10.11.2023 йилдаги ПФ-193-сон
Ҳужжат 11.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Т/р

Қўллаб-қувватлаш тури

Иштирокчилар

Фойдаланиш муддатлари

Алоҳида шартлар

1. Устав капиталга улуш киритиш

1.

Лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа активлар кўринишида улуш киритиш.

Қуйидаги шартларга жавоб берадиган хизмат кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи ўрта тадбиркорлик субъектлари:

а) 24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

б) камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган.

Киритилган улуш етти йил давомида бозор қийматида реализация қилинади.

Қўллаб-қувватлаш тақдим этиладиган лойиҳа очиқ танлов ўтказиш орқали танлаб олинади.

Компания улуш киритилган лойиҳалар бўйича мунтазам равишда мониторинг олиб боради ва консультатив ёрдам кўрсатади, шунингдек, ушбу лойиҳалар ҳақида ҳар ой ўзининг расмий веб-сайтида маълумот жойлаштириб боради.

Мазкур қўллаб-қувватлаш туридан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектига хизматлар ипотекаси ҳамда кафиллик ёрдами тақдим этилмайди.

Лойиҳалар йўналишлари Компания Кузатув кенгаши қарори билан белгиланади.

2. Хизматлар ипотекаси

2.

Кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва қуйидаги шартларнинг бири асосида ташаббускорга бериш:

а) қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш;

б) бўлиб-бўлиб тўлаш.

Қуйидаги шартларга жавоб берадиган хизмат кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи ўрта тадбиркорлик субъектлари:

а) 24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

б) камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган.

Етти йил муддатгача тақдим этилади.

Қўллаб-қувватлаш тақдим этиладиган лойиҳа очиқ танлов ўтказиш орқали танлаб олинади.

Мазкур қўллаб-қувватлаш туридан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектига «улуш киритиш» ёрдами тақдим этилмайди.

Ёрдам кўрсатиладиган лойиҳалар йўналишлари Компания Кузатув кенгаши қарори билан белгиланади.

3. Компания ресурслари ҳисобидан кредит (лизинг) ажратиш

3.

1,5 миллиард сўмгача бўлган миқдорда миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда тижорат банкининг маржаси қўшилган ставкада кредит (лизинг) ажратиш.

Кичик тадбиркорлик субъектлари.

Тижорат банклари томонидан кредит (лизинг) етти йил муддатгача ажратилади.

Компания томонидан:

миллий валютада ажратиладиган кредит (лизинг)лар бўйича ресурс Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлмаган ставкада;

хорижий валютада ажратиладиган кредит (лизинг)лар бўйича ресурс Кузатув кенгаши томонидан белгиланган ставкада жойлаштирилади.

4.

5 миллиард сўмгача бўлган миқдорда миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда тижорат банкининг маржаси қўшилган ставкада кредит (лизинг) ажратиш.

Ўрта тадбиркорлик субъектлари.

5.

500 миллион сўмгача миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда лизинг компанияларининг маржаси қўшилган ставкада лизинг ажратиш.

Кичик тадбиркорлик субъектлари.

Лизинг компаниялари томонидан лизинг беш йил муддатгача ажратилади.

Компания Кузатув кенгаши томонидан ташаббускорнинг кўрсаткичлари ҳамда лойиҳа йўналишларидан келиб чиқиб ажратиладиган ресурс миқдори ва шартлари белгилана?и.

Компания томонидан лизинг компаниялари ва микромолия ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобига ажратиладиган кредит (лизинг)лар учун Компаниянинг бошқа молиявий ёрдами кўрсатилмайди.

6.

1 миллиард сўмгача миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда лизинг компанияларининг маржаси қўшилган ставкада лизинг ажратиш.

Ўрта тадбиркорлик субъектлари.

7.

300 миллион сўмгача миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда микромолия ташкилотларининг маржаси қўшилган ставкада кредит (лизинг) ажратиш.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар.

Микромолия ташкилотлари томонидан кредит (лизинг) уч йил муддатгача ажратилади.

4. Кафиллик тақдим этиш

8.

2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.

Кичик тадбиркорлик субъектлари.

Тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивлар муддатига мос даврга.

Компания Кузатув кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолият давридан келиб чиқиб кафиллик ёрдами миқдори белгиланади.

9.

5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.

Ўрта тадбиркорлик субъектлари.

«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури иштирокчиси бўлган тадбиркорлик субъектлари.

Тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит муддатига мос даврга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.

10.

800 миллион сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ лизингнинг 30 фоизигача (30 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.

Кичик тадбиркорлик субъектлари.

Лизинг компаниялари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган лизинглар муддатига мос даврга.

Компания Кузатув кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолият давридан келиб чиқиб кафиллик ёрдами миқдори белгиланади.

11.

1,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ лизингнинг 30 фоизигача (30 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.

Ўрта тадбиркорлик субъектлари.

12.

100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 30 фоизигача (30 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар.

Микромолия ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредитлар муддатига мос даврга.

13.

5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.

Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари.

Тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит муддатига мос даврга.

Компания Кузатув кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолият давридан келиб чиқиб кафиллик ёрдами миқдори белгиланади ва кафиллик 2025 йил 1 январга қадар тақдим этилади.

5. Тижорат банклари кредит (лизинг)лари бўйича компенсация тақдим этиш

14.

3 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш.

Фаолият даври уч йилгача бўлган кичик тадбиркорлик субъектлари.

3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация «1+2» тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилади, кейинги икки йил давомида қуйидагиларга асосан давом эттирилади:

янги иш ўринларини яратиш режаси бажарилиши;

йиллик реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушумнинг камида 15 фоизга ошиши.

Ўрнатилган базавий меъёрлар бажарилмаган тақдирда ўтган давр учун компенсация тўлови кейинги йилга ўтказилади.

Компенсация йиллик Марказий банк асосий ставкасининг 4 фоизлик пунктидан юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютадаги кредитларга тақдим этилади.

Кичик тадбиркорлик субъектларига ташкил этилган давридан қатъи назар компенсация тақдим этиладиган йўналишлар Компания Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

Компенсация ҳудуд тоифасидан келиб чиқиб тақдим этилади.

15.

5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш.

Ташкил этилган давридан қатъи назар кичик тадбиркорлик субъектлари.

16.

10 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар (лизинглар) бўйича фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисми бўйича фоиз харажатларини қоплаш.

Фарғона вилояти Сўх туманида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари.

Компенсация Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютадаги кредитларга 2025 йил 1 январга қадар тақдим этилади.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси негизида «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖни ташкил этиш ва Компания Кузатув кенгаши таркибини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Ли)

2.

Компаниянинг устав капиталини 300 миллиард сўм миқдорида шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023-2024 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

3.

Улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси инструментлари қўлланиладиган йўналишлар, шартлар ва ушбу инструментлар тақдим этиладиган ташаббускорларни аниқлаш юзасидан очиқ танлов ўтказиш тартибини белгилаш.

Компания Кузатув кенгаши қарори

2024 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

4.

Компанияга улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси инструментларини тақдим этиш учун ўн йил муддатга беш йиллик имтиёзли давр билан жами 1,2 триллион сўм, шундан 2024 йил 1 июлга қадар 600 миллиард сўм ҳамда 2024 йил якунига қадар 600 миллиард сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июль — декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

5.

Тажриба-синов тариқасида Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятларида фаолият юритувчи ўрта тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларида улуш билан иштирок этиш асосида ёрдам кўрсатиш.

Бунда:

йўналишларни белгилаб олиш юзасидан сўровномалар ўтказиш;

лойиҳаларни танлаб олиш юзасидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида танловлар ўтказиш;

Компания Кузатув кенгаши қарори асосида босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ишларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари,

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

6.

Компания ҳисобидан кафиллик, шу жумладан портфель кафиллигини тақдим этиш тартибини белгилаш.

Бунда, «яхши» ва «аъло» кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича кафиллик ёрдамидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдорлар доирасида кафиллик тақдим этилишини назарда тутиш.

Компания Кузатув кенгаши қарори

2024 йил январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

7.

Компания томонидан тақдим этиладиган кафилликлар бўйича прогноз кўрсаткичларини белгилаш ва Компаниянинг кафиллик леверажи миқдорини 2025 йилда 15 баравар 2027 йилда 10 бараварга тушириш.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қолдиқ маблағларини Компанияга кафиллик леверажи учун йўналтириш.

Компания Кузатув кенгаши қарори

2024 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

8.

Компания томонидан кредитлар бўйича компенсация тақдим этиш миқдорлари, шартлари ва тартибини ҳамда компенсация ажратиладиган йўналишларни белгилаш.

Бунда:

компенсация «1+2» тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилиши, кейинги икки йил давомида тадбиркорлик субъекти томонидан яратилган янги иш ўринлари режаси бажарилиши ва реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушум камида ўн беш фоизга ошган тақдирда тўлаб борилиши;

компенсация бўйича тўловлар Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ҳисобига Иқтисодиёт ва молия вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармасидан амалга оширилишини назарда тутиш.

Компания Кузатув кенгаши қарори

2024 йил январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

9.

Компенсация тўловларини амалга ошириш учун Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармасини ташкил этиш.

Бунда, Жамғармани бошқариш ҳуқуқини Компанияга беришни назарда тутиш.

Идоравий ҳужжат

2024 йил январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

10.

Хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, «яшил» ва энергия самарадор технологияларни жорий қилишни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилаш.

Бунда, халқаро молия институтларидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Амалий тадбирлар

2024 йил март

2024-2025 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

11.

Халқаро молия институтлари, тижорат банклари ва бошқа хусусий инвесторларни Компаниянинг устав капиталида иштирок этишга жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

12.

2026 йилдан бошлаб Компанияда бошқарувнинг замонавий тизимлари ва халқаро стандартларни (ISO, SAP) жорий қилиш ва у томонидан етакчи халқаро агентликларнинг кредит рейтинги олинишини таъминлаш.

Маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида акция ва облигациялар чиқариш ва ресурслар жалб қилишни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

13.

2024 — 2027 йиллар давомида босқичма-босқич Компания даромадларини камида 50 фоизга ошириш орқали ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

14.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда APEX микромолиялаш тизимини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш:

микромолиялаш кўламини кенгайтириш мақсадида APEX тизимини жорий этиш ва хорижий молия институтларидан ресурс жалб қилиш;

жалб қилинган ресурсларни тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига микромолиялаш учун жойлаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Марказий банк

(Ҳамраев),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

15.

Компания инструментларидан мақсадли ва унумли фойдаланган тадбиркорлик субъектларининг энг яхши лойиҳалари бўйича танловлар ўтказиш ва уларни тақдирлаб бориш. Бунда, танлов ғолибларига грантлар ажратиш ва улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар бўйича кўргазмалар ташкил этишни назарда тутиш.

Компания Кузатув кенгаши қарори

Ҳар йили

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

16.

Компаниянинг «Тадбиркор» ахборот тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

тижорат банклари, микромолиялаш ташкилотлари, лизинг компаниялари ва Солиқ қўмитасининг ахборот базалари билан интеграция қилиш;

тадбиркорлик субъектлари учун Компаниянинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиш даражасини олдиндан билиш имкониятини яратиш;

дастурий таъминотлар, дастурий маҳсулотлар (хизматлар)ни етказиб берувчи компаниялар билан шартномалар тузиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Статистика агентлиги

(Бегалов),

Марказий банк

(Ҳамраев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Пекось)

17.

2022 йил 1 июлга қадар компенсация ёрдамлари кўрсатилиши орқали ажратилган кредит (лизинг)лар бўйича лойиҳалар бизнес-режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар реализациясидан тушум каби кўрсаткичлар бажарилмаган ҳолларда компенсация тўловларини тўхтатиш.

Тўловлар тўхтатилиши ҳисобига бўшаган маблағларни янги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш.

Компания Кузатув кенгаши қарори

2025 йил январь

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

тижорат банклари

18.

Компания томонидан эмиссия қимматли қоғозларини чиқариш ва уларни капитал бозорига жойлаштириш ишларини ташкил этиш.

Бунда, қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш, уни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш ва жойлаштириш учун енгилликларни жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ахборот хати

2024 — 2026 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Ли),

Марказий банк

(Ҳамраев),

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

(Абдужаббаров)

19.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига Компания ва (ёки) Компания туридаги ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил февраль

Марказий банк

(Ҳамраев),

Адлия вазирлиги

(Тошқулов)

20.

«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат Жамғармасига қўлланилган имтиёзларни Компанияга ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Адлия вазирлиги

(Тошқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисобласин.
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисобласин;
еттинчи хатбошидаги «Уюшма» сўзи «Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
«а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-93-сон Фармони 7-банди «б» кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги ҳамда 1-илованинг 3-позицияси «г» кичик бандидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» сўзлари «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» сўзлари «2025 йил 1 январга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
15-банддаги «Вазирлик» сўзи «давлат шериги» сўзи билан алмаштирилсин;
17-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирликка» сўзи «давлат шеригига» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «уч календарь куни мобайнида Вазирлик» сўзлари «уч календарь куни мобайнида давлат шериги» сўзлари билан алмаштирилсин.
118-банднинг биринчи хатбошисидаги «Тегишлилиги бўйича Вазирлик ва Агентлик» сўзлари «Давлат шериги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 9-банд «ўртасида» сўзидан кейин «қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч минг беш юз бараваригача бўлган» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисобласин;
б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисобласин.
биринчи хатбошидан «Бунда:» сўзи чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисобласин.
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5154-сон қарори 1-бандининг «в» кичик бандидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» сўзлари «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисобласин.
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июлдаги «Янги Андижон» шаҳрини барпо этиш ишларини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5180-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» сўзлари «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 3-банддан «мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 11-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари «Солиқ қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги «Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-70-сон қарорининг 6-бандидаги «Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори билан тасдиқланган 2023 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рақамли хизмат ва сервисларни жорий этиш режа-жадвалининг 33-позициясида «Электрон ҳукумат тизимлари билан интеграция қилиш муддати» ва «Синовдан ўтказиш муддати» устунларидаги «2023 сентябрь» сўзлари «2023 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
а) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Изоҳ: мазкур илованинг 13-банди 2023 йил 1 декабрдан, 7 ва 40-бандлари 2024 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.
Изоҳ: мазкур илованинг 10 ва 48-бандлари 2024 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.