Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3354-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 19 февралдаги 221-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3354, 2022 йил 18 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 10/22/3354/0223-сон) билан тасдиқланган Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 1-банди еттинчи хатбошисидаги «Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 июль,
253-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3354-1/0482-сон)