Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ҚМҚ 2.01.18-2018 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари» қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 1.7-бандига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 6 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 177]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига асосан буюраман:
1. ҚМҚ 2.01.18-2018 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари» қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 1.7-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«турар-жой, даволаш-профилактика ва болалар муассасалари, ўқув юртлари, интернатлар ва бошқа турдаги жамоат бинолари лойиҳаларида шамоллатиш тизими кўзда тутилган ҳолларда рекуператорларни қўллаш;»;
еттинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишли равишда саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 30 май,
142-сон
Келишилди:
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2023 йил 24 май
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 13 май
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
2023 йил 15 май
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ
2023 йил 18 апрель