03.04.2023 йилдаги 140-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.2023 йилдаги 140-сон
Дата вступления в силу
05.04.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.