Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1862-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 25 августдаги 376-сон буйруғи (рўйхат рақами 1862, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 403-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 17 июль,
26-сон
Келишилди:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
2023 йил 27 июнь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2023 йил 7 июль
Ташқи ишлар вазири Б. САИДОВ
2023 йил 15 июль
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 17 июлдаги 26-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия органлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банд «паспорт» деган сўздан кейин «ёки идентификация ID-картаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «умумий амалиёт шифокори» деган сўзлар «оилавий шифокор» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Чет эл фуқаролари ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш жараёнида оилавий шифокор ва бошқа шифокор мутахассислар: отоларинголог, офталмолог, невропатолог, хирург, уролог, гинеколог, психиатр кўриги ва флюорография текширувидан, тегишли клиник таҳлиллари ўтказилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 10/23/1862-1/0588-сон)