29.01.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 402
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг Йўриқномаси, 29.01.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 402
Дата вступления в силу
29.01.1998
Ҳужжат 28.07.2021 санаси ҳолатига
Ҳужжат 19.08.2024 санаси ҳолатига

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат вазирлиги

№ 8/04-01

07.01.1998 й.

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Ижтимоий таъминот вазирлиги

07.01.1998 й. № 32/01

«КЕЛИШИЛГАН»

Ўзбекистон Касаба

уюшмалари Федерацияси Кенгаши

07.01.1998 й. № ДЖ-08/12

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат вазирлиги

№ 8/04-01

07.01.1998 й.

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Ижтимоий таъминот вазирлиги

07.01.1998 й. № 32/01

«КЕЛИШИЛГАН»

Ўзбекистон Касаба

уюшмалари Федерацияси Кенгаши

07.01.1998 й. № ДЖ-08/12

МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

Йўриқнома
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва у меҳнат дафтарчалари юритилишининг ягона тартибини белгилайди.
Мазкур Йўриқнома қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини (бундан буён матнда меҳнат дафтарчалари деб юритилади) юритиш тартибини белгилайди.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Меҳнат дафтарчалари ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (*) 5 кундан ортиқ ишлаган, шу жумладан, муайян муддатга ёлланганларга (**), шунингдек, давлат ижтимоий суғурта қилиниши кўзланган тақдирда, штатлар жадвалидан ташқари ходимларга хам юритилади.
* бундан кейин сўзлар мазмунининг келишига қараб, «иш берувчи» ёки «корхона» деб юритилади.
** бундан кейин «ходимлар» деб аталади.
1.2. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчиларга меҳнат дафтарчаларини бериш, меҳнат стажини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини шундай ишларда бошлаган ходимларга меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.
Меҳнат стажининг давомийлик муддати тўғрисидаги ёзув бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тегишли ажратмаларнинг тўланганлиги ҳақида берилган ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Мазкур фаолият даврида банд бўлган шахсларнинг меҳнат дафтарчалари уларнинг эгалари бошқа ишга жойлашганларига қадар (кўчиб кетиши, пенсия тайинланиши ва бошқа ҳолларда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида сақланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар (битимлар) асосида ва хусусий меҳнат контрактлари бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида чет элларда амалга оширган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларга кўра меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритилади.
Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини чет элларда бошлаган фуқароларга меҳнат дафтарчалари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан расмийлаштириб берилади.
1.3. Ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек, фуқаролар томонидан меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш тақиқланади.
Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақларни сотиб олиш шартномасини тузиш учун корхоналар маҳаллий меҳнат органларига ёзма мурожаат қилишлари лозим. Ёзма мурожаатда штат жадвали бўйича ходимлар сони, вакант лавозимлар (жойлар) сони, шунингдек, меҳнат дафтарчаси (меҳнат дафтарчаси дубликати) ёки меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни корхоналар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.
1.1. Лозим даражада тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ва жисмоний шахснинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги верификация қилинган маълумотларни ўз ичига олган асосий ҳужжат бўлиб, иш берувчи (бундан жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар мустасно) ташкилотда беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт.
1.2. Якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи ходимларга ва уй ишчиларига меҳнат дафтарчалари юритилмайди.
1.3. Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни ташкилотлар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.
1.4. Пенсиялари муддатидан олдин тайинланган (эркаклар — 58 ёшга тўлган ва иш стажи 25 йил, аёллар — 53 ёшга тўлган ва иш стажи 20 йил бўлган) шахсларнинг меҳнат дафтарчалари умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлгунга қадар, ёки ишга киргунча маҳаллий меҳнат органларида сақланади.

1.5. Ишга кираётган вақтда ишга кираётган шахс иш берувчига меҳнат дафтарчасини (биринчи маротаба ишга кираётганлар бундан мустасно) тақдим этиши шарт. Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар.
1.5. Ишга кираётган вақтда ишга кираётган шахс иш берувчига меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани (биринчи маротаба ишга кираётганлар бундан мустасно) тақдим этиши шарт. Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар.
1.6. Меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.
1.6. Меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган ташкилотнинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.
II. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
II. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
1. Умумий кўрсатмалар
1. Умумий кўрсатмалар
2.1. Меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Реcпубликаси давлат тилларида иш берувчи томонидан ходимнинг иштирокида тўлдирилади.

Меҳнат дафтарчасига қуйидаги маълумотлар киритилади:

ходим тўғрисида: фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, маълумоти, касби, мутахассислиги;

иш тўғрисида: ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш (жамоа шартномасида кўрсатилган асосларда ишлаб чиқариш зарурияти билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш бундан мустасно), меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида.

Шунингдек, ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаганлик ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлари ҳақидаги ёзувлар ҳам киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Меҳнат дафтарчаларига интизомий жазолар тўғрисидаги маълумотлар ёзилмайди.

2.2. Меҳнат дафтарчасига ишгa қабул қилиниши, бошқа доимий ишга ўтказилиши каби барча турдаги ёзувлар иш берувчи томонидан буйруқ берилгандан сўнг киритилади ва бу ёзув буйруқнинг мазмунига мос бўлиши шарт.

Меҳнат дафтарчасидаги саналар араб рақамларида, ой ва кунлар икки хонали сонларда ёзилади. Жумладан: ходим ишга 1997 йил 5 январдан қабул қилинган бўлса, унда 1997, 05, 01 деб ёзилади.

Меҳнат дафтарчасига киритиладиган маълумотлар эҳтиёткорлик билан қора, кўк ёки бинафша сиёҳ билан ёзилади.

2.3. Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчасига киритиладиган хар бир ёзув билан иш берувчи ушбу дафтарча эгасини шахсий варақаси (Т-2 сонли идоралараро намунавий шакл — Йўриқномага 4-илова)ни имзолаш йўли билан 3 кун муддат ичида таништириши лозим.

Бу ҳолда шахсий варақа (Т-2)даги ёзув билан меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар бир-бирига ўзаро мос бўлиши шарт.

Истисно тариқасида бўйсуниш бўйича бир-биридан узоқ масофада ёки турли ҳудудларда жойлашган корхоналарда ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига киритилган ёзув билан тегишли хабарномалар жўнатиш ва бу тўғрида шахсий варақада белгилаб қўйиш йўли билан таништиришга рухсат этилади.
Истисно тариқасида бўйсуниш бўйича бир-биридан узоқ масофада ёки турли ҳудудларда жойлашган ташкилотларда ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига киритилган ёзув билан тегишли хабарномалар жўнатиш ва бу тўғрида шахсий варақада белгилаб қўйиш йўли билан таништиришга рухсат этилади.
2.4. Ходимнинг иши, бошқа доимий ишга ўтказилиши ва ҳоказолар тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Янги иш жойидаги иш берувчи бунинг учун ходимга тегишли ёрдам кўрсатиши зарур.

2.5. Иш берувчи ходимнинг талабига биноан меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки нусхани тасдиқланган ҳолда беради.

Ходимнинг ёзма равишдаги илтимосномасига кўра, қайтариб бериш шарти билан меҳнат дафтарчаси унинг эгасига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Бунда меҳнат дафтарчасига охирги иш жойи ва лавозими ҳақида киритилган маълумотларнинг тасдиғи сифатида ташкилот томонидан маълумотнома берилиши лозим.

Бу даврда мазкур Йўриқномада белгилангандан ўзгача тартибда меҳнат дафтарчасига қўшимча ёзувлар киритиш, уни ўзгартириш, гаровга бериш ёки йўқ қилиш қатъиян ман этилади ва барча жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатилади.

2.6. Меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган корхона тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур корхона бевосита бўйсунган юқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), корхона қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади.
2.6. Меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган ташкилот тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур ташкилот бевосита бўйсунган юқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), ташкилот қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади.
2.7. Ходимнинг иши ёки бошқа доимий ишга ўтказилиши ва шу кабилар ҳақидаги тўғриланган маълумотлар буйруқнинг асл нусхасига айнан мос бўлиши керак. Агар буйруқ йўқолиб қолган бўлса, ёки у ходим бажарган ишга номувофиқ бўлган тақдирда, меҳнат дафтарчасидаги иши ҳақидаги маълумотларни тўғрилаб ёзиб қўйиш, бажарган ишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга асосланиб амалга оширилади. Гувоҳлар кўрсатмаси меҳнат дафтарчасига ўзгартиш киритиш учун асос бўлолмайди.

2.8. Меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида илгариги ёзилган хато ёки ноаниқ ёзувларни чизиб ўчиришга йўл қўйилмайди. Масалан: иши тўғрисидаги ёзувларни ўзгартириш зарур бўлиб қолган ҳолларда 3-устунда ёзувнинг тегишли тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг «___ тартиб сонли ёзув бекор қилинди. Қуйидаги иш (лавозим)га қабул қилинди» деб ёзиб қўйилади ва 4-устунда меҳнат дафтарчасига киритилган тўғри ёзувга тааллуқли бўлган буйруқ (фармойиш)нинг сон рақами ва санаси ёзилади.

Меҳнат низоларини кўриб чиқиш органлари томонидан ходим ғайриқонуний равишда бўшатилган ёки бошқа доимий ишга ўтказилган деб топилиб илгариги ишига қайта тикланганда, ёзувлар юқорида келтирилган тартибда бекор қилинади. Жумладан: «____ сон рақамли ёзув бекор қилинди, олдинги ишига қайта тикланди» деб ёзилади. Бундай холларда ишга тиклаш тўғрисидаги буйруқ 4-устунда кўрсатилади.

2. Ходим тўғрисидаги маълумотларни ёзиш
2. Ходим тўғрисидаги маълумотларни ёзиш
2.9. Ходим тўғрисидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига ёзилади. Фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришсиз тўлиқ ёзилади ва туғилган куни, ойи, йили паспорти ёки туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномага асосланиб тўлдирилади.
Ўрта, ўрта махсус ва олий маълумот тўғрисидаги ёзувлар фақат тегишли ҳужжатлар (аттестат, гувоҳнома, диплом)га асосан ёзилади.
Тўлиқсиз ўрта ва тўлиқсиз олий маълумотлар тўғрисидаги ёзув ҳам тегишли ҳужжатлар (талабалик билети, имтиҳонлар дафтарчаси, ўқув юрти маълумотномаси ва ҳоказолар)га асосланиб ёзилади.
2.9. Ходим тўғрисидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига ёзилади. Фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришсиз тўлиқ ёзилади ва туғилган куни, ойи, йили паспорти ёки идентификация ID-картаси ёки туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномага асосланиб тўлдирилади.
Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий маълумот тўғрисидаги ёзувлар фақат тегишли ҳужжатларга (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳномага) асосан ёзилади.
Касби ва мутахассислиги тўғрисидаги маълумот меҳнат дафтарчасига маълумот тўғрисидаги ҳужжат ёки тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжат асосида ёзилади.

2.10. Меҳнат дафтарчаси тўлғазилгандан сўнг ходим киритилган маълумотларнинг тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Мазкур маълумотларни ёзган шахснинг имзоси корхона муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Мазкур маълумотларни ёзган шахснинг имзоси ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
2.11. Меҳнат дафтарчасидаги исми-шарифи ва туғилган куни тўғрисидаги ёзувларга ўзгартиришлар тегишли ҳужжатлар (паспорти, туғилганлик, никоҳ ва никоҳни бекор қилиниши ҳақидаги гувоҳномага қараб фамилиясини, исмини ўзгартириш ва ҳоказолар) асосида ва ушбу ҳужжатларнинг сони ва берилган саналарига ҳавола қилинган тарзда охирги иш жойидаги иш берувчи томонидан киритилади.
2.11. Меҳнат дафтарчасидаги исми-шарифи ва туғилган куни тўғрисидаги ёзувларга ўзгартиришлар тегишли ҳужжатлар (паспорти ёки идентификация ID-картаси, туғилганлик, никоҳ ва никоҳни бекор қилиниши ҳақидаги гувоҳномага қараб фамилиясини, исмини ўзгартириш ва ҳоказолар) асосида ва ушбу ҳужжатларнинг сони ва берилган саналарига ҳавола қилинган тарзда охирги иш жойидаги иш берувчи томонидан киритилади.
Ўзгартирилган ёзувлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган куни тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Ёзувлар муқованинг ичкари бетига ёзилиб корхона раҳбарининг ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда корхона ёки ходимлар бўлими муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Ўзгартирилган ёзувлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган куни тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Ёзувлар муқованинг ичкари бетига ёзилиб ташкилот раҳбарининг ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда ташкилот ёки ходимлар бўлими муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Ходимларнинг маълумоти, касби, ихтисослиги ва ҳоказолар бўйича ўзгартиришлар хам худди юқоридаги тартибда амалга оширилади.

3. Иш тўғрисидаги маълумотларни ёзиш
3. Иш тўғрисидаги маълумотларни ёзиш
2.12. Меҳнат дафтарчасидаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» номли бўлимининг 3-устунига корхонанинг тўлиқ номи сарлавҳа каби ёзилади.
2.12. Меҳнат дафтарчасидаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» номли бўлимининг 3-устунига ташкилотнинг тўлиқ номи сарлавҳа каби ёзилади.
Сарлавҳа тагидаги 1-устунда тартиб рақами кўрсатилади;

2-устунда — ишга қабул қилинган сана ёзилади;

3-устунга «Фалон цех, бўлим, бўлинма, қисм ва х.к. фалончи лавозимга (касбга, мутахассисликка) қабул қилинди (тайинланди ёки сайланди)» деб ёзиб, берилган малака даражаси (агар шундай даража берилса) аниқ кўрсатилади. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг номлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига асосан кўрсатилади;
3-устунга «Фалон цех, бўлим, бўлинма, қисм ва х.к. фалончи лавозимга (касбга, мутахассисликка) қабул қилинди (тайинланди ёки сайланди)» деб ёзиб, берилган малака даражаси (агар шундай даража берилса) аниқ кўрсатилади. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг номлари Oʻz DSt 3513:2021 «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (XALIKK-2020)» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига асосан кўрсатилади;
4-устунга — қайси ҳужжатга асосан ёзилганлиги (санаси, тартиб рақами) қайд қилинади.

Белгиланган тартибда ягона тариф-малака маълумотномасида ва хизмат мансабларининг ягона рўйхати, ёхуд лавозимлар жадвалида рўй берган ўзгариш ёки қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар ходимлар эътиборларига етказилиб, сўнг уларнинг меҳнат дафтарчаларига иш берувчининг буйруғи асосида тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади.

Бордию, ходимга ишлаб турган даврида янги малака даражаси берилган бўлса, унда бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли ёзув киритилиши шарт. Ходим иккинчи ва ундан кейинги касбларни ўрганган тақдирда, бу тўғрида меҳнат дафтарчасига ушбу касбларнинг малака даражалари кўрсатилиб қайд қилинади. Масалан: таъмирлаш чилангари 3-даражадаги электр-газ пайвандчиси касби бўйича қўшимча ихтисосланган бўлса, унда меҳнат дафтарчасидаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» номли бўлимининг 1-устунига ёзувнинг тартиб сони, 2-устунига иккинчи касб берилган сана, 3-устунга эса «3-даражадаги электр-газ пайвандчиси номли иккинчи касб берилди» деб ёзилади ва 4-устунда тегишли гувоҳнома, унинг сон рақами ва берилган сана кўрсатилади.

Ходим янги ўрганган касби бўйича иш бажарган тақдирда меҳнат дафтарчасига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади. Масалан: таъмирловчи чилангарга 3-даражали электр-газ пайвандчилик ишларини бажариш бўйича вазифа юклатилиши билан иккинчи касб ўргатилди ва «3-даражали электр-газ пайвандчиси касби берилди», деб шу ёзувнинг қаршисига 4-устундан иккинчи касб берилганлиги тўғрисидаги тегишли гувоҳноманинг сон рақами ва санаси, чиқарилган буйруқнинг сон рақами ва санасига ҳавола қилиб ёзилади.

Меҳнат дафтарчасига ходимнинг ёзма аризасига биноан, ўриндошлик иши тўғрисидаги маълумот ходимни ўриндошлик асосида ишга қабул қилган иш берувчи томонидан чиқарган буйруғига мувофиқ асосий иш жойидаги иш берувчи томонидан ёзилади. Унинг ишдан бўшаганлиги тўғрисидаги маълумот ҳам худди шу тарзда ёзиб қўйилади.

Ходим мазкур корхонанинг ўзида бошқа ишга ўтказилса, унинг меҳнат дафтарчасига қуйидагича ёзув киритилади: 1-устунда – тартиб рақами, 2-устунда – сана, 3-устунда «Фалон лавозимга (касбга, мутахассисликка) ўтказилди» деб ёзиб, 4-устунда – тегишли буйруқнинг сони ва санаси кўрсатилади.
Ходим мазкур ташкилотнинг ўзида бошқа ишга ўтказилса, унинг меҳнат дафтарчасига қуйидагича ёзув киритилади: 1-устунда – тартиб рақами, 2-устунда – сана, 3-устунда «Фалон лавозимга (касбга, мутахассисликка) ўтказилди» деб ёзиб, 4-устунда – тегишли буйруқнинг сони ва санаси кўрсатилади.
2.13. Ходим ишлаб турган даврда корхонанинг номи ўзгартирилса, унда бу тўғрида меҳнат дафтарчасининг 3-устунида алоҳида сатр билан «Фалон корхона, фалон санада, фалончи ном билан атала бошлади» деб ёзилади. 4-устунда эса, қайта аталишини (номланишини) асослаб буйруқ санаси ва сон рақами қўйилади.
2.13. Ходим ишлаб турган даврда ташкилотнинг номи ўзгартирилса, унда бу тўғрисида меҳнат дафтарчасининг 3-устунида алоҳида сатр билан «Фалон ташкилот, фалон санада, фалончи ном билан атала бошлади» деб ёзилади. 4-устунда эса, қайта аталишини (номланишини) асослаб буйруқ санаси ва сон рақами қўйилади.
2.14. Меҳнат дафтарчаси бор бўлган талабаларга, ўқувчиларга, катта илмий ходим-изланувчиларга ва тиббиёт ординаторларига ўқув юртлари (илмий муассасалар) томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиган вақтлари тўғрисида ёзув киритилади. Бундай ёзувларга асос бўлиб талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторлар сафига қабул қилинганлиги ёки сафидан чиқариш тўғрисидаги ўқув юртлари (илмий муассасалар)нинг чиқарган буйруқлари ҳисобланади.

Юқорида кўрсатилган ўқувчи, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторларининг талабалар отрядларида, ишлаб чиқаришда ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқот мавзуларда қатнашган даврлари, ихтисоси, малакаси, мансаби (лавозими) ва иш муддати кўрсатилган ҳолда тегишли маълумотномалар билан тасдиқланади. Ушбу маълумотномалар асосида ўқув юртлари (илмий муассасалар) талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторларининг меҳнат дафтарчаларига иши тўғрисидаги олинган маълумотларни киритилишини таъминлайди ва уларни қатъий ҳисобот ҳужжатлари тарзида сақлайди.

2.15. Илгари ишламаган ва шу муносабат билан меҳнат дафтарчаларига эга бўлмаган талаба, ўқувчи, аспирант (стажёр-тадқиқотчи-изланувчи), докторант (катта илмий ходим-изланувчи) ва клиник ординаторларининг талабалар отрядларида, ишлаб чиқариш амалиётида ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқот мавзуларида олиб борган ишлари тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчаларига улар келгусида ишлайдиган иш берувчилар томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади.
2.16. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларнинг ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчиларнинг меҳнат дафтарчаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги маълумотлар киритилади:
1-устунда — тартиб рақами кўрсатилади:
2-устунда — Хусусий тадбиркор (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки шахсий ёрдамчи хўжаликда ишловчи) сифатида қайд этилган сана ёзилади;
3-устунга — «Хусусий тадбиркор сифатида (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланаяпти ёки деҳқон хўжаликда) ишлаяпти» деб, кўрсатилади;
4-устунга — қайси ҳужжатга асосан ёзилганлиги (санаси, тартиб рақами) қайд қилинади.
2.17. Меҳнат дафтарчаларига иш берувчилар томонидан тегишли ҳужжатларнинг санаси, сон рақами ва номига ҳавола қилинган тарзда алоҳида сатр қилиб қуйидаги ёзувлар киритилади:

а) меҳнат ва давлат ижтимоий суғуртага оид қонунчилик тадбиқ этилмайдиган Қуролли кучларда, Миллий хавфсизлик хизматида, Ички ишлар органларида, шунингдек, барча турдаги қўриқлаш идораларида хизматда бўлган вақти тўғрисидаги маълумотлар, хизматга чақирилган санаси ва бўшатилган санаси кўрсатилган ҳолда;
а) меҳнат ва давлат ижтимоий суғуртага оид қонунчилик тадбиқ этилмайдиган Қуролли кучларда, Давлат хавфсизлик хизматида, Ички ишлар органларида, шунингдек, барча турдаги қўриқлаш идораларида хизматда бўлган вақти тўғрисидаги маълумотлар, хизматга чақирилган санаси ва бўшатилган санаси кўрсатилган ҳолда;
б) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича ҳунар-техника ва бошқа билим юртларида, курсларда ҳамда мактабларда ўқиган даври тўғрисида:

в) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида бўлган даврлари тўғрисида.
в) ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида бўлган даврлари тўғрисида.
Ушбу бандда кўзда тутилган ёзувлар меҳнат дафтарчасига ходимнинг мазкур иш берувчидаги иши тўғрисидаги маълумотлардан олдин киритилади.

2.171. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат дафтарчаларига чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври ҳақидаги ёзувлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, агар давлатлараро битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади.
Фуқароларнинг чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси корхонада, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади.
Ҳужжат билан тасдиқланган (шартнома, иш берувчи томонидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадали тўланганлиги тўғрисида маълумотнома) ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган умумий иш стажи меҳнат фаолиятининг даврлари бўйича қуйидагича ёзилади:
1-устунда — тартиб рақами кўрсатилади;
2-устунда — дастлаб чет элда ишга қабул қилинган сана.
3-устунда — ходим ишлаган хорижий мамлакат, корхона номи ва лавозими ёзилади.
4-устунда — қайси ҳужжатга асосан ёзилганлиги (шартнома ёки иш берувчи томонидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотноманинг санаси, тартиб рақами) қайд қилинади.
4. Иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинишида меҳнат дафтарчасини тўлдириш тартиби

2.18. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасига қуйидаги тартибда ёзилади:

1-устунда ёзувнинг тартиб сони;
1-устунда ёзувнинг тартиб сони;
2-устунда меҳнат шартномасининг бекор қилиниш санаси;

3-устунда меҳнат шартномасини бекор қилиниши;

4-устунда эса ушбу ёзувнинг нимага асосланиб киритилгани, буйруқ санаси ва сон рақами кўрсатилади. Масалан: ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ва 1997 йилнинг 10 июни охирги иш куни ҳисобланган вақтда ходимнинг меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзувлар киритилиши лозим: иши тўғрисидаги маълумотлар бўлимининг устунида ёзувнинг тартиб сони қўйилади, 2-устунда бўшатилиш санаси (1997 йил. 06. 10.).

3-устунда «меҳнат шартномаси бекор қилинди» деб ёзилади.

4-устунда буйруқнинг санаси ва сон рақами кўрсатилади.

2.19. Маҳаллий меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларига:

а) жамоат ишлари ҳамда касбга ўргатиш, малакасини ошириш, қайта касбга тайёрлашга жалб қилинган муддатларини қайд қиладилар.

Ишсиз шахс деб эътироф этилган фуқаролар маҳаллий меҳнат органига белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш учун келганларида меҳнат дафтарчаларини маҳаллий меҳнат органи ходимига кўрсатишлари шарт.

2.20. Меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномасини бекор бўлганлиги тўғрисидаги ёзув амалдаги қонунчилик талабларига мос бўлиши, яъни, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) тўғрисидаги ёзув киритилмаслиги шарт.

2.21. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқаролар ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчилар мазкур фаолиятни тўхтатганларида уларнинг меҳнат дафтарчаларига туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан қуйидагича ёзувлар киритилади:
1-устунда — тартиб рақами кўрсатилади;
2-устунда — Хусусий тадбиркор (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки деҳқон хўжаликда ишловчи) ўз фаолиятини тўхтатганлиги тўғрисидаги сана ёзилади;
3-устунга — «Мазкур фаолият тўхтатилди» деб, кўрсатилади;
4-устунга — қайси ҳужжатга асосан ёзилганлиги (санаси, тартиб рақами) қайд қилинади.
2.22. Ёшга доир пенсиялар тайинланганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан меҳнат дафтарчасининг 3-устунида «Пенсия тайинланди» деган ёзув киритилади.
2.22. Ёшга доир пенсиялар тайинланганда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан меҳнат дафтарчасининг 3-устунида «Пенсия тайинланди» деган ёзув киритилади.
5. Меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлар
5. Меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлар
2.23. Меҳнат дафтарчасининг тегишли бўлимларидаги ҳамма бетлари тўлиб қолган тақдирда унга қўшимча варақлар юргизилади.

Қўшимча варақлар ходимнинг асосий иш жойида иш берувчи томонидан юритилиб, уни меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби асосида олиб боради. Қўшимча варақ меҳнат дафтарчасисиз ҳақиқий ҳисобланмайди (Йўриқноманинг 1.5 банди тадбиқ қилинади).

2.24. Ҳар бир берилган қўшимча варақлар учун меҳнат дафтарчасининг биринчи бетининг юқори қисмига қўшимча варақ берилди» деб ёзиб қўйилади ва унинг сон рақами ҳамда серияси кўрсатилади.

Кейинги қўшимча варақ берилганда навбатдаги ёзув киритилиб, унинг сон рақами ва серияси кўрсатилади.

III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНГАНДА МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

3.1. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг мазкур ташкилотда ишлаган даврида меҳнат дафтарчасига киритилган иши тўғрисидаги маълумот (ёзув)лар корхона раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва корхона ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
3.1. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг мазкур ташкилотда ишлаган даврида меҳнат дафтарчасига киритилган иши тўғрисидаги маълумот (ёзув)лар ташкилот раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва ташкилот ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт.
Иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади (масалан: моддий жавобгар ходимни бириктирилган анжомларни вақтида топширмаганлиги учун баҳона қилиб меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса). Бундай ҳолда ишдан бўшаш куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган ёзув, ушбу Йўриқноманинг 2.8 бандида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Ходим ишдан бўшаганда меҳнат дафтарчасини олганлиги тўғрисида шахсий варақасига (Т-2 сон идоралараро намунавий шакл — Йўриқномага 4-илова) ва ходимлар бўлимидаги ҳисобот китобига имзо қўяди.

3.2. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларга ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчиларга мазкур фаолиятни тўхтатганларидан кейин меҳнат дафтарчаларини туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан берилади.
3.3. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатади (бошқа хатлар ҳисоботга олинмайди ва Йўриқноманинг 3.1. банди асосида иш кўрилади).

Ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади.

3.4. Ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширилади ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатилади. Вафот этган ходим меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида ёзувнинг тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг 3-устунга «Меҳнат муносабатлари бекор қилинди» деб ёзилиб, 4-устунда эса буйруқнинг санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.

Ушбу ёзув белгиланган тартибда тасдиқланади.

IV. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИНГ ДУБЛИКАТИ
IV. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИНГ ДУБЛИКАТИ
4.1. Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилган тақдирда, шунингдек, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган (йиртилган, ёнган, ёзувлари бўялган) ҳолларда меҳнат дафтарчасининг дубликати ходимнинг охирги иш жойидан берилади.

4.2. Меҳнат дафтарчасини йўқотган шахс бу тўғрида зудлик билан охирги иш жойига ёзма хабар бериши лозим. Хабарномадан сўнг 15 кундан кечиктирмасдан иш берувчи ходимга биринчи бетини юқори қисмининг ўнг томонига «Дубликат» деб ёзилган ҳолда янги меҳнат дафтарчасини беради.

4.3. Меҳнат дафтарчасининг дубликати умумий қоидаларга биноан тўлдирилади. Меҳнат дафтарчасининг дубликати тўлдирилаётганда «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида охирги иш жойидаги иши тўғрисидаги маълумотлар илгариги буйруқлар асосида ёзилади.

4.4. Бордию, ходим мазкур корхонага ишга кирмасдан олдин ишчи ёки хизматчи вазифасида ишлаган бўлса, унда меҳнат дафтарчаси дубликати «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3-устунига, мазкур корхонага ишга келмасдан илгариги ишлагани тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий иш стажи ёзилади.
4.4. Бордию, ходим мазкур ташкилотга ишга кирмасдан олдин ишчи ёки хизматчи вазифасида ишлаган бўлса, унда меҳнат дафтарчаси дубликати «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3-устунига, мазкур ташкилотга ишга келмасдан илгариги ишлагани тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий иш стажи ёзилади.
Меҳнат дафтарчаси эгасининг олдинги умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси корхонада, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади. Масалан: бир иш жойида бошқа ишга ўтказилиши ва бошқалар кўрсатилмайди.
Меҳнат дафтарчаси эгасининг олдинги умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси ташкилотда, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади. Масалан: бир иш жойида бошқа ишга ўтказилиши ва бошқалар кўрсатилмайди.
Ҳужжат билан тасдиқланган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган умумий иш стажи меҳнат фаолиятининг айрим даврлари бўйича қуйидагича ёзилади:

2-устунда ишга қабул қилинган сана кўрсатилади;

3-устунда ходим ишлаган корхона, цех ва мансаби, номи ёзилади.
3-устунда ходим ишлаган ташкилот, цех ва мансаби, номи ёзилади.
Агар, тақдим қилинган ҳужжатларга ходимнинг мазкур корхонанинг ўзидаги бошқа доимий ишга ўтказилиши тўғрисидаги маълумот бўлса, унда бу тўғрида хам тегишли ёзув киритилади
Агар, тақдим қилинган ҳужжатларга ходимнинг мазкур ташкилотнинг ўзидаги бошқа доимий ишга ўтказилиши тўғрисидаги маълумот бўлса, унда бу тўғрида хам тегишли ёзув киритилади
Сўнг 2-устунда меҳнат шартномаси бекор қилинганлик санаси кўрсатилади, 3-устунда эса ходим томонидан тақдим қилинган ҳужжатда тегишли маълумот бор бўлса, меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги хам кўрсатилади.

4-устунда, дубликатга ёзув киритилиши учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, сон рақами ва санаси киритилади. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар эгасига қайтариб берилади. Иш берувчи ходимга мазкур корхонага кирмасдан олдинги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларни олишда ёрдам кўрсатиши мажбурий.
4-устунда, дубликатга ёзув киритилиши учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, сон рақами ва санаси киритилади. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар эгасига қайтариб берилади. Иш берувчи ходимга мазкур ташкилотга кирмасдан олдинги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларни олишда ёрдам кўрсатиши мажбурий.
4.5. Ушбу Йўриқноманинг 2.16 бандида таъкидланган маълумотнома билан бир қаторда, умумий жамланган иш стажи кўрсатилмаган ҳолда бош сатрдан тегишли ҳужжатларнинг номи, сон рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда қуйидагилар ёзилади:

а) қабул қилинган ва хизматдан бўшаган саналари кўрсатилган ҳолда халқ қўшинлари ва партизан отрядларида бўлган даври;

б) касб-ҳунармандчилик ширкатлари артелининг аъзоси сифатида ишлаган даври.

V. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИ УЧУН ОЛИНАДИГАН ҲАҚ ВА УЛАРНИ САҚЛАШ

5.1. Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат дафтарчалари нотўғри тўлдирилган (расмийлаштирилган)да ёки уларни сақлашда эҳтиётсизлик туфайли яроқсиз ҳолга тушиб қолганда меҳнат дафтарчаларининг нархини иш берувчи қоплайди.

Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати бепул берилади.
Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра ташкилот томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати бепул берилади.
5.2. Ишдан бўшаган ходимлар меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида олмаган тақдирда, улар ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида қилиниб, корхона ходимлар бўлимида икки йил давомида сақланади. Ушбу муддат давомида ҳам йўқлаб келинмаган ва олинмаган меҳнат дафтарчалари иш берувчи архивида 50 йил сақланади ва ушбу муддатдан сўнг белгиланган тартибда йўқотилиб юборилиши мумкин.
5.2. Ишдан бўшаган ходимлар меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида олмаган тақдирда, улар ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида қилиниб, ташкилот ходимлар бўлимида икки йил давомида сақланади. Ушбу муддат давомида ҳам йўқлаб келинмаган ва олинмаган меҳнат дафтарчалари иш берувчи архивида 50 йил сақланади ва ушбу муддатдан сўнг белгиланган тартибда йўқотилиб юборилиши мумкин.
5.3. Иш берувчилар зарур миқдордаги меҳнат дафтарчалари мавжудлигини таъминлашлари шарт.

VI. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИ ХИСОБОТИНИ ОЛИБ БОРИШ

6.1. Иш берувчиларда бўлган янги меҳнат дафтарчалари бўйича қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

а) меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китоби, (Йўриқномага 1-илова);

б) меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китоби (2-илова);

в) меҳнат дафтарчаларини ҳисобини олиб бориш китоби (3-илова).

Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва уларни сарф қилиш китоблари корхоналарнинг ҳисоб-китоб бўлими (бухгалтерия) томонидан олиб борилиб, уларда ҳамма меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш, уларнинг сериялари ва сон рақамлари кўрсатилган ҳолда ёзилади.
Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва уларни сарф қилиш китоблари ташкилотларнинг ҳисоб-китоб бўлими (бухгалтерия) томонидан олиб борилиб, уларда ҳамма меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш, уларнинг сериялари ва сон рақамлари кўрсатилган ҳолда ёзилади.
Меҳнат дафтарчалари ҳисоботини олиб бориш китоби ходимлар бўлими ёки иш берувчи томонидан шунга масъул қилинган ходим томонидан юритилади. Бу китобда ходимлардан ишга киришда олинган, ҳамда янги кирган ходимларга берилган ҳамма меҳнат дафтарчаларининг серияси ва сон рақамлари, шунингдек, янги ёзиб берилган меҳнат дафтарча (дубликат)лари берилгани учун ҳақ олинганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади.

Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш ҳамда уларни ҳисоботини олиб бориш китобларининг саҳифаларида сон рақамлари қўйилган бўлиши ҳамда улар ип билан тикилиб, иш берувчи раҳбари имзоси ва сурғучли муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) мустаҳкамланган бўлиши шарт.

6.2. Меҳнат дафтарчалари корхонанинг ходимлар бўлимида қатъий ҳисобот ҳужжати сифатида сақланади.
6.2. Меҳнат дафтарчалари ташкилотнинг ходимлар бўлимида қатъий ҳисобот ҳужжати сифатида сақланади.
Ҳар ойнинг охирида меҳнат дафтарчасини юритиш бўйича масъул шахс меҳнат дафтарчалари мавжудлиги ҳақида ва янги тўлдирилган меҳнат дафтарчалари учун ундирилган пул маблағлари тўғрисида иш берувчининг ҳисоб-китоб бўлимига ҳисобот беради.

Тўлдириш пайтида ёки бошқа сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган меҳнат дафтарчаларига далолатнома (акт) тузилади.

6.3 Мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда шартнома бўйича меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлари сотиб олган корхоналар бундай шартнома тузилганидан кейин бир ойдан кечикмасдан улар мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат органларига маълумот тақдим қилишлари лозим. Маълумот меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлари берилган (юритилган) ходимлар тўғрисида маълумотлар, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда эркин шаклда берилади.
Корхона тузилган меҳнат шартномаси асосида белгиланган тартибда фақат ишга қабул қилинган ходимларга меҳнат дафтарчаси бериши шарт. Бегона шахсларга меҳнат дафтарчаси бериш тақиқланади.
VII. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ЮЗАСИДАН НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

7.1. Меҳнат дафтарчасини юритиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ўрнатилган тартиб асосида меҳнат ҳуқуқ инспекциялари, касаба уюшмалари ҳамда бўйсуниши бўйича ўзидан юқори турувчи идоралар томонидан олиб борилади.

7.2. Меҳнат дафтарчаларини юритиш юзасидан низолар меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Эслатма: ҳар бир ходимга фақатгина битта меҳнат дафтарчаси юритилади, агарда айрим сабабларга кўра ходимда икки ёки ундан кўп меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлса кейингилари шундай мавжудликни аниқлаган иш берувчи томонидан бекор қилинади. Бунда кейинги меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар учун шу иш берувчи масъул бўлмайди.

7.3 Меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни сотиб олиш, ҳисоботини олиб бориш ва тасарруф этиш тартибига риоя қилишни назорат қилиш маҳаллий меҳнат органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

VIII. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ, СОТИБ ОЛИШ, ҲИСОБОТНИ ОЛИБ БОРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Меҳнат дафтарчаларини юритиш, сотиб олиш, ҳисоботни олиб бориш ва фойдаланиш тартибини бузган мансабдор шахслар қонунларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

1. Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китобининг намунаси;

2. Меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китобининг намунаси;

3. Меҳнат дафтарчалари ҳисоботини олиб бориш китобининг намунаси;

4. Шахсий варақа (Т-2) намунаси;
4. Шахсий варақа (Т-2) намунаси;
5. Меҳнат дафтарчасининг намунаси.
5. Меҳнат дафтарчасининг намунаси.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 15 сентябрда 174-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома» ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

‎‏т/р

САНА‎‎

Қаердан олинди ‎‏

АСОС (ҳужжатнинг номи, сон рақами, санаси)‎‏

Қабул қилиб олинган меҳнат дафтарчаларининг сони (серияси ва сон рақами)‎‏

Берилган қўшимча варақлар сони (серия ва сон рақами)‎‏

МИҚДОРИ

кун‎

ой‎

йил‎

сўм‎

тийин‎

‎Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китоби
‎‎

т/р‎‏

САНА‎‎

Сарф қилинган меҳнат дафтарчаларининг сони (серияси ва сон рақами)‎‏

Берилган қўшимча варақлар сони (серияси ва сони)‎‏

Кимга берилди:‎‏

МИҚДОРИ‎‎

кун‎

ой‎

‎йил

сўм‎

тийин‎

‎Меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китоби

Меҳнат дафтарчасини қабул қилиш ёки янгисини тўлдириш санаси‎‎

Меҳнат дафтарча эгаси исми шарифи‎‏

Меҳнат дафтарчасини серия ва сон рақами‎‏

Ходимнинг мутахассислиги ва касби‎‏

Ходим ишга қабул қилинган бўлим номи (лавозими)‎‏

Ходимни ишга қабул қилишга асос бўлган буйруқ санаси, сон рақами‎‏

Меҳнат дафтарчасини қабул қилган ёки янгини тўлдирган жавобгар шахс имзоси‎‏

Янги меҳнат дафтарчаси учун олинадиган ҳақ миқдори‎‏

Меҳнат шартномаси бекор бўлганда дафтарчани бериш санаси (кун, ой, йил)‎‏

Ходимнинг меҳнат дафтарчасини топширганлиги тўғрисидаги имзоси‎‏

Ходимнинг меҳнат дафтарчасини олганлиги ҳақидаги имзоси‎‏

‎кун

‎ой

‎йил

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

‎Меҳнат дафтарчалари ҳисобини олиб бориш китоби

Т-2 Шакл‎ ‎

‎‎________________________
‎‎________________________ ‎
(корхонанинг номи) ‎ ‎‎

эр
‎ аёл

Ҳисоб ‎сони

Ҳарфлар‎

‎____________ СОН ШАХСИЙ ВАРАҚА ‎

‎ ‎I. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР ‎‎

1. Исми Шарифи _______________________
_____________________________________
8.____________________________________
2. Туғилган йили _______________________‎‎

(асосий касби, мутахасисслиги)

3. Туғилган жойи _______________________
‎_____________________________________

_________________________________
4. Миллати ____________________________‎

(шу ‎мутахассислиу бўйича иш стажи)

5. Маълумоти:‎

9. Умумий иш стажи ____________________‎

а) ___________________________________
‎‎ (олий, ўрта махсус, ўрта тўлиқсиз, ўрта, бошланғич (синфи)‎‎
‎ б) ___________________________________ ‎
‎(олий ёки ўрта махсус ўқув)‎
‎‎ в) ___________________________________
‎‎‎(касб ўрганиш бўйича техник маълумотини олган мактаб,‎ ‎‎_____________________________________
‎‎ ‎‎ўқув ҳунар-техника билим юртининг номи ва тамомлаган йили)
‎‎‎г) Ўқув тури ___________________________ ‎‎
‎(кундузги, кечки, сиртқи) ‎

10. ___________________________________
‎‎(охирги иш жойи, мансаби, ишдан бўшаш санаси)
‎‎11. Оилавий холати ______________________
‎‎‎(оила аъзоларининг ҳар бирининг туғилган йили) ‎
‎‎ 12.____________________________________
‎‎13. ___________________________________
‎‎14. ___________________________________
‎‎‎15. ___________________________________
‎‎‎16. ___________________________________‎
‎‎ ‎17. ___________________________________
‎‎‎18. ___________________________________
‎‎19. ___________________________________‎

6. Диплом (гувохномаси) бўйича мутахассислиги ________________________
‎________‎_____________________________

20. Паспорт: серияси ________________сони
‎‎Ким томонидан ва қачон берилган________________________ ‎

(олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлар учун )‎‎‎

21. Яшаш манзили _______________________
‎‎______________________________________

7. Диплом (гувоҳномаси) бўйича малакаси ________________ ‎___ сонли диплом (гувоҳномаси) 199___ йил «___»______ да берилган. ‎
‎Тўлдирилган сана 199___ йил «___»_______ ‎

телефон ________________________
‎‎
‎ходимнинг имзоси _________________ ‎

‎II. ҲАРБИЙ ҲИСОБДА ТУРИШИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР‎‎

Ҳисоб гурухи __________________________
‎‎Ҳисоб тоифаси _________________________
‎Таркиби ______________________________
Ҳ‎‎арбий унвони ________________________‎

Ҳарбий ҳисобдаги мутахассислиги ___________________ сони
‎‎Ҳарбий хизматга яроқлиги ________________‎
‎Яшаш жойидаги мудофаа _________________
‎Ишлари бўлимининг номи ________________
‎‎_______________ сон махсус ҳисобда туради. ‎

Т-2 Шакл‎ ‎

‎‎________________________
‎‎_________________________ (ташкилотнинг
номи)
‎ ‎‎

20. Паспорт ёки идентификация ID-картаси: серияси ________________сони
‎‎Ким томонидан ва қачон берилган________________________ ‎

(олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлар учун )‎‎‎

21. Яшаш манзили _______________________
‎‎______________________________________

7. Диплом (гувоҳномаси) бўйича малакаси ________________ ‎___ сонли диплом (гувоҳномаси) 199___ йил «___»______ да берилган. ‎
‎Тўлдирилган сана 199___ йил «___»_______ ‎

телефон ________________________
‎‎
‎ходимнинг имзоси _________________ ‎

‎II. ҲАРБИЙ ҲИСОБДА ТУРИШИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР‎‎

Ҳисоб гурухи __________________________
‎‎Ҳисоб тоифаси _________________________
‎Таркиби ______________________________
Ҳ‎‎арбий унвони ________________________‎

Ҳарбий ҳисобдаги мутахассислиги ___________________ сони
‎‎Ҳарбий хизматга яроқлиги ________________‎
‎Яшаш жойидаги мудофаа _________________
‎Ишлари бўлимининг номи ________________
‎‎_______________ сон махсус ҳисобда туради. ‎

‎‎
‎‎‎‎Меҳнат дафтарчаси‎‎
‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Герби ‎

‎‎ГТ-1 № 0000000‎

‎‎
‎‎Фамилияси, исми ва отасининг исми _______________________________
‎_____________________________________________________________

‎Туғилган вақти _________________________________________________

‎‎(йил, кун, ой)

‎‎Маълумоти ____________________________________________________

(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунар-техника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус (касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий (бакалавр), олий (магистр)

‎‎
‎Касби, мутахассислиги _______________________________________
‎Тўлдирилган санаси 199__ йил «___» ___________________________
‎Дафтарча эгасининг имзоси ___________________________________
‎‎

М. Ў.‎

‎‎Меҳнат дафтарчаларини беришга масъул бўлган шахснинг имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми. ________________________________
(имзо аниқ бўлиши керак)

‎‎
Иши тўғрисидаги маълумотлар

т/р‎

САНА‎‎

Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар‎‎

Қайси ҳужжатга асосланиб ёзилган (санаси, тартиб рақами)‎‎

йил‎

кун‎

ой‎

‎‎ ‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

‎‎
‎‎‎‎Меҳнат дафтарчаси‎‎
‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Герби ‎

‎‎ГТ-1 № 0000000‎

‎‎
‎‎Фамилияси, исми ва отасининг исми _______________________________
‎_____________________________________________________________
‎_____________________________________________________________
‎Туғилган вақти _________________________________________________

‎‎(йил, кун, ой)

‎‎Маълумоти ____________________________________________________

(умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий маълумот)