04.04.2023 йилдаги 142-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.04.2023 йилдаги 142-сон
Дата вступления в силу
05.04.2023
Ҳужжат 05.04.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг ваколатли орган бино (иншоот) ва хоналарни 10 иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.
Бунда бино (иншоот) ва хоналар мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ хулосани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган шаклда расмийлаштиради ҳамда давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Агар ваколатли орган томонидан бино (иншоот) ва хоналар ёнғин хавфсизлиги талабларига номувофиқ деб топилса, ваколатли орган мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани давлат хизмати кўрсатилишини рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ҳолда расмийлаштиради ва уни давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
14. Давлат хизматини кўрсатиш бино (иншоот) ва хоналар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига зид бўлганда рад этилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс)

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни электрон тарзда ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. Ариза берувчи

(жисмоний ёки юридик шахс)

2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

(Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнгин назорати органлари)

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.

2. Хулосани QR-код қўйилган шаклда расмийлаштиради ёки расмийлаштиришни рад этади.

3. QR-код қўйилган хулосани ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

10 иш куни ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

1. Хулосани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, унга хулосани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.

2. Ариза берувчининг мурожаатига асосан

Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда радиотехник иншоот мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ радиотехник иншоотнинг санитария паспортини QR-код (матрик штрихли код) қўйилган шаклда расмийлаштиради ҳамда давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Агар ваколатли орган томонидан радиотехник иншоот санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига номувофиқ деб топилса, ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани давлат хизмати кўрсатилишини рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ҳолда расмийлаштиради ва уни давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

(юридик шахслар)

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни электрон тарзда ваколатли давлат органига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. Ариза берувчи

(юридик шахслар)

2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли давлат органига юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)

1. Радиотехник иншоотларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.

2. Санитария паспортини QR-код қўйилган шаклда расмийлаштиради ёки расмийлаштиришни рад этади.

3. Санитария паспортини ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат этувчига юборади.

14 кун давомида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП

1. Санитария паспортини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. Реал вақт режимида

2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, унга санитария паспортини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


Радиотехник иншоотнинг санитария
ПАСПОРТИ

Серия

Рақам

1. Радиотехник иншоотнинг номи: __________________________________________________
2. Манзили:____________________________________________________________________
3. Ишга туширилган вақти:________________________________________________________
4. Ускуна (жиҳоз) тури: __________________________________________________________

Реконструкция тўғрисида маълумот:

5. Радиотехник иншоот ситуацион режасининг санитария-ҳимоя минтақаси ва қурилиш чегараланган ҳудудлар кўрсатилган ҳолда (схема илова қилинади), шундан:
яқин масофада аҳоли яшаш пунктлари (ҳовли, кўп қаватли уйлар ҳисобга олинади) ва санитария ҳимоя минтақасида жойлашган уйларнинг мўлжалланганлиги:

6. Антенна тўғрисида маълумот:
База станцияси номи
антенналар сони: ________________
антенналари тури: ________________
кучланиш коэффициенти: ________________
антеннанинг ерга нисбатан баландлиги: ________________
антеннанинг томга нисбатан баландлиги: ________________
ишчи частотаси: ________________
модуляция типи: ________________
йўналиш диаграммаси ________________
горизонтал ва вертикал йўналиш диаграммаси: ________________
антенналар оғиш бурчаги (мех.+ эл.) ________________

7. Ҳар бир узатгичнинг сони ва чиқиш қуввати: ________________
иш режими ва нурланиш давомийлиги: ________________

8. Радиотехник иншоотнинг ҳудудида электромагнит майдони тарқалиш даражаларининг ҳисоботи:

Антенна оғиш бурчаги

Антеннадан масофа, м

ЭММ даражалари, мкВт/см2

Антеннанинг юқори даражаси йўналишида қувватнинг оқим зичлиги___________ чегарагача
масофани ташкил этади.

___________________

___________________

Техник қаватларида жойлашган хоналардаги қувватнинг оқим зичлиги даражаси _________
ташкил этади.

81. Ўрганилаётган Радиотехник иншоотдан тарқалаётган нурланиш қўшни жойлашган бошқа радиовоситаларни инобатга олган ҳолда, электромагнит майдони даражалари ҳисоботи (телевизион узатгичлар, уяли алоқа база станциялари ва бошқалар).

9. Иш частоталарида электромагнит майдони даражаларининг ўлчов натижалари.

Ўлчов жойи

1

2

3

4

5

6

7

8

ППЭ, мкВт/см2

91. Радиотехник иншоот атрофида жойлашган бошқа частотада Радиотехник иншоотлардан электромагнит майдонини ўлчаш натижалари (Е ва ППЭ ни умумий кўрсаткичларини аниқланган ҳолда). Қўлланилаётган асбоб-ускуна тури ва рақами, қиёслашдан ўтказилган санаси кўрсатилиши шарт. Ўлчов воситаларини ўлчаш частота диапазони объектдан тарқалаётган нурланиш частотасига мос бўлиши шарт.
Изоҳ: 1. Ўлчов жойлари жойлашув режаларида кўрсатилади.
Изоҳ: 2. Ўлчовлар олиб борилган:

_____________________________________________________________________________


(Ўлчовлар олиб борилган ташкилот номи)
Асбоб-ускуна тури _______ завод рақами _______-сон
_________ йил ____-сон қиёслаш далолатномаси

10. Ўрганиш натижалари бўйича мутахассиснинг хулосаси:______________________________
_____________________________________________________________________________

11. Электромагнит майдони нурланишларини меъёрлаштириш учун таклифлар:
_____________________________________________________________________________

12. Радиотехник иншоотнинг ўрганиш санаси: _______________

13. Паспорт амал қилиш муддати: _______________



QR-код