16.11.2023 йилдаги 605-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.11.2023 йилдаги 605-сон
Дата вступления в силу
17.11.2023
Ҳужжат 17.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Республика термитларга қарши курашиш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада термитларга қарши курашишга доир илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш, етакчи хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда замонавий технологияларни республикада жорий этиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Фанлар академияси Зоология институти ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Республика термитларга қарши курашиш маркази негизида Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази (кейинги ўринларда — Марказ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
термитлар биологияси ва экологиясини ўрганиш ҳамда уларнинг зарарли фаолиятига қарши курашиш юзасидан фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
термитларга қарши курашишда қўлланиладиган ем-хўрак ишлаб чиқариш технологияси ва уни қўллаш усулларини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва амалиётга жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
термитларга қарши курашиш юзасидан услубий қўлланмалар, тавсиялар ва йўриқномалар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада аҳоли турар жойлари, табиий ва тарихий обидалар, стратегик объектлар ҳамда иншоотлар ва очиқ ер майдонларида термитларнинг тарқалиши, зарарли фаолияти юзасидан мониторинг юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар дезинфекция станциялари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳудудий филиалларининг буюртмасига биноан термитларга қарши ем-хўракларни шартнома асосида тайёрлаб бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобварақларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобварақларига эга бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ директори Зоология институти директорининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази «Республика термитларга қарши курашиш маркази» давлат муассасасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ҳузурида «Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази» давлат муассасасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Марказнинг раҳбари ва илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос агентлиги ва Марказ билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар маданий мерос объектларида ва уларга туташ бўлган аҳоли турар жойларини термитлардан ҳимоя қилиш мақсадида зарарланган объектларда термитларга қарши курашиш чора-тадбирларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бинога жойлаштириш бўйича таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йилги маҳаллий бюджет параметрларини шакллантириш жараёнида аҳоли турар жойлари, ижтимоий аҳамиятга эга манзиллар ва улар атрофида термитларга қарши курашиш учун сарфланадиган харажатларни молиялаштириш мақсадида белгиланган тартибда зарур маблағлар назарда тутилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б. Юлдашев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 16 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
605-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 ноябрдаги 605-сон қарорига
1-ИЛОВА

Фанлар академиясининг Зоология институти ҳузурида «Республика термитларга қарши курашиш илмий ишлаб-чиқариш маркази» давлат муассасасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

1

Инсон ресурсларини бошқариш бўйича мутахассис

1

«Термитлар биоэкологияси» лабораторияси

5

Ҳисобчи

1

Ишлаб чиқариш бўлими

6

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 15 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 ноябрдаги 605-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида» 2012 йил 2 февралдаги 27-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида» 2012 йил 2 февралдаги 27-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2019 йил 4 сентябрдаги 725-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорининг 3-иловаси 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2023 й., 09/23/605/0864-сон)