28.07.2023 йилдаги ПҚ-244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-414-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, спорт тиббиёти соҳасида кадрлар тайёрлашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш орқали спортчиларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун спорт тиббиёти йўналишини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрлар тайёрлаш бўйича илғор инновацион, илмий-услубий технологияларни жорий этиш орқали ўқув жараёнларини спорт-таълим муассасалари ва миллий терма жамоалар билан узвий боғлиқ ҳолда ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт тиббиёти йўналишида кадрлар тайёрлашда талабаларнинг амалий машғулот дарслари ҳамда амалиётини Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида ташкил этиш орқали дуал таълим тизимини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мутахассислар (спорт шифокори, спорт диетологи, спорт физиологи, спорт фармакологи, спорт психологи)ни жалб қилган ҳолда спорт тиббиёти соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда спорт шифокори ва спорт диетологи мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш орқали спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яхшилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун спорт шифокори ва спорт диетологи мутахассисларини тайёрлаш бўйича Тошкент тиббиёт академияси бош олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент тиббиёт академиясида «Спорт шифокори» ва «Спорт диетологияси (овқатланиш илми)» бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент фармацевтика институтида «Экспериментал ва спорт фармакологияси» магистратура мутахассислиги бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари икки бараварга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев)нинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида ташкил этилган тиббиёт факультетини («Даволаш иши» таълим йўналиши) янада кенгайтириш орқали уни Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиали (кейинги ўринларда — Филиал)га айлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалда спорт тиббиёти ва бошқа тиббиёт мутахассисликлари («Даволаш иши», «Фармацевтика», «Педиатрия») бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда Чирчиқ шаҳридаги барча турдаги тиббиёт муассасаларини Филиалга клиник-ўқув база сифатида бириктириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Аранча қўрғони, А. Яссавий маҳалласида жойлашган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги собиқ 3-сонли оилавий поликлиника, Чирчиқ шаҳри, А. Темур маҳалласида жойлашган Чирчиқ тиббиёт коллежининг бино-иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Филиалга беғараз бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалга ажратилган бино ва иншоотларни заруратга кўра 2024/2025 ўқув йилига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент тиббиёт академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлаш ва Филиални ушбу объектларга тўлиқ жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Филиалнинг спорт тиббиёти бўйича («Спорт шифокори», «Спорт диетологи» ва «Спорт фармакологи») кадрлар тайёрлашга ихтисослашган факультетини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети бино-иншоотларининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш орқали спорт соҳасида кадрларни комплекс тайёрлаш бўйича «Чирчиқ спорт кластери» намунасини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалнинг спорт тиббиёти факультетини жойлаштириш учун тегишли бино-иншоотларни ажратиш ва уларни сақлаш харажатлари ҳамда талабаларини ётоқхона билан таъминлаш Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалга талабаларни қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, спорт тиббиёти («Спорт шифокори», «Спорт диетологи» ва «Спорт фармакологи») йўналишларига қабул параметрлари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан тақдим этиладиган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Соғликни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида тиббиёт ва фармацевтика йўналишида кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ўқув-машғулотлар базасини яратиш, жумладан замонавий лаборатория, симуляция ускуналари ва бошқа ускуналарни харид қилиш ва ушбу йўналиш учун Филиалга ажратилган бино-иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар давлат спорт-таълим муассасаларининг янгиланган штат меъёрларини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, «Спорт шифокори», «Спорт диетологи» ҳамда «Спорт фармакологи» мутахассислиги бўйича штат бирликларига эҳтиёжи мавжуд бўлган давлат спорт-таълим муассасаларига ушбу штат бирликларини ажратиш назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки, давлат спорт-таълим муассасаларининг спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва спорт фармакологлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида белгиланган тартибда бепул малака оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, ушбу мутахассисларнинг малака ошириши билан боғлиқ амалий дарслар Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ва хорижий мутахассислар (спорт шифокори, спорт диетологи, спорт физиологи, спорт фармакологи, спорт психологи)ни жалб қилган ҳолда доимий равишда спорт тиббиёти соҳасидаги мутахассислар учун ўқув курслари, семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024/2025 ўқув йилига қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда «70910233-Спорт тиббиёти» ҳамда «70910401-Гигиена: нутрициология» мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда миллий терма жамоа аъзоларига тайёргарлик ва мусобақалардан кейинги даврда юқори малакали махсус тиббий амалиёт ўтказиш хизматларини ташкил этиш бўйича Қуролли Кучлар бош ҳарбий клиник госпитали билан ҳамкорликни йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуролли Кучлар бош ҳарбий клиник госпитали орқали спортчиларга юқори малакали махсус тиббий амалиёт ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Давлат бюджети параметрларида спорт соҳасини ривожлантириш дастурлари учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Қуролли Кучлар бош ҳарбий клиник госпиталида юқори малакали махсус тиббий амалиёт ўтказиладиган спортчилар контингенти Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликларининг Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказнинг (кейинги ўринларда — Марказ) минтақавий филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қуйидагилар Марказ ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш, улардаги ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт-таълим муассасалари, шунингдек, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида фаолият олиб бораётган тиббиёт мутахассислари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг профессионал фаолиятига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларнинг касаллик ва жароҳатларини даволаш, шунингдек, уларга махсус ҳамда комплекс тезкор тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида тиббий-жисмоний тарбия диспансерлари вазифасини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларнинг касаллик тарихини ўзида акс эттирувчи ягона электрон ахборот тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида тайёрланаётган профессионал спортчиларни бир йилда икки маротаба чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш ва тиббий мониторинг олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
генетик таҳлиллар натижаларидан келиб чиқиб, спортчиларни спорт турларига бириктириш ва селекция тизимини йўлга қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Марказнинг минтақавий филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий хизматларни кўрсатиш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамовга Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ҳамда бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларига спортчиларни комплекс тайёрлашга ажратилган бюджет маблағларининг бир қисмини спортчиларга чуқурлаштирилган тиббий хизматларни кўрсатиш учун Марказ ва унинг минтақавий филиалларига мақсадли йўналтириш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги давлат мулки бўлган бўш турган биноларни хатловдан ўтказсин ҳамда уларга Марказнинг минтақавий филиалларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда минтақавий филиалларнинг фаолиятини йўлга қўйиш учун уларни зарур бўладиган жиҳозлар ҳамда тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) билан биргаликда уч ой муддатда давлат спорт-таълим муассасалари ўқувчилари, миллий терма жамоалар аъзолари ҳамда профессионал футбол ва бошқа спорт клублари спортчиларини жорий ва чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш тартибини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ тиббий-биологик ва тиббий-психологик жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни таъминловчи, спорт тиббиёти соҳасидаги ўқув услубий қўлланма ва ўқув дастурларини ишлаб чиқувчи ихтисослаштирилган спорт тиббиёт муассасаси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб спорт тиббиёти соҳасидаги ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш бевосита Марказ иштирокида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб ҳар йили спорт-таълим муассасалари харажатларини молиялаштиришда спорт-таълим муассасаларида таҳсил олаётган спортчи-ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун зарур бўладиган маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари кенг ёритилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 28 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-244-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/244/0531-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)