда қайта давлат рўйхатидан ўтказилиб, МЧЖ Низомига кўра, жамиятнинг 61,29 фоизлик улушдори фуқаро А.У.М. ҳисобланган. Бироқ, 2010 йил 12 мартдаги Андижон шаҳар 1-давлат нотариал идорасида таъсисчи А.У.М. ва фуқаро А.О.А. ўртасидаги «Улуш олди-сотди шартномаси» тузилиб, реестрга 3-3029-тартиб рақами билан қайд қилинган. Мазкур шартномага кўра, А.У.М. МЧЖдаги 61,29 фоиз улушидан 30 фоизи А.О.А. сотилиб, унинг жами улуши 48,25 фоизни ташкил қилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЧЖ таъсисчилари томонидан 2016 йил 20 апрелда навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилган бўлиб, унга асосан МЧЖнинг ижро этувчи органи раҳбари — жамият раиси вазифасига А.О.А.ни тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, МЧЖ таъсисчиларининг 2016 йил 20 апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомасидан (қарори) норози бўлган МЧЖ таъсисчилари судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, МЧЖнинг мазкур умумий йиғилиш баённомасини (қарорини) ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу даъво аризаси бўйича 4-1701-2102/2379-сонли иқтисодий иш қўзғатилиб, даъво ариза барча инстанцияларда кўрилиб, якунда Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Демак, Ў.Ў раиси ҳисобланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, таъсисчилар А.О. Ў.А. ўртасида 2010 йил 12 мартда тузилган «Улуш олди-сотди шартномаси»ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур даъво аризаси бўйича 4-1701-2004/1498-сонли иқтисодий иш қўзғатилиб, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво муддати қўлланилиб, даъвони қаноатлантириш рад этилган. Ушбу ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 28 апрелдаги қарори билан қаноатлантирилмасдан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, А.А. ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Ў.А. ва бошқаларга нисбатан ишончномани ҳақиқий эмас деб топиш ва таъсис шартномасини янгилаш мажбурияти юклашни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2015 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, Андижон шаҳар 9-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган реестрга 2/4561-сон билан қайд этилган МЧЖнинг 30 фоиз улушларини фуқаро А.О. бошқариш учун бериш ҳақидаги ишончномани ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда МЧЖнинг барча таъсисчилари зиммасига О.А.ни 30 фоиз улушлари билан қўшилиши ҳақидаги янгидан таъсис шартномаси тузиш мажбурияти юклатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди кассация инстанция судининг 2019 йил 15 августдаги ажримига асосан ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ҳал қилув қарори юқори инстанцияларда бекор қилинмаган бироқ, ҳал қилув қарори ижроси таъминланмаган. Шу сабабли А.Ў. my.gov.uz интернет сайтидаги маълумотда МЧЖ таъсисчилари сафида қайд қилинмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЧЖ таъсисчилари томонидан 2021 йил 1 декабрда навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиб, йиғилишда жамият ижро этувчи органи раҳбари жамият раиси вазифасига Ў.А. сайланиб, Ў.А. жамиятга муқаддам раҳбар сифатида тайинланмаганлиги, бу борада таъсисчилар умумий йиғилиши ўтказилмаганлиги сабабли А.А. жамият ижро этувчи органи раҳбари сифатида жамиятни бошқариш ваколатига эга эмаслиги инобатга олиниши ҳақида қарор қабул қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу йиғилишда 72,06 фоизи улушга эга бўлган таъсисчилар иштирок этган деб ҳисоблаб, йиғилиш ўтказилган санада А.А. улуши 61,29 фоизни ташкил қилиши қайд этилган бўлса-да, бироқ, А.О. 61,29 фоиз улушидан 30 фоизини 2010 йил 12 мартда тузилган «Улуш олди-сотди шартномаси»га асосан даъвогарга сотиб юборган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан кўринадики, йиғилиш ўтказилган санада А.Ў. улуши 31,29 фоизни ташкил қилиб, йиғилишда 42,06 фоиз улушдорлар иштирок этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонуннинг 32-моддаси кўра, жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган ҳолларда, шунингдек, агар бундай умумий йиғилишни ўтказишни жамиятнинг ва унинг иштирокчиларининг манфаатлари тақозо этса, бошқа ҳолларда ҳам ўтказилади. Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан: жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг жами камида ўндан бирига эга бўлган жамият иштирокчиларининг; жамият кузатув кенгашининг; жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) талабига биноан чақирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши зарур ҳолларда жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан унинг ташаббусига биноан чақирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамиятнинг ижро этувчи органи жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб олинган санадан эътиборан уч кун ичида мазкур талабни кўриб чиқиши ва жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонуннинг 33-моддасига асосан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт. Хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилиши керак. Жамиятнинг исталган иштирокчиси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида уни ўтказишдан камида ўн беш кун олдин таклифлар киритишга ҳақлидир. Қўшимча масалалар, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жумласига кирмайдиган масалаларни истисно этганда, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига киритилади. Агар жамият иштирокчиларининг таклифига биноан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг дастлабки кун тартибига ўзгартишлар киритиладиган бўлса, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар умумий йиғилиш ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган усулда кун тартибига киритилган ўзгартишлар ҳақида жамиятнинг барча иштирокчиларини хабардор қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонуннинг 34-моддасига кўра, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ушбу Қонунда, жамиятнинг уставида ва унинг ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби ушбу Қонун, жамиятнинг устави ва ҳужжатлари билан тартибга солинмаган қисмида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишда шахсан ёки ўз вакиллари орқали иштирок этишга ҳақлидирлар. Жамият иштирокчиларининг вакиллари ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни (ишончномани) кўрсатишлари лозим. Жамият иштирокчисининг вакилига берилган ишончнома қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Жамиятнинг иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қарорларни қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Жамиятнинг жамият иштирокчиларининг кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларини чекловчи таъсис ҳужжатларининг қоидалари ёки жамият органларининг қарорлари ҳақиқий эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар юзасидан, шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар юзасидан қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ҳолатда суд, МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 1 декабрдаги навбатдан ташқари ўтказилган умумий йиғилиши қонуннинг 30, 32, 33, 34-моддаларида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилмаганлиги яъни, навбатдан ташқари ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинмаганлиги, йиғилиш ўтказилиши муддатларига риоя қилинмаганлиги, МЧЖнинг барча улушдорлар тегишли тартибда хабардор қилинмаганлиги, навбатдан ташқари йиғилишда қарор қабул қилиш учун кворум ташкил бўлмаган ҳолда қарор қабул қилинганлиги сабабли МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 1 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишга олиб келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, жавобгарлар вакилининг суд мажлисида судга тақдим қилган аризасида даъво муддати қўллашни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунининг 41-моддасида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши, бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши, агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дарҳақиқат, ушбу қонунга асосан даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилиш учун белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилган бўлса-да, бироқ, даъвогар жавобгарлар томонидан МЧЖ муҳри йўқотиб юборилганлиги, шу сабабли дастлаб ички ишлар органига мурожаат қилганлиги, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, олдин ҳам ушбу мазмундаги даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги бироқ, Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 майдаги қарори билан А. жамият иштирокчиси ҳисобланмаслиги, шу сабабли фақат жамият иштирокчиси жамият қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, судга даъво билан чиқиши мумкинлиги асоси билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аммо, суд мажлисида аниқланган ҳолатлар, судга тақдим қилинган ҳужжатлар ва судларнинг тегишли ҳал қилув қарорларига асосан О.А. жамиятнинг тўлақонли иштирокчиси ҳисобланади ва ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга қилган мурожаатларига кўра, даъво муддатини ўтказиб юборилганлиги узрли ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг ФКнинг 149-моддасига кўра, даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФКнинг 151-моддасига асосан айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс 158 — 162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФКнинг 159-моддасига кўра, башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ҳолатда суд, жавобгарлар вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жавобгарлар вакилининг судга тақдим қилган даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш ёки даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги бошқа аризаларини суднинг тегишли ажримлари билан қаноатлантириш рад этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жавобгарнинг шикоят важлари қуйидагиларга кўра рад этилади: ИПКнинг 63-моддасида даъво аризасини имзолаш ваколати махсус назарда тутилиши лозимлиги, бироқ, даъвогар вакили А.О. даъво аризасини имзолашга ваколати йўқлиги, муқаддам айни бир тарафлар ўртасидаги низо кўриб ҳал этилиб, қарор қабул қилиниб, рад этилганлиги, шу сабабли иш юритишдан тугатиш лозим бўлганлиги, қонунга мувофиқ, иштирокчилар бундай даъво аризаси киритиши мумкинлиги, лекин даъвогар иштирокчи ҳисобланмаслиги, даъво муддати ўтганлиги, ариза берилганлиги, бироқ биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани асоссиз рад этганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ёки даъво аризаси бўйича иш юритишдан тугатишни, ёки даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароли ишлари бўйича суд қарорида мажбурият юкланган, даъво ариза А.А.А. имзолаган, даъвогар О.А. ўзи даъво аризасини суд мажлисида қувватлаган. Даъво муддати ўтмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуни (кейинги матнларда қонун деб юритилади) 3-моддасига кўра, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарни даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида»ги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги; Пленум қарорининг 2-бандида қарор процессуал ҳуқуқ нормаларига аниқ риоя этилган ва низоли ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига тўлиқ мос ҳолда қабул қилинган тақдирда қонуний ҳисобланиши; Пленум қарорининг 3-бандида эса қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши ҳақида тушунтиришлар берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг биринчи инстанция суди юқоридаги қонун, Фуқаролик кодекси, Олий суд Пленум қарори асосида даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, жавобгар тўлаган 1 650 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 30, 68, 118, 276 — 278 — 280-моддалари талабларини кўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жавобгар «Ў» масъулияти чекланган жамияти ва унинг иштирокчилари А.Ў. ва бошқалар (12 нафар таъсисчи)нинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 сентябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси учун «А» масъулияти чекланган жамияти тўлаган А.А.А. сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раислик этувчи Т. АТАБАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳайъат аъзолари У. ХОЛИҚОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А. МАДАМИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 15 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-1701-2301/7524-сон