Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2067-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 декабрдаги 75/1-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 июнь,
43-2023/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 14 июндаги 43-2023/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 23-банддаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 24-банддаги «давлат стандартларига» деган сўзлар «миллий стандартларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 10/23/2067-2/0395-сон)