Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-иловаси 3-бандига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 9 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2219-14]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-йу-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18-апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-иловаси 3-банди «в» кичик бандининг тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «Табиат ресурслари вазирлиги» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 8 июнь,
251-mh-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/2219-14/0350-сон)