Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОРХОНАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР ВА МУАССАСАЛАРГА БОЗОР ЖАМҒАРМАСИ ТОВАРЛАРИНИ МАЙДА УЛГУРЖИ САВДО БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни бозор жамғармасининг баъзи товарлари билан майда улгуржи тартибда таъминлаш барча тизимдаги савдо ташкилотларига юклатилганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Савдо ташкилотлари бўлмаган истеъмолчиларга бозор жамғармаси товарларини сотиш Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1992 йил 8 июлдаги 314-сон қарорига мувофиқ амалга оширилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов воситаси сифатида «Сўм-Купонлар»ни муомалага киритиш тўғрисида» 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сон қарорининг 14-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Сўм-Купонлар» муомаласи тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 30 ноябрдаги 578-сон қарори 3-бандининг иккинчи хат боши.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 25 февраль,
96-сон