25.08.2023 йилдаги ПҚ-286-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини халқаро даражада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ, инклюзивлик ва маданий хилма-хилликни рағбатлантириш, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги илмий-маданий алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги «Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-361-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академиясининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Париж шаҳридаги (Франция) ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4 — 8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни (кейинги ўринларда — Кўргазма) юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жамғарма:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси билан биргаликда Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданият вазирлиги билан биргаликда Кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастурини юқори савияда ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ташқи ишлар вазирлиги Жамғарма буюртманомасига биноан, Кўргазмада иштирок этиш учун таклиф этилган Ўзбекистон делегацияси аъзолари, халқаро консультантлар ва тадбир меҳмонларининг чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, Кўргазмани юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларга кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш ҳамда Кўргазмага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини белгиласин, шунингдек, унинг харажатлар сметасини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Жамғарма ушбу қарор ижроси доирасида харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ маблағлар ажратилгунига қадар ўз маблағлари ҳисобидан шартномалар тузади ва тўловларни амалга оширади, шунингдек, маблағлар ажратилгандан сўнг Жамғарма томонидан сарфланган маблағлар қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 25 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-286-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 августдаги ПҚ-286-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

С.Ш. Мирзиёева

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Г.О. Умерова

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

О.А. Назарбеков

маданият вазири

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

Б.Г. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

Г.Г. Фазилов

ташқи ишлар вазири ўринбосари

Б.А. Абдуҳалимов

Фанлар академияси вице-президенти

Э.И. Нажимов

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 августдаги ПҚ-286-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш

1.

Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини (кейинги ўринларда — Мукофот) таъсис этиш бўйича ўзаро мақбул концепция ва мукофот низомини ишлаб чиқиш мақсадида ЮНЕСКОнинг Ижтимоий ва гуманитар фанлар сектори ташқи экспертизаси томонидан техник-иқтисодий асосномани (Feasibility Study) тайёрлашда иштирок этиш.

2023 йил август

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Фанлар академияси

2.

Ташқи экспертиза хулосалари асосида ЮНЕСКО Ижроия кенгашида кўриб чиқишга киритиш учун Ўзбекистоннинг Мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги ташаббуси юзасидан ЮНЕСКО резолюцияси лойиҳасини тайёрлаш.

2023 йил август

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Фанлар академияси

3.

Мукофот расман маъқуллангандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасида Мақсадли жамғарма тўғрисидаги шериклик битимни имзолаш ҳамда Мукофотга номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият юритувчи бюрога маблағ ўтказиш.

2024 йил октябрь

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II. 2023 йил 4 — 8 сентябрь кунлари ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш

4.

2023 йил 4 — 8 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишлаб ўтказиладиган халқаро кўргазма ва тадбирлар (кейинги ўринларда — Кўргазма)нинг илмий концепциясини ишлаб чиқиш, намойиш этиладиган қўлёзмалар муляж нусхаларининг рўйхатини хорижий мутахассислар билан биргаликда шакллантириш.

2023 йил август

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Маданий мерос агентлиги

5.

ЮНЕСКО бош қароргоҳи залларини Кўргазма ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун ажратишга эришиш.

2023 йил август

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги

6.

Кўргазмада иштирок этадиган масъуллар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Ташкилий қўмита аъзолари, кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари учун авиачипталарни брон қилиш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,

«Uzbekistan Airways» АЖ

7.

Кўргазмада иштирок этиши назарда тутилган масъуллар ва мутахассисларнинг хорижга чиқиш билан боғлиқ ҳужжатларини расмийлаштириш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги

8.

Францияда туристлар оқимининг кескин ортгани муносабати билан меҳмонхона нархлари кўтарилишини инобатга олиб, Кўргазма ва бошқа тадбирларга жалб қилинадиган маҳаллий мутахассислар, вазирлик ва идоралар вакилларининг меҳмонхона харажатларини белгиланган хизмат сафари меъёрларидан юқори нархларда қоплаш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Кўргазманинг сценография дизайни ва аудиовизуалини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2023 йил август

Жамғарма

10.

Кўргазмада намойиш этиладиган қўлёзмаларнинг муляж нусхаларини тайёрлаш ва уларни Францияга олиб чиқиш учун махсус сертификат расмийлаштириш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Маданий мерос агентлиги

11.

Кўргазма экспозиция залида монтаж ва демонтаж ишларини олиб бориш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги

12.

Кўргазманинг очилиш маросими, унинг доирасида режалаштирилган илмий ва маданий тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

2023 йил 4 — 8 сентябрь

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги

13.

Кўргазмага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2023 йил август — ноябрь

Жамғарма,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

14.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш.

Концерт дастури учун махсус мусиқа ва 3D проекция визуал маҳсулот яратиш.

2023 йил 4 — 8 сентябрь

Жамғарма,

Маданият вазирлиги

III. Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма учун махсус каталог нашр этиш, Мукофот ва Кўргазмани кенг тарғиб этиш

15.

Фанлар академияси илмий ходимлари ва халқаро мутахассислар иштирокида каталог учун махсус мақолалар тайёрлаш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Фанлар академияси

16.

Каталогнинг умумий дизайнини ва махсус фотосуратларни тайёрлаш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Фанлар академияси

17.

Каталогни халқаро нашриёт уйи билан биргаликда чоп этишни таъминлаш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Фанлар академияси

18.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий меросига бағишланган бадиий, мультипликацион ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмлар яратиш.

Бунда:

фильм сценарийси, эскизлар ва бошқа материалларни тайёрлаш, уларга асосан фильмларни яратиш;

фильмларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг намойиш қилиш.

2023 — 2025 йиллар давомида

Жамғарма,

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги,

Кинематография агентлиги

19.

Кўргазма ва унинг доирасидаги бошқа тадбирларни маҳаллий ва халқаро даражада ёритиш.

Кўргазмага ташриф буюрган таниқли шахслар иштирокида интервьюлар ташкил қилиш.

2023 йил август-сентябрь

Жамғарма,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 07/23/286/0656-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)