Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001 30.09.1993 йилдаги 476-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.1993 йилдаги 476-сон
Дата вступления в силу
30.09.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001
Ҳужжат 11.02.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ, ҲУДУДИЙ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ БОШҚАРМАСИ, ТУМАН (ШАҲАР) ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги низом, ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси ва туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Социал таъминот министрлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1971 йил 4 июндаги 252-cон қарори (ЎзССР Т, 1971 й., № 6, 32-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 10 февралдаги 79-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР халқ депутатлари область Совети ижроия комитетининг социал таъминот бўлими тўғрисидаги низом (ЎзССР ҚТ. 1983 й., № 2, 4-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 9 сентябрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР халқ депутатлари шаҳар, шаҳардаги район Совети ижроия комитетининг социал таъминот бўлими тўғрисидаги низом (ЎзССР ҚТ 1983 й., № 9, 37-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 30 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
476-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 30 сентябрдаги 476-сон

қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НиЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ι. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ижтимоий таъминот вазирлиги пенсионерларни, ногиронларни, вояга етмаган болалари бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органи ҳисобланади. Ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий таъминот вазирлиги ўз ишини республика давлат бошқарувининг бошқа органлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ижтимоий таъминот вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа (шу жумладан валюта) ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳрлар ва тўрт бурчак муҳрларга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги Тошкент шаҳар, А. Авлоний кўчасидаги 20-а уйга жойлашган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги aппаратини маблағ билан таъминлаш республика органларини сақлашга йўналтириладиган республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар ижтимоий таъминот бошқармалари ва бўлимлари республика ижтимоий таъминот органларининг ягона тизимини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва ижтимоий таъминот маҳаллий органлари ҳузурида тегишли ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари бўлган Пенсия жамғармаси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги унга тегишли деб топилган масалаларни ҳал этишда ушбу барча органларнинг фаолиятини йўналтиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Протезист» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон экспертиза ва ногиронларнинг меҳнат қобилиятларини тиклаш илмий-тадқиқот институти, «Олтиариқ» ва «Товоқсой» санаторийлари, уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионати, Тошкент ижтимоий таъминот техникуми ва ногиронлар учун республика ҳунар-техника билим юрти, ижтимоий таъминот ходимлари малакасини ошириш курслари, «Саҳоват» журнали таҳририяти, даволаш-меҳнат экспертизаси хизмати бевосита Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига бўйсунадилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ΙΙ. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг асосий вазифалари ва хизматлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Ижтимоий таъминот вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнатга лаёқатсиз аҳолининг ижтимоий таъминоти ва уларга ижтимоий ёрдам бериш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг пенсия ишини ривожлантириш ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаклланаётган янги иқтисодий муносабатлар ва мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги шароитида кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсиялар ва нафақалар тўлашга йўналтириладиган ижтимоий суғурта маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган имтиёзларни бериш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро алоқаларни амалга ошириш, аҳолини ижтимоий таъминлаш ишида чет эл тажрибасидан фойдаланишни ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш учун социологик тадқиқотларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатга қарашли бўлмаган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар барпо этишга ва уларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш; ижтимоий ёрдам дастурларини маблағ билан таъминлаш ва ижтимоий таъминот тизимининг моддий негизини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотни умумлаштиришнинг, ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақалар тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даволаш-меҳнат экспертизасини ташкил этиш, бу соҳада даволаш-меҳнат эксперт комиссияларига ва илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, ногиронларнинг тиббий-ижтимоий экспертизасини ва уларнинг меҳнат қобилиятини тиклашни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига протез-ортопедия ёрдамини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар ва кексалар учун интернат уйлардаги, пансионат ва санаторийлардаги фуқароларга моддий-маиший, тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ижтимоий таъминот вазирлиги унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий хизматларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a) ижтимоий таъминот тизимини ривожлантириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика давлат бошқарув органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижро этувчи ҳокимият органлари иштирокида пенсионерларни, ногиронларни, вояга етмаган болалари бўлган оилаларни ва аҳолининг давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган бошқа гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турмуш даражасини таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш асосида аҳолининг қайд этиб ўтилган тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан республика дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади, минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш учун услубий тавсияларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерлар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган вояга етмаган болали оналарни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларнинг йўналишини белгилайди ва уларни мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) пенсия хизматлари кўрсатиш ва нафақалар билан таъминлашни ташкил этиш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқарувининг манфаатдор республика органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақалар билан таъминлаш ишида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсиялар ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш ишларини ташкил этишни ва уларга услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва ажратмалар тўланиши ва жамланишини амалга оширади; пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар белгиланган миқдорда тўланишига сарфланадиган харажатларни маблағ билан таъминлайди.
(7-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақалар бўйича қўшимча имтиёзлар белгилаш ҳамда бундай имтиёзлар ва қўшимчаларни минтақавий даражада жорий этиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўлланиш масалалари бўйича республика органлари, тармоқ уюшмалари, концернлар ва бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, уларни такомиллаштириш бўйича келишилган таклифларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия таъминотининг давлатга қарашли бўлмаган тизимини ривожлантириш методологиясини ишлаб чиқишда ва унинг учун шароитлар яратишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика олдидаги алоҳида хизматлар учун тайинланган шахсий пенсияларни тўлашни ташкил этади, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот органларининг бу соҳадаги иши устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимиятнинг республика, вилоят, туман, шаҳар органлари иштирокида кекса фуқаролар, ногиронлар, вояга етмаган болалари бўлган оилалар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган аҳолининг бошқа гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уларга қонунчилик билан белгиланган имтиёзларни, санаторий-курортда даволаниш йўлланмаларини ва ҳаракат қилишнинг махсус воситаларини бериши, натурал ёрдамнинг янги шакллари ва турларини жорий этишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот муассасаларида (интернат уйларда, пансионатларда, санаторийларда) бўлган кекса фуқаролар ва ногиронларга моддий-маиший, тиббий ижтимоий ва маданий хизмат кўрсатишни, бу муассасаларнинг моддий негизини мустаҳкамлашни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёлғиз кекса фуқароларга ижтимоий ёрдам хизматининг комплекс тармоқларини ташкил этишни, уларнинг иши устидан назоратни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам берувчи ва хизмат кўрсатувчи давлатга қарашли бўлмаган хизматлар ва муассасалар ташкил этишга кўмаклашишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг дастурларини маблағ билан таъминлаш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўзига қарашли ижтимоий-маиший муассасалар ва ташкилотларнинг амалга ошириладиган ишини, шу жумладан, уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) даволаш-меҳнат ва тиббий-ижтимоий экспертиза, ногиронларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш ҳамда протез-ортопедия ёрдами кўрсатиш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даволаш-меҳнат ва тиббий-ижтимоий экспертиза хизматига, ногиронларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш бўйича ишларга раҳбарликни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларга ҳунар ўргатиш ва уларни қайта ўқитиш бўйича ўзига қарашли ўқув юртларига раҳбарлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфраструктура объектларининг ва кекса фуқаролар учун қулайлигини таъминловчи шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар учун иш жойлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ногиронларнинг жамоат ташкилотларига ёрдам беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар ва пенсионерларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этилиши ва ривожланиши, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбияси ва спорт ҳаракати ривожланишига кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосланган махсус транспорт воситалари, ногиронларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш ва уларни парвариш қилишнинг бошқа техник воситаларига бўлган талабни аниқлайди ва уларни ишлаб чиқариш учун буюртмаларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатишни ташкил этишни, бошқа вазирликлар, саноат бирлашмалари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда протез-ортопедия буюмларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, уларнинг янги турларини ишлаб чиқаришлари амалга оширилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракат қилиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди, «Протезист» республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг ишига раҳбарлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар тиббий-ижтимоий ва касб қобилиятини тиклаш илмий-тадқиқот ташкилотлари, марказлари ҳамда ногиронлар ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш функцияларини амалга оширувчи бошқа ташкилотларни ташкил этишга ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ижтимоий таъминот бўйича қонунчилик соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига тегишли бўлган масалалар бўйича қонун ҳужжатларининг қўлланилиши амалиётини умумлаштиради, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисидаги масалаларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига тегишли бўлган масалалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари бўйича хулосаларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини ижтимоий таъминлашга доир Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг республиканинг бутун ҳудудида бир хилда қўлланилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) халқаро ҳамкорлик соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерларни, ногиронларни ва аҳолининг бошқа тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар фаолиятида белгиланган тартибда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МДҲ таркибига кирувчи давлатлар билан пенсионерларни, ногиронларни, вояга етмаган болалари бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича битимлар лойиҳаларига, шунингдек, ижтимоий сиёсат масалалари бўйича бошқа хорижий мамлакатлар билан тузиладиган битимлар лойиҳаларига таклифлар тайёрланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича хорижий давлатлар билан шартномалар тузишда ва уларни тайёрлашда ўз ваколати доирасида иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пенсионерларни, ногиронларни ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларнинг бошқа тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) молия ва хўжалик фаолияти бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тизимида режа-молия ишларини, ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўтказиладиган ижтимоий ҳимоя қилишга доир тадбирларни ҳамда бу соҳадаги илмий-тадқиқотларни маблaғ билан таъминлашни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига ижтимоий ёрдам беришнинг ҳар хил турларини ташкил этишни иқтисодий жиҳатдан асослаб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерлар ва ногиронларга солиқлар бўйича имтиёзлар бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқаришда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш, нормаллаштириш бўйича тадбирларни ўз ваколати доирасида амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар хўжалик фаолиятига доир баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқда назорат-тафтиш ишларини ташкил этади ва ички идоравий молиявий назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар томонидан давлат марказлаштирилган сармоя маблағларининг оқилона фойдаланилишини таъминлайди, Ижтимоий таъминот вазирлиги тизимида янги ташкилотлар ва муассасалар қуриш, ишлаб турганларини қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича истиқболдаги дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ижтимоий таъминот муассасалари тармоғи қурилиши ва уларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига ижтимоий ёрдам бериш дастурларини маблағ билан таъминлаш учун маблағларни жалб этиш ишида давлат, жамоат, диний ва хайрия ташкилотлари, муассасалар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерлар, ногиронлар, вояга етмаган болалари бўлган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг республика ва ҳудудий жамғармаларини белгиланган тартибда ташкил этади. Бу жамғармаларга тушувчи маблағларнинг тўлиқлигини, ўз вақтида тушишини ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади. Жамғарма тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ΙΙΙ. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг ташкилий фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ўз ваколати доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги қонун ҳужжатларининг ижтимоий-таъминот тизимининг ҳудудий органларида ва ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасаларда тўғри қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади ҳамда улар бўйича зарур чора-тадбирлар кўради; ижтимоий таъминот масалалари бўйича фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳамда ижтимоий таъминот ҳудудий органларининг кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли ўқув юртларига, ижтимоий таъминот тизими раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларига ташкилий-услубий раҳбарликни ва уларнинг фаолиятини назорат қилишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари ёрдамида республика аҳолисини ижтимоий таъминот масалаларидан хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот масалалари бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар дастурларини ишлаб чиқишга илмий муассасалар ва юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади, ушбу масалалар бўйича вақтинчалик илмий жамоалар, экспертлар гуруҳлари ва кенгашларни белгиланган тартибда тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот органларининг талаб-даъво ишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра бошқа давлатларнинг ижтимоий таъминот, ижтимоий ҳимоя қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларни тайёрлашда ва тузишда иштирок этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган вазир бошчилик қилади. Вазир вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз хизматларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирнинг унинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади, вазир ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазири:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги фаолиятига раҳбарлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика Ижтимоий таъминот вазирлигига тегишли бўлган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазир ўринбосарлари ва вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари раҳбарларини тайинлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколати доирасида ўзига қарашли барча ташкилотлар ва муассасалар ҳамда ҳудудий ижтимоий таъминот органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган доирада меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва марказий аппарат ходимлари сонини, унинг штат жадвалини, Вазирлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, Вазирликка қарашли бўлган муассасалар тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий таъминот вазирлиги марказий аппарати ходимларини ва ўзига қарашли муассасалар ҳамда ўқув юртлари раҳбарларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни белгиланган тартибда фахрий унвонлар ва мукофотларга тавсия этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигида вазир (ҳайъат раиси), лавозимлари бўйича вазир ўринбосарлари, Вазирликнинг раҳбар ходимлари, Вазирликка бўйсунувчи ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳайъат ижтимоий таъминот ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим масалаларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари бошлиқлари ва бошлиқларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, бу органлар кенгашлари аъзоларини тасдиқлаш масалаларини кўриб чиқади. Ҳайъатнинг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, одатда, вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда вазир ўз қарорини ҳаётга жорий этади ва пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади. Ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигида ижтимоий таъминотнинг илмий-амалий муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни режалаштириш ва ташкил этиш, тадқиқот натижаларини назорат қилиш, фан, техника ютуқлари ва илғор тажрибани амалиётга жорий этиш юзасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун илмий-услубий кенгаш тузилади. Илмий-услубий кенгашнинг таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом вазир томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига ойлик «Саҳоват» журналини таъсис этиш ва уни нашр этиш ҳуқуқи берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 30 сентябрдаги 476-сон

қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1. Ижтимоий таъминот бошқармаси давлат бошқарув органи ҳисобланади, вилоятда, Тошкент шаҳрида пенсионерларни, ногиронларни ва болали камхарж оилаларнинг пенсия таъминотини, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этади. Ўзининг бошқарув фаолиятида ҳам вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлигига, ҳам Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига бўйсунади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга, Олий Кенгашнинг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг буйруқлари, қарорлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларига, халқ депутатлари Кенгаши, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлиги қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вилоят (Тошкент шаҳар) ижтимоий таъминот бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида мустақил балансга, ҳисоб ва бошқа (шу жумладан валюта) рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, шунингдек, тегишли муҳр ва тўрт бурчак муҳрга эга бўлади, судда ёки хўжалик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ижтимоий таъминот бошқармаси аппаратини маблағ билан таъминлаш вилоят (Тошкент шаҳри) бюджетининг давлат бошқарув органларини таъминлашга йўналтириладиган мaблaғлapи ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бошқармага шаҳар, туман ижтимоий таъминот бўлимлари, ногиронлар учун интернат уйлар, ҳунар-техника билим юртлари бевосита бўйсунадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ўз фаолиятини давлат бошқарувининг вилоят (шаҳар) бошқа органлари, даволаш-меҳнат экспертизаси бўлимлари, шунингдек, туманлар, шаҳарларнинг ижро этувчи ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари мудирларини туман (шаҳар)лар ҳокимларининг тавсияномаларига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги билан келишилгандан кейин лавозимга тайинлайдилар ва лавозимдан озод қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ΙΙ. Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармасининг асосий вазифалари ва хизматлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят (Тошкент шаҳри) ҳудудида давлат пенсия таъминотини ва ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича амалдаги қонунларнинг ва норматив ҳужжатларнинг тўғри қўлланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот органлари ва муассасаларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят (Тошкент шаҳар) органларининг, муассасаларнинг, мулкчиликнинг барча турларидаги корхоналарнинг пенсия таъминотини ривожлантириш ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятда (Тошкент шаҳрида) кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақалар тўлашга йўналтириладиган ижтимоий суғурта маблағларидан тўғри фойдаланишни таъминлаш;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги қонунларда назарда тутилган имтиёзларнинг берилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерлар, ногиронлар, меҳнатга лаёқатсиз бошқа фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг моддий фаровонлигини яхшилаш бўйича таклифларни тайёрлаш, асослаш ва киритиш, ушбу йўналишда вилоят (Тошкент шаҳар) дастурларини тузиш, уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятда (Тошкент шаҳрида) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатга қарашли бўлмаган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарни барпо этиш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг хўжалик фаолиятидан олинадиган маблағларини ижтимоий ёрдам дастурини мaблaғ билан таъминлашга ва ижтимоий таъминот тизимининг моддий базасини мустаҳкамлашга жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотларни умумлаштиришнинг, ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақаларни тайинлаш ҳамда тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даволаш-меҳнат экспертизасини ташкил этишда қатнашиш, ногиронларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклаш масалаларида даволаш-меҳнат эксперт комиссиялари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни протез-ортопедия ёрдами билан таъминлаш, унга муҳтож бўлган кишиларни ҳисобга олишни ташкил этишни назорат қилиш, ушбу масалаларда протез-ортопедия саноати корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар ва кексалар учун интернат уйларда, пансионатларда бўлган фуқароларни керакли моддий-маиший, тиббий хизмат билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг энг камхарж қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамнинг мўлжалланган кишиларга етиб боришини таъминлаш чора-тадбирларини тайёрлаш ва амалга ошириш, ушбу масалаларда ижро этувчи ҳокимият органлари, хайрия ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳудудий бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ижтимоий таъминот тизимини ривожлантириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқарувининг вилоят (Тошкент шаҳар) органлари, туманлар ва шаҳарларнинг ижро этувчи органлари билан, шунингдек, ногиронлар, шу жумладан, кўрлар, карлар, байналмилалчи жангчилар, атом станцияларидаги ҳалокатлар оқибатларини тугатиш қатнашчилари жамиятлари иштирокида давлат ёрдамига муҳтож бўлган пенсионерларни, ногиронларни, болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турмуш даражасини таҳлил қилиш ва унинг истиқболини белгилаш асосида, аҳолини кўрсатиб ўтилган тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг вилоят (Тошкент шаҳар) дастурини ишлаб чиқади, туман (шаҳар) дастурларини ишлаб чиқишда туман (шаҳар) ҳокимликларига ёрдам беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) пенсия таъминоти ва нафақалар билан таъминлашни ташкил этиш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат пенсиялари ҳамда нафақаларини тайинлаш ва тўлашга доир ишларни ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва ажратмалар тўпланиши ва жамланишини амалга оширади; пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар белгиланган миқдорларда тўланишига сарфланадиган харажатларни маблағ билан таъминлайди.
(8-банднинг «б» кичик бандидаги учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот бўйича пенсиялар ва нафақаларга қўшимча имтиёзлар ҳамда устамалар белгилашга доир ишларни ташкил этади, бундай имтиёзлар ва устамаларнинг туман, шаҳар даражасида жорий қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёзли пенсия билан таъминлаш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўлланиш масалалари бўйича ижро этувчи ҳокимиятнинг вилоят, туман, шаҳар органлари, тармоқ бирлашмалари ва корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия таъминотининг давлатга қарашли бўлмаган тизимини ривожлантиришда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика, вилоят олдидаги алоҳида хизматлар учун тайинланган шахсий пенсияларнинг тўланишини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқарувининг вилоят органлари, ижро этувчи ҳокимиятнинг шаҳар ва туман органлари иштирокида кекса фуқароларга, ногиронларга, болали оилаларга ҳамда аҳолининг давлат ёрдамига муҳтож бўлган бошқа гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уларга қонунчилик билан белгиланган имтиёзлар, санаторий ва курортларда даволаниш учун йўлланмалар ҳамда ҳаракатланишнинг махсус воситалари берилиши, кўрсатилган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги шакл ва турлари жорий этилиши устидан назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот муассасаларида — ногиронлар учун интернат уйларда, пансионатларда, санаторийларда, ҳунар-техника билим юртларида бўлган кекса фуқаролар ва ногиронларга моддий-маиший, тиббий-ижтимоий ва маданий хизмат кўрсатишни, ушбу муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлашини ташкил этади ва назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатадиган давлатдан ташқари хизматлар ва муассасаларни ташкил этишга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик фаолиятидан олинган мaблaғлapни аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурини маблағ билан таъминлашга йўналтириш мақсадида тасарруфидаги ижтимоий-маиший муассасалар ишини, шу жумладан, уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимиятнинг маҳаллий органлари орқали пенсионер ва ногиронларга маҳаллий солиқ йиғимлари бўйича имтиёзлар бериш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурини мaблағ билан таъминлаш учун мaблaғлap жалб этишга доир ишларда давлат, жамоат, диний ва хайрия ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарининг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерларни, ногиронларни, болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳудудий жамғармасини белгиланган тартибда ташкил қилади. Ушбу жамғармага маблағларнинг тўлиқ, ўз вақтида тушиши ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тиббий-ижтимоий экспертиза, ногиронларнинг қобилиятини тиклаш ва уларга протез-ортопедия ёрдами кўрсатиш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклаш масалаларида ДМЭ (даволаш-меҳнат экспертизаси) хизмати билан доимий равишда ўзаро ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасарруфидаги ҳунар-техника билим юртларига ногиронларни ҳунарга ўргатиш, қайта ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича раҳбарлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар ва кекса фуқаролар учун инфраструктура объектларининг қулай бўлишини таъминлайдиган шаҳар қурилиши соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларнинг жамоат ташкилотларига ногиронлар учун иш ўринлари яратишда ва уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятда, Тошкент шаҳрида ногиронлар ва пенсионерлар меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил қилиш ва ривожлантиришга, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга ёрдам беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш босқичи сифатида ногиронларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини ривожлантиришга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят, Тошкент шаҳри бўйича махсус транспорт воситаларига, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламаларга, ногиронларнинг қобилиятини тиклаш ва уларни парваришлашнинг бошқа техник воситаларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб боради ва аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан ва уларнинг касб қобилиятини тиклаш марказларини ҳамда ногиронларни ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини амалга оширадиган бошқа ташкилотларни ташкил этишга ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий маълумотлар бўйича протез-ортопедия ёрдамига муҳтож бўлган пенсионерлар ва ногиронларни ҳисобга олишни ташкил қилиш, протез-ортопедия буюмларига буюртмаларнинг протез корхоналари томонидан бажарилиши, белгиланган муддатларга риоя қилиниши ва уларнинг сифати устидан назоратни таъминлайди, протезлаш бўйича ногиронларга кўрсатилган хизматлар учун молиявий ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) молия ва хўжалик фаолияти бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот тизимида режалаштириш-молия ишларини ташкил этади, бунинг учун тармоқни ривожлантириш истиқболини ишлаб чиқади ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўтказиладиган ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирларини маблағ билан таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақаларга қилинадиган харажатлар режасини ҳамда тегишли вилоят, Тошкент шаҳар бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган бошқарманинг ўзини маблағ билан таъминлаш сметасини тузади, унинг тасдиқланишини ва ижросини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят, Тошкент шаҳри бўйича харажатларни маблағ билан таъминлашнинг йиғмa режаси тузилишини таъминлайди, тасарруфидаги муассасаларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, тасдиқланган харажат сметаларининг улар томонида бажарилишини ҳамда уларни таъминлаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланилишини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят, Тошкент шаҳри бўйича аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг ҳар хил турларини ташкил этишга доир иқтисодий асослашларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ҳуқуқ доирасида бошқарма, шаҳар ва туман органлари ҳамда муассасалари ходимлари меҳнатини ташкил қилишни, меъёрлашни ва унга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича тадбирларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасарруфидаги муассасаларнинг хўжалик фаолияти бўйича баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади, тасарруфидаги ташкилотлар ва корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини идора ичида назорат қилишни амалга оширади, аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар томонидан давлат марказлашган капитал маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, ижтимоий таъминот тизими янги ташкилотлари муассасаларини қуриш, ишлаб турганларини қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича истиқболли дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги туманлар, шаҳарларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ижтимоий таъминот муассасалари тармоқларини қуриш ва ривожлантириш, шунингдек, вилоят (Тошкент шаҳар) ижтимоий таъминот бошқармаси ҳуқуқ доирасига кирадиган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ΙΙΙ. Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармасининг ташкилий фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ижтимоий таъминот бошқармаси ўз ҳуқуқ доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот тизимининг туман, шаҳар органларида ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасаларда амалдаги қонунчиликнинг тўғри қўлланилишини назорат қилишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини қонунларда белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва улар бўйича зарур чора-тадбирлар кўради; ижтимоий таъминот масалалари бўйича фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, ижтимоий таъминот туман, шаҳар органлари ходимларини жорий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тадбирларини ташкил қилади ва ўтказади; тасарруфидаги ҳунар-техника билим юртлари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни ва назорат қилишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят (Тошкент шаҳри) аҳолисини радио, телевидение, газета ва журналлар орқали ижтимоий таъминот масалалари бўйича хабардор қилиб туради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот органларининг, шу жумладан, меҳнат жароҳати олган ёки касб касалликларига чалинган ишчилар ва хизматчилар кўрган зарар учун жавобгар бўлган корхоналар, муассасалардан ва ташкилотлардан пенсия суммаларини ундириб олиш бўйича шикоят-даъво ишларини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Вилоят (Тошкент шаҳар) ижтимоий таъминот бошқармасига вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Бошлиқ бошқармага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради. Бошлиқнинг унинг тавсияномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокими билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма бошлиғи ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимига олий юридик ёки олий иқтисодий маълумотга ҳамда ижтимоий таъминот органларида камида уч йил раҳбарлик иш стажига эга бўлган шахслар тайинланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ижтимоий таъминот бошқармаси бошлиғи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошлиқ ўринбосарининг ва таркибий тузилмалар раҳбарларининг ўзларига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ҳуқуқ доирасида тасарруфидаги барча ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, туман, шаҳар ижтимоий таъминот органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарма аппаратининг штат жадвалини, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, ходимларнинг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот бошқармаси аппарати ходимларини ҳамда тасарруфидаги муассасалар ва ўқув юртлари раҳбарларини амалдаги меҳнат қонунларига мувофиқ лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади; кадрлар билан якка тартибда тарбиявий ишлар олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни белгиланган тартибда фахрий унвонлар ва мукофотларга тавсия этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланган сметалар ва ажратилган маблағлар доирасида кредитлар ва маблағларни бошқаради, молия-штат интизомига риоя қилишни, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади. Ижтимоий таъминот бошқармаси бошлиғи ўзига берилган айрим ваколатларни ўзига бўйсунувчи мансабдор шахсларга вақтинчалик бериш ҳуқуқига эгадир (бошқарма бошлиғи сифатида унинг мутлақ ҳуқуқ доирасига тааллуқли бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Вилоят (Тошкент шаҳар) бошқармаси аппаратига олий юридик, иқтисодий маълумотга ва танланган иш йўналиши бўйича махсус маълумотга ҳамда шаҳар, туман ижтимоий таъминот органлар ва муассасаларида раҳбарлик ёки мутахассислик лавозимларида камида бир ярим йил иш стажига эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ижтимоий таъминот бошқармасида бошқарма бошлиғи (Кенгаш раис), лавозим бўйича бошлиқ ўринбосарлари, бошқарманинг раҳбар ходимлари, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларидан иборат таркибда Кенгаш тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш аъзолари вилоят ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси бошлиқларининг тавсияномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилишнинг энг муҳим масалаларини, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари мудирлари ва мудир ўринбосарларини тайинлашни келишиш масалаларини кўриб чиқади. Кенгаш қарорлари, одатда, бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармасининг намунавий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган ва у қуйидагилардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўлими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўлими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия ва назорат бўлими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилий-ҳуқуқий ишлар бўлими.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 30 сентябрдаги 476-сон

қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлими тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ι. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ижтимоий таъминот бўлими пенсионерлар, ногиронлар ва бaлoғaтгa емаган болалари бўлган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича туман, шаҳар давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлим ўз фаолиятида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига, вилоят, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармасига, тегишли туман, шаҳар ҳокимига ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига бўйсунади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга, Олий Кенгашнинг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг буйруқлари, қарорлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорларига, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг, вилоят, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармасининг, шунингдек, халқ депутатлари Кенгашининг ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларининг қарорларига амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ижтимоий таъминот бўлими юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб вa бошқа рақамларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга шунингдек, тегишли муҳрларга ва тўрт бурчак муҳрларга эга бўлади, судда ёки хўжалик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ижтимоий таъминот бўлимини маблағ билан таъминлаш туман, шаҳар бюджетининг давлат бошқарув органларини таъминлашга йўналтириладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бўлим ўз фаолиятини давлат бошқарувининг туман, шаҳар бошқа органлари, даволаш-меҳнат экспертизаси комиссиялари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, хайрия жамғармалари билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимлари раҳбарларини тайинлаш Қорақалпоғистон Республика Ижтимоий таъминот вазирлиги, вилоят, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари томонидан туман, шаҳар ҳокимликларининг тавсияномалари бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ΙΙ. Туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимининг асосий вазифалари ва хизматлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар ижтимоий таъминот бўлими фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерлар, ногиронлар ва болали камхарж оилаларнинг пенсия таъминотини, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш, бу ишда бошқа давлат жамоат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар билан белгиланган пенсия ҳамда нафақаларни тўғри ва ўз вақтида тайинлаш ва тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг республика ва маҳаллий мақсадли дастурларида кўзда тутилган вазифаларини бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақалар тўлашга йўналтирилган ижтимоий суғурта маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланишни ва таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган имтиёзларни бериш;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни ишга жойлаштириш тадбирларини амалга ошириш, уларни касби бўйича ўқитиш ва қайта ўқитиш, ногиронлар ва кекса фуқароларни ишга жойлаштиришга, шунингдек, ногиронлар ва пенсионерлар меҳнатидан фойдаланишга мўлжалланган корхоналар, цехлар ва участкалар ташкил этишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман, шаҳар ҳудудида ишлаб турган даволаш-меҳнат эксперт комиссиялари (ДМЭК) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақалар тайинлашга тақдим этиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ишларида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий таъминот муассасаларига жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш; туман, шаҳар ҳудудида жойлашган ижтимоий таъминот муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерларга, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронларига ҳамда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига, бошқа ногиронларга ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг аъзоларига, болали оналарга улар учун кўзда тутилган имтиёз ва енгилликларнинг берилиши устидан назоратни амалга ошириш; уларга имтиёзлар ва енгилликларни олишда ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон кўрлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти бошланғич ташкилотлари ва ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ишларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёлғиз кексаларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш; ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонунларни тушунтириш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ҳамда белгиланган имтиёзлар ва енгилликларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни олишда фуқароларга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот органлари ишига жамоатчиликни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилий ва ҳисоблаш техникасининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда бўлимда меҳнатни ташкил қилиш услубларини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ΙΙΙ. Ижтимоий таъминот бўлими ишларини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ижтимоий таъминот бўлими ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва қайта ҳисоб-китоб қилиш учун зарур бўлган тавсияномаларни, аризаларни ва ҳужжатларни қабул қилади, уларни амалдаги қонунларга мувофиқ расмийлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар билан белгиланган тартибда, тегишли равишда расмийлаштирилган материалларга мувофиқ пенсия тайинлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларни тайёрлайди ва белгиланган тартибда ҳар ойда бериладиган нафақалар тайинлаш тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерларнинг ҳамда нафақа олувчи шахсларнинг пенсия ҳужжатларини, амалдаги қоидаларда кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради; пенсионерларга пенсия гувоҳномаларини беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақалар миқдорини ҳисоблаб чиқиш ишларини амалга оширади, расмийлаштиради ва ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар тўлаш бўйича алоқа корхоналари ва омонат кассалар, кичик корхоналар томонидан пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида, тўғри етказиб берилиши ва тўланиши устидан доимий назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақалар тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун билан белгиланган тартибига (қоидаларига) мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмурияти томонидан риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даволаш-меҳнат экспертиза комиссияси (ДМЭК)нинг ишлаши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўради, ногиронларнинг ўз вақтида қайта кўрикдан ўтишлари устидан назоратни амалга оширади, ишламаётган фуқароларга амалдаги қоидаларга мувофиқ, ДМЭКда кўрикдан ўтиш учун йўлланма беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни ишга жойлаштиришни амалга оширади; меҳнат органлари ва касаба уюшмаси органлари билан биргаликда корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ва жамоа хўжаликларида ногиронларни касбга ўргатишни ва қайта ўқитишни ташкил этади ёки уларни ижтимоий таъминот тизимидаги курсларга ва ўқув юртларига ўқишга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман, шаҳар ҳудудидаги кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлар, интернат ҳунар-техника билим юртлари ишларини яхшилашга ёрдам беради, корхоналар, ташкилотлар, жамоа ва давлат хўжаликлари маблағлари ҳисобига меҳнат фахрийлари, камхарж пенсионерлар, меҳнат ногиронлари учун идорага қарашли интернат уйлар ташкил этишга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тoпшиpиғигa биноан, алоҳида хизматлар учун пенсиялар тайинлаш масалалари бўйича материалларни расмийлаштиради ва уларга тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
протез-ортопедия буюмларига, махсус транспорт воситаларига муҳтож бўлган шахсларни аниқлайди ва ҳисобга олади, уларга ушбу буюм ва воситаларни олишда кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларни, ногиронларни ҳисобга олиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ишларини ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талаб-даъво ишларини, шу жумладан, меҳнат жароҳати олган ёки касб касаллигига чалинган ишчи ва хизматчилар кўрган зарар учун жавобгар бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан пенсия суммасини ундириб олиш бўйича ишларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини олиб боради; статистика ва бухгалтерия ҳисоботини тузади ҳамда белгиланган тартибда тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларидан пенсия ва нафақаларни тўлашга қилинадиган харажатлар режаларини, шунингдек, туман ва шаҳарларнинг тегишли бюджетлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларини маблағ билан таъминлаш харажатлари сметаларини тузади ҳамда уларни халқ депутатлари туман шаҳар Кенгашида ва туман, шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, ижтимоий таъминот масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил қилади ва олиб боради; фуқароларни ва корхоналар, ташкилотларнинг вакилларини қабул қилади, бўлимнинг ҳуқуқ доирасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа давлат органлари, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда корхоналар ва ташкилотлар мaблaғлари ҳисобига камхарж фуқароларнинг пенсия ва нафақаларига устамалар белгилаш бўйича тадбирларни ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳтож пенсионерларга ва уларнинг оила аъзоларига, боқувчисини йўқотган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун хайрия тадбирларини ташкил қилади; белгиланган тартибда пенсионерлар учун санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар ажратади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар ва пенсионерларга хизмат кўрсатиш ишларига жамоат фаолларини, шунингдек, штатсиз инспекторларни жалб этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бўлимда иш юритишни амалга оширади, пенсия ва нафақалар тайинлашга доир материалларни, пенсия ва нафақалар олувчиларнинг пенсия ва шахсий ҳисоб рақамларини, бўлим фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатларни, шунингдек, архив материалларини сақлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ΙV. Ижтимоий таъминот бўлимининг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ижтимоий таъминот бўлимига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан илгари ишлаган ёки ишлашни давом эттираётган пенсионерларни, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг аҳволи тўғрисида ахборот олиш, улар раҳбарларининг ушбу масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда пенсиялар олиш учун ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ижтимоий таъминот бўлими ўз ишлари тўғрисида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига, туман, шаҳар ҳокимликларига, ижтимоий таъминотнинг юқори органларига ҳисобот бериб туради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ижтимоий таъминот бўлимига туман, шаҳар ҳокимининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир раҳбарлик қилади. Мудирнинг ўринбосарлари ижтимоий таъминот бошқармаси Кенгаши ва туман, шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда бўлим мудири томонидан тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Олий юридик ёки иқтисодий билимга ҳамда ижтимоий таъминот органларида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахслар туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлими мудири ва мудир ўринбосари лавозимида ишлаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ижтимоий таъминот бўлими мудири:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бўлим ва унинг тасарруфидаги муассасалар фаолиятига раҳбарлик қилади, ижтимоий таъминот бўлимига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бўлим ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уларнинг малакасини оширишга доир тадбирларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот бўлими ходимларини меҳнат қонунларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади (бундай ходимлар олий ёки ўрта махсус юридик, иқтисодий ҳамда танлаган иш йўналиши бўйича бошқа тегишли махсус маълумотли шахслар бўлиши мумкин), кадрлар билан якка тартибда тарбиявий ишлар олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман, шаҳар ҳокими қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органлари ҳужжатлари асосида ҳамда уларни бажариш юзасидан, ўз ҳуқуқ доирасида буйруқлар чиқаради, уларнинг бажарилишини текширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий таъминот ва ижтимоий ёрдам масалалари бўйича қарорлар ҳамда фармойишлар лойиҳаларини туман, шаҳар Кенгашига, туман, шаҳар ҳокимига кўриб чиқиш учун киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини қонунларда белгиланган муддатларда кўриб чиқади, уларни ҳал қилиш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот масалалари бўйича фуқароларни қабул қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрнак кўрсатган ходимларни мукофот ва фахрий унвонларга тавсия қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланган сметалар ва ажратилган маблағлар доирасида кредитлар ва маблағларни бошқаради; молия-штат интизомига риоя қилишни, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ижтимоий таъминот бўлимининг намунавий тузилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган ва у қуйидаги шуъба ва хизматлардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш шуъбаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия ва нафақаларни тўлаш шуъбаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хонадонларга бориб ижтимоий ёрдам кўрсатиш шуъбаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилий-ҳуқуқий шуъба;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобга олиш ва статистика шуъбаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бухгалтерия.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ижтимоий таъминот бўлимини кадрлар билан тўлдириш учун туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан, нормативга мувофиқ хизмат кўрсатиладиган кишилар сонини ҳисобга олган ҳолда, штат бирлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ажратилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1993 й., 9-сон, 35-модда)