21.09.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3457
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг буйруғи, 21.09.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3457
Дата вступления в силу
24.12.2023
Ҳужжат 24.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўллари уставига мувофиқ буюраман:
Юкларни ташиш шартномаси мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги темир йўл транспорти юкхати ҳамда 2-иловасига мувофиқ шаклдаги маршрут ёки вагонлар гуруҳи юкхатини тузиш йўли билан расмийлаштирилади.
4. Ташишлар бўйича ҳисоб-китоблар тартиби ва ташиш хақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига (бундан буён матнда Темир йўл устави деб юритилади) мувофиқ белгиланади.
Буюртмалар юк жўнатувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ юк ташишга буюртманома ҳамда декадалик буюртманома шаклида темир йўл транспорти (ташувчи) ёки уларнинг минтақавий бўлинмаларига тақдим этилади.
юк жўнатувчи томонидан буюртмалар мазкур Қоидаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шаклда тақдим этилмаганда ёки маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда;
22. Юкларни ташиш буюртмаси бажарилишининг ҳисоби темир йўл транспорти (ташувчи) томонидан мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ташиш режаси бажарилишини ҳисобга олиш карточкасида юритилади.
Ҳисобга олиш карточкаси ҳар бир юк жўнатувчи ва мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида кўрсатилган юклар номенклатурасига мувофиқ ҳар бир юк бўйича алоҳида юритилади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, ҳисобга олиш карточкасининг 7-графасида бу ҳақида қайд этилади.
37. Ички қатновда юк ташиш учун юк жўнатувчи томонидан мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги темир йўл транспорти юкхати ҳамда маршрут ёки вагонлар гуруҳи юкхати расмийлаштирилади.
9) «Юкни олувчи» ва «Почта манзили» графалари мазкур банднинг 7 ва 8-кичик бандларида белгиланган тартибда тўлдирилади. Ушбу графаларда юкни олувчининг телефон рақамлари ва электрон почта манзили кўрсатилиши керак;
тахта-ёғоч ва ўтин юкларини тўкилган ҳолда ташишда — юкларни ташишга қабул қилиш мазкур Қоидаларнинг 5-бобида белгиланган тартибда юкланган штабеллар (тахламлар) миқдори ва баландлиги;
Мазкур Қоидаларнинг 4-бобида назарда тутилган ҳолатларда, «Тепаликдан туширилмасин» деган сўзлар;
5) «Юк топширилгани тўғрисида белги» графасида мазкур Қоидаларнинг 8-бобида белгиланган тартибда юкларни юкни олувчига топшириш ҳақида белгилар қўйилади.
56. Етказиш манзилидаги темир йўл станциясида йўл қайдномасини тўлдириш мазкур бобнинг 5-параграфида белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда юкни олувчи томонидан йўл қайдномасининг қуйидаги графалари тўлдирилади:
60. Юкларни контейнерларда ташиш учун йўл қайдномасини расмийлаштириш мазкур параграфга мувофиқ қуйидаги хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади:
80. Тара-қадоқли ва донали юкларга юк жўнатувчи транспорт маркировкаси ҳамда мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги манипуляция белгиларини (юк билан ишлаш усулларини кўрсатадиган тасвирлар) акс эттириши шарт.
Темир йўл шохобча йўлларига вагонларни қўйиб бериш ва олиб чиқиш мазкур Қоидаларнинг 30-бобига мувофиқ амалга оширилади. Юк туширилиши учун қўйиб берилган вагонлар бўшатилгандан сўнг ортилиши учун мўлжалланган тақдирда, ортиш учун вагонларни тақдим этиш вақти тўғрисида хабардор қилиш талаб этилмайди.
100. Мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги битта юкхати қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда жўнатувчи маршрутларда юклар ташишга қабул қилинади:
105. Йўл давомида техник ёки тижорат носозлиги оқибатида вагон узилган ҳолларда темир йўл станцияси телеграф ёки бошқа электрон алоқа шакли орқали жўнатиш ва етказиш манзилидаги темир йўл станциясига узилиш сабабларини маълум қилган ҳолда хабар бериши ҳамда уч нусхада мазкур Қоидаларнинг 13-иловасидаги умумий шаклдаги далолатнома ва қўшимча тарзда жўнатиш йўл қайдномасини тузиши шарт. Мазкур қайднома бўйича вагон носозлик бартараф этилганидан сўнг юкни олувчига мазкур Қоидаларнинг 8-бобида белгиланган тартибда топшириш учун етказиш манзилидаги темир йўл станцияси бошлиғи номига жўнатилади.
112. Мазкур Қоидаларнинг 14-иловасида кўрсатилган юклар пломбасиз, лекин симли бурамалар ўрнатилган ҳолда ташилиши мумкин, бундан божхона назорати остида ташиладиган товарлар мустасно.
130. Юкни олувчининг кучи ва техник воситалари ёрдамида юк тушириш учун вагонларни қўйиб бериш олдиндан берилган хабарномалар бўйича ёки Мазкур Қоидаларнинг 30-бобида белгиланган тартибда шохобча йўлларидан фойдаланиш ва вагонларни қўйиб бериш ва олиб чиқиш шартномаларига мувофиқ вагонларни олиб кириш орасидаги белгиланган вақтда амалга оширилади.
Вагонларни қўйиб беришда темир йўл станциясининг ваколатли ходими мазкур Қоидаларнинг 133-бандида назарда тутилган тартибда вагонларни қўйиб беришдан камида икки соат олдин юкни олувчига хабар бериши шарт.
Вагон тарозисида юкларнинг вазнини ўлчаш мазкур Қоидаларнинг 74-75-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ечиладиган ускуналар ва иситувчи материаллар билан ташиладиган юкларнинг оғирлигини ўлчаган ҳолда топшириш вақтида юкнинг нетто оғирлиги, брутто оғирлиги ва вагон тараси ечиладиган ускуналар ва иситувчи материаллар оғирлигининг суммаси ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади. Иситувчи материаллар, сабзавот, нон маҳсулотлари учун тўсиқлар ва бошқа ечиладиган ускуналар оғирлиги юкхатида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ қабул қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган талаблар юкни олувчи ёки юк тушираётган ташкилот томонидан бажарилмаганлиги натижасида темир йўл транспорти (ташувчи) томонидан қабул қилинмаган вагонларнинг туриб қолиши учун жавобгарлик юкни олувчи ёки юк тушираётган ташкилотлар зиммасига юкланади.
Ортиқча оғирлик ва жойлар аниқланган тақдирда, мазкур банднинг 1 ва 2-кичик бандларида кўзда тутилган ёзувлар темир йўл станцияси томонидан мажбурий тартибда юкни олувчининг талабидан қатъи назар киритилади.
178. Юкларни юк жўнатувчилар ва юкни олувчиларнинг кучи ва техник воситалари билан механизациялашмаган усулда ортиш ва тушириш тўрт ўқли вагонлар учун мазкур Қоидаларнинг 16 ва 17-иловаларида, механизациялашган усулда ортиш ва тушириш тўрт ўқли вагонлар учун мазкур Қоидаларнинг 18 ва 19-иловаларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
181. Вагонлар тариқ, зиғир ва хантал уруғлари, сорго ва чумиза ташиш учун жиҳозланганда, мазкур Қоидаларнинг 12-бобига мувофиқ юк жўнатувчи илтимосига кўра жисмоний вагонга юк ортиш учун қўшимча 20 дақиқа вақт берилиши лозим.
185. Юкни ортиш-тушириш машиналари қўлланилса ёки мазкур Қоидаларнинг 18 ва 19-иловаларида кўрсатилмаган юкларни ортиш ва тушириш ишлари механизациялашган усулда бажарилса, юкни ортиш ҳамда тушириш муддатлари юк жўнатувчи ва юкни олувчи темир йўл транспорти (ташувчи) билан биргаликда белгиланади.
Ушбу муддатларни белгилаш мазкур Қоидаларнинг 20-иловасидаги Механизациялашган услубда вагонларга юкларни ортиш ва тушириш муддатларини ҳисоблаш методикасига мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилмаган бошқа юкларнинг қийматини юк жўнатувчининг хоҳишига кўра эълон қилиши мумкин.
190. Қиймати эълон қилинган юкни ташишга тақдим этишда юк жўнатувчи мазкур Қоидаларнинг 22-иловасида белгиланган шакл бўйича юк жойлари рўйхатини уч нусхада тузиши шарт. Биринчи нусха ташиш ҳужжатлари билан етказиш манзилидаги темир йўл станциясига юборилади, иккинчи нусхаси жўнатиш темир йўл станциясида қолади, учинчи нусхаси юк жўнатувчига берилади.
200. Мазкур Қоидаларнинг 23-иловасида кўрсатилган юклар вагонга ортилган юклар жойларининг сони визуал ҳисобланмайдиган шароитда тўкилган ҳолда (жойлар ҳисобга олинмасдан) ташилади. Ушбу юкларни ташишда юкхатининг «Юк жойлари сони» графасида «тўкилган ҳолда» деб кўрсатилади.
201. Мазкур Қоидаларнинг 24-иловасида кўрсатилган юклар эшик тўсиқлари ўрнатилган ҳолда ташилади.
Мазкур Қоидаларнинг 25-иловасида кўрсатилган юкларни ортиш ва туширишда юк жўнатувчи ҳамда юкни олувчилар вагон буксаларига ҳимояловчи фартуклар ўрнатиши шарт. Ушбу юклар туширилгандан сўнг вагонлар мажбурий равишда ювилади ёки тозаланади.
202. Мазкур Қоидаларнинг 25-иловасида кўрсатилган юклар туширилгандан сўнг вагонларни ювиш ёки тозалаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
3) мазкур Қоидаларнинг 25-иловасида кўрсатилган юкларни ташиш учун ихтисослаштирилган вагонлардан юк тушириш ишлари амалга оширилган бўлса.
206. Очиқ ҳаракатдаги темир йўл таркибида (платформа ва ярим очиқ вагонларда) мазкур Қоидаларнинг 27-иловасида кўрсатилган ҳамда ўз кимёвий ва физик хусусиятларига кўра ташқи таъсирлардан ҳимояга муҳтож бўлмаган юкларни ташишга рухсат этилади. Тош кўмир, қўнғир кўмир, кокс, маъдан ва маъдан концентратларини ташиш ярим очиқ вагонларда амалга оширилади.
Мазкур Қоидаларнинг 27-иловасида қайд этилмаган юклар очиқ ҳаракатдаги темир йўл таркибида юк жўнатувчининг (юкни олувчи) универсал ёки махсус контейнерларида ташилиши мумкин.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилмаган юкларни юк жўнатувчи ёки юкни олувчининг кузатувчилари ҳамроҳлигида ташиш юк жўнатувчи ёхуд юкни олувчи хоҳишига кўра амалга оширилади.
219. Жўнатиш темир йўл станцияси томонидан кузатувчига йўл қайдномаси корешогига имзо қўйдирилиб, мазкур Қоидаларнинг 28-иловасида белгиланган шаклдаги ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома кузатувчига топширилади. Гувоҳномага темир йўл станцияси бошлиғи ёки темир йўл станциясининг ваколатли ходими имзо қўяди.
Поезддан узилган вагонлардаги юкни текшириш кузатувчи иштирокида амалга оширилади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 28-бобида белгиланган тартибда тижорат далолатномаси ёки умумий шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади. Йўл давомида вагонлар узилганлиги тўғрисида темир йўл станцияси кузатувчининг гувоҳномасига унинг талабига асосан тегишли ёзувни қайд этиши шарт.
238. Мазкур Қоидаларнинг 236 ва 237-бандларида кўрсатилган жўнатувчи маршрутларга юк ортиш таъминланмаган тақдирда, Темир йўл уставига асосан айбдор томондан бошқа томон фойдасига ҳар бир юк ортилмаган маршрут учун жарима ундирилади, бундан ташувлар прогнози бажарилмагани учун жарима мустасно.
Универсал контейнерларда тез бузилувчан ва хавфли юкларни ташилиши мумкин ҳамда уларни ташиш мазкур Қоидаларнинг 19, 22-боби ва Темир йўлларда хавфли юкларни ташиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
275. Юкни олувчига юк ортилган контейнерни етказиб бериш ҳақидаги мазкур Қоидаларнинг 29-иловасига мувофиқ шаклдаги наряд тўрт нусхада тузилади, биринчи, иккинчи ва учинчи нусхалар — нарядлар, тўртинчи нусха — наряд корешоги. Наряд рақами остида юк туширишларнинг ҳисоби юритилувчи темир йўл транспорти (ташувчи) раҳбари томонидан белгиланган шаклдаги алоҳида китоб бўйича тартиб рақам кўрсатилади.
276. Юкланган универсал контейнерни юк жўнатувчидан темир йўл транспортининг (ташувчининг) универсал контейнер ташувлари билан шуғулланувчи корхонаси контейнер майдончасига етказиб бериш ҳақидаги мазкур Қоидаларнинг 30-иловасига мувофиқ шаклдаги наряд тўрт нусхада тузилади, биринчи нусхаси — наряд, иккинчиси — наряд дубликати, учинчиси — наряд дубликати нусхаси ва тўртинчиси — наряд корешоги. Наряд рақами остига, юкларни жўнатиш учун қабул қилишнинг белгиланган шаклдаги алоҳида китоби бўйича тартиб рақам кўрсатилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолда шакллантирилган транспорт пакетларида юкларни ташишга тақдим этиш тақиқланади.
299. Транспорт пакетларида мазкур Қоидаларнинг 5-боби талабларига риоя этган ҳолда маркировка акс эттирилиши лозим. Пакетдаги юк жойларининг сонини юк жўнатувчи аниқлайди ва кўрсатади.
302. Транспорт пакетларига шакллантирилган юкларни қабул қилиш ва топшириш ҳамда транспорт пакетларидаги юк вазнини аниқлаш мазкур Қоидаларнинг 5 ва 8-бобларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, темир йўл транспорти (ташувчи) умумий фойдаланишдаги жойларда транспорт пакетларидаги юкларни фақат ташқи кўрикдан ўтказиб, транспорт пакетидаги юк миқдорини текширмасдан қабул қилади. Транспорт пакетларидаги юкларни топшириш шу тартибда амалга оширилади.
330. Қутиларга қадоқланган совутилган парранда гўшти, колбасалар, дудланган гўшт маҳсулотлари, қуритилган балиқ, турли хил пишлоқлар ва мазкур Қоидаларнинг 329-банди 2-кичик бандида кўрсатилган тез бузиладиган бошқа юклар (тухумдан ташқари), совутилган ҳолда ташиш чоғида вагонларга вертикал, кесишган ёки шахмат усулида жойлаштирилади. Тухумли қутилар вагонларга вертикал усулда тахланади.
340. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.
2) мазкур Қоидалар 36-иловасининг 5 ва 7-бандаларда қайд этилган юкларни (бундан вино, шампан виноси ва биопрепаратлар мустасно) ташишда ҳароратларнинг қуйи чегара меъёри плюс 2 ºC даражагача пасайтирилиши мумкин.
405. Мазкур Қоидаларнинг 403-бандида кўрсатилган юкларни етказиб бериш муддатлари қуйидаги ҳолатларда узайтирилади:
408. Мазкур Қоидаларнинг 407-бандида кўрсатилган юкларнинг кечикиши сабаблари ва кечикиш вақти ҳақида темир йўл транспорти томонидан икки нусхада умумий шаклдаги далолатнома тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси ташиш ҳужжатларига бириктирилади ва етказиш манзилидаги темир йўл станциясига юк етиб келгандан сўнг йўл қайдномасига илова қилинади, иккинчи нусхаси далолатнома тузилган темир йўл станциясида сақланади.
410. Божхона назорати остидаги юк етказиш манзилидаги темир йўл станциясига келгани тўғрисида божхона органларига мазкур Қоидаларнинг 130-бандида кўрсатилган тартибда хабар берилган сана юклар етказиш манзилига етиб келинган санаси ҳисобланади.
417. Темир йўл транспорти (ташувчи) мазкур Қоидаларнинг 416-бандида қайд этилган ҳолатларни ўзи аниқлаган ёки юкни олувчи ёхуд юк жўнатувчи ушбу ҳолатларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мавжудлигини кўрсатган бўлса, темир йўл транспорти (ташувчи) тижорат далолатномасини тузиши шарт.