Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3026-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 15 майдаги 135-сон буйруғи (рўйхат рақами 3026, 2018 йил 26 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2018 й., 10/18/3026/1408-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2 ва 3-иловалари матнидаги «шаҳар-туман маъмурий ишлар бўйича судининг» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 май,
263-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/3026-1/0316-сон)