22.11.2023 йилдаги ЎРҚ-879-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ушбу Қонун билан «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларида соғлом шахсларнинг ихтиёрий равишда иштирок этиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатларини ўзгартириш учун имкониятни назарда тутувчи, шунингдек бир ишлаб чиқарувчининг турли савдо номлари остидаги, таркиби бир хил дори моддаларидан иборат бўлган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун шарт-шароитлар яратувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига донор қони ва унинг таркибий қисмларидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган фармацевтика ташкилотларига донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплашни, тайёрлашни, қайта ишлашни ва сақлашни амалга оширишга рухсат берадиган ўзгартиришлар киритилмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги 415-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда қабул қилинган ЎРҚ-399-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 1, 1-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
олтинчи — ўн учинчи хатбошилари тегишинча еттинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2) 8-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўққизинчи қисмидаги «беморнинг» деган сўз «клиник тадқиқот субъектининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи қисмидаги «беморнинг» деган сўз «клиник тадқиқот субъектининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августда қабул қилинган «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги 402-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 125-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
2) 12-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: