Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3272-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 6 июндаги 390-сон буйруғи (рўйхат рақами 3272, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3272/1144-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 14-банди иккинчи хатбошисидаги «Давлат статистика қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 май,
384-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2023 й., 10/23/3272-2/0285-сон)