Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Қарори
Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 25-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2981-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87 ва 20-сон қарори (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2981/0900-сон) билан тасдиқланган Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 25-банди ўн олтинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталарининг» деган сўзлар «қўмиталарнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 18 май,
352-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 17 май,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 май,
1/1Е-709-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 10/23/2981-4/0381-сон)