11.01.2023 йилдаги 11-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.01.2023 йилдаги 11-сон
Дата вступления в силу
12.01.2023
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Т/р

Мақсадли дастурнинг асосий вазифалари

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ трансформацияси жараёнини самарали амалга ошириш

1.

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ (кейинги ўринларда — Илмий марказ) ходимларини хорижий давлатларнинг илмий тадқиқот марказлари ва университетларида қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш.

1. Рейтинги юқори бўлган хорижий илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.

2. Илмий ходимларни соҳанинг илғор давлатларда қисқа муддатли малака оширишни ташкил этиш.

2023 йил 1 февралдан бошлаб

Илмий марказ маблағлари,

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни кўллаб қувватлаш жамғармаси

Инновацион ривожланиш агентлиги,

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

II. Уруғлик чигит тайёрлаш машиналарининг эҳтиёт қисмларини, асбоб-ускуналарнинг айрим турлари мажмуасини ишлаб чиқиш ва уруғлик чигит тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш

2.

Пахта уруғлик чигитини бир меъёрда дорилашнинг автоматлаштирилган машинасини ишлаб чиқиш.

1. Уруғлик материалларнинг дорилаш техника ва технологиялари бўйича илмий амалий изланишлар олиб бориш. Автоматлаштирилган универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг схемасини ишлаб чиқиш.

2023 йил III-IV чорак

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ

2. Универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш. Универсал уруғлик чигит дорилаш машинасининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш.

2024 йил I-II чорак

3. Автоматлаштирилган уруғлик чигит дорилаш машинасини тажриба нусхасини тайёрлаш, асосий параметрларини аниқлаш ва ишланмани тижоратлаштириш.

2024 йил III-IV чорак

3.

Районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция навлар уруғларини механик усулда саралаш ва калибрлаш технологик тизимларини такомиллаштириш.

1. Районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция уруғларини саралаш ва калибрлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш. Саралаш машиналари учун ғалвирлар ўлчамини танлаш қурилмасининг конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш.

2024 йил I-II чорак

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ,

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти

2. Саралаш машиналари учун ғалвирлар ўлчамини танлаш қурилмасининг тажриба намунасини тайёрлаш ва ҳар хил селекцион навдаги чигитлар учун қандай ғалвир ўлчамларидан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.

2024 йил III-IV чорак

3. Илмий ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

III. Пахта хомашёсини тозалаш ва чангсизлантириш тизимларини такомиллаштириш

4.

Пахтани қуритишнинг хорижий ва илғор технологияларини ўрганиш асосида пахта қуриткичининг замонавий, ресурстежамкор, автоматлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш.

1. Пахтани қуритиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили ва уни қуритишда муқобил энергиялардан (электр, қуёш ва бошқа) фойдаланиш бўйича олиб борилган илмий ишларни ўрганиш.

2023 йил июнь

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Фанлар академияси Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий-техник маркази

2. Ўрганишлар натижасида ресурстежамкор пахта қуриткичининг технологик схемасини ишлаб чиқиш ва лаборатория қурилмасининг ишчи чизмаларини тайёрлаш.

2023 йил декабрь

3. Пахта қуритиш ускунасининг конструктив параметрларини аниқлаш, тажриба-синов намунасини ишлаб чиқиш ва синовларини амалга ошириш.

2024 йил октябрь

4. Технологияни тижоратлаштириш.

2025 йил

5.

Машинада терилган пахтани августда ва йирик ифлосликлардан самарали тозалашни амалга оширувчи машина ишлаб чиқиш.

1. Пахта хомашёсини саноат навларини интенсив тозалаш усуллари бўйича илмий-тадқиқот ишларини таҳлил қилиш, натижада яратилган технологик машинани илмий асослаш.

2023 йил август

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш машиналарининг иш ресурсларини ва тозалаш самарадорликларини ошириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2023 йил ноябрь

3. Тадқиқот натижасида яратилган машинанинг тажриба намунасини яратиш учун конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш.

2024 йил февраль

4. Пахта хом ашёсини тозалаш машинасининг асосий параметрларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба натижалари асосида тозалаш машинасининг тажриба-саноат намунасини ишлаб чиқиш.

2024 йил октябрь

5. Саноат намунасини тижоратлаштириш.

2025 йил

6.

Атроф-муҳитни чангсизлантириш мақсадида пахтани қайта ишлаш жараёнида ажралаётган чанг миқдорини камайтириш ва таркибидаги оғир аралашмаларни тутиш ускуналарини яратиш.

1. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани тозалаш жараёнидан ажралаётган чанг миқдорини камайтириш учун самарали чанг тутиш ускуналарини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.

2023 йил август

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Ҳавони чангсизлантириш даражаси паст бўлишини таъминловчи янги чанг туткичлар (циклон)ни яратиш.

2023 йил октябрь

3. Чанг туткич (циклон)нинг ва оғир аралашмаларни ушлагичларнинг конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ускунани тайёрлаш.

2024 йил декабрь

4. Ускунани тижоратлаштириш.

2025 йил

IV. Пахта хом ашёсини жинлаш, тола тозалаш ва линтерлаш машиналарини такомиллаштириш

7.

Иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлиги юқори бўлган ресурстежамкор аррали жинни ишлаб чиқиш.

1. Аррали жинни такомиллаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида юқори самарадорликка эга бўлган аррали жинни такомиллаштирилган конструкциясини ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Такомиллаштирилган конструкцияли аррали жинни конструкцион чизмаларини тайёрлаш ва тажриба нусхасини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

3. Такомиллаштирилган аррали жинда ҳар хил селекцион навларда синов-тадқиқот ишларини ўтказиш, натижалар бўйича технологик параметрларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган конструкцияли аррали жинни саноат-тажриба нусхасини яратиш.

2024 йил декабрь

4. Янги ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

8.

Тозалаш самарадорлиги юқори бўлган такомиллаштирилган тола тозалаш машинасини ишлаб чиқиш.

1. Такомиллаштирилган тола тозалаш машинасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш.

2023 йил февраль

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Такомиллаштирилган тола тозалагичнинг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

3. Тола тозалагичда тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилган ҳолда такомиллаштирилган тола тозалагичнинг тажриба-саноат нусхасини яратиш.

2024 йил декабрь

4. Янги ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

9.

Пахта чигитини линтерлашда юқори унумдорликдаги такомиллаштирилган техника ва технологиясини ишлаб чиқиш.

1. Такомиллаштирилган линтер машинасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш ва линтер машинасининг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Такомиллаштирилган линтер машинасида тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш асосида тажриба-саноат нусхасини яратиш.

2024 йил декабрь

3. Янги ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

10.

Жин ва линтер аррали дискларига аниқлиги юқори бўлган, автоматлаштирилган тиш очиш ускунасини ишлаб чиқиш.

1. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасининг конструкторлик лойиҳа чизмаларини тайёрлаш.

2023 йил февраль

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

2. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасининг тажриба-синов нусхасини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

3. Автоматлаштирилган тиш очиш ускунасида тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилган ҳолда тажриба-саноат нусхасини яратиш.

2025 йил декабрь

4. Янги ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

V. Пахтасаноат технологик жараёнларида рақамли технологияларни жорий этиш

11.

Пахта тозалаш корхоналарида хорижий ва илғор бошқарув тизимларни маҳаллийлаштириш асосида энергиятежамкор автоматлаштирилган инновацион тизимларни ишлаб чиқиш бўйича изланишлар олиб бориш.

1. Пахта тозалаш корхоналарининг энергетик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2023 йилдан январдан бошлаб

Илмий марказ маблағлари,

хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Энергетика муаммолари институти

2. Илғор хорижий давлатларнинг пахтани дастлабки ишлашни автоматлаштирган ҳолда бошқариш тизимларини кенг миқёсда таҳлил қилиш ва маҳаллийлаштириш бўйича изланишлар олиб бориш.

2023 йил декабрь

3. Пахтани дастлабки ишлаш жараёнларининг замонавий технологик ускуналари учун энергиятежамкор локал автоматлаштирилган инновацион тизимларни ишлаб чиқиш ва синаш.

2024 йил декабрь

4. Янги ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

VI. Пахта ва пахта маҳсулотлари учун халқаро ва давлатлараро стандартлар билан уйғунлашган стандартларни, пахта ва пахта маҳсулотлари сифат кўрсаткичларини аниқлаш замонавий компьютерлаштирилган тезкор ва аниқлик даражаси юқори бўлган ўлчов воситаларини, синаш воситалари калибрлаш ва синаш усулларини текшириш учун давлат стандарт намуналарини ишлаб чиқиш

12.

Пахта ва пахта маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартларини ҳамда илғор хорижий мамлакатлар стандартлари билан уйғунлашган янги давлат стандартларини ишлаб чиқиш.

1. Ривожланган давлатлар халқаро стандартлари билан уйғунлашган пахта ва пахта маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартларини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган ушбу стандартлар пахтани сифати ва миқдори бўйича тўғри қабул қилиш, қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларининг сифатини таъминлаш.

2023 йил январдан бошлаб доимий

Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти

13.

Пахтани қабул қилишда нави, намлиги ва ифлослик даражасини аниқлаш учун автоматлаштирилган ўлчов асбобларини ишлаб чиқиш.

1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишларини ўтказиш.

2023 йил январдан

Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Стандартлаштириш,

сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти

2. Тадқиқот натижалари асосида пахтанинг намлиги, ифлослиги ва саноат навини тезкор усулда, юқори аниқликда аниқлайдиган инсон омили таъсирини бартараф этадиган ўлчаш жараёнлари автоматлаштирилган замонавий ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

3. Янги ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

14.

Пахта чигити тукдорлигини тезкор аниқлайдиган ўлчаш асбобини янги авлодини ишлаб чиқиш.

1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишларини олиб бориш.

2023 йил январдан

Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти

2. Илмий изланишлар натижалари бўйича чигит тукдорлигини ва тукдорлигига путур етказмасдан тезкор усулда ҳамда юқори аниқликда ўлчаш приборини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

3. Янги ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

15.

Пахта толасининг халқаро микронейр кўрсаткичи ва давлатлараро сифат кўрсаткичларини ўлчаш асбобини автоматлаштирилган янги авлодини ишлаб чиқиш.

1. Ўлчов тури бўйича дунё тажрибасини ўрганиш асосида тегишли ўлчаш усули танланиб илмий тадқиқот изланишлари олиб бориш.

2023 йил январдан

Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти

2. Натижалари бўйича замонавий тезкор, юқори аниқликда толанинг дағаллигини белгиловчи микронейр кўрсаткичини ўлчашни таъминлаб, йигирув жараёнида сифатли ип калава ишлаб чиқариш имконини яратиш.

2024 йил декабрь

3. Янги ишланмани тижоратлаштириш.

2025 йил

16.

Пахта ва пахта маҳсулотлари параметрларини ўлчаш асбобларини калибрлаш ва қиёслаш учун Давлат стандарт намуналарини (ДСН) ишлаб чиқиш, тайёрлаш, аттестатлаш ва жорий этиш.

1. Пахта толасининг физик-механик хоссалари ва чигит тукдорлигини ДСН тайёрлаш ва аттестатлаш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш.

2023 йил январдан

Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти

2. Ўлчов воситаларини давлат реестрига киритиш учун пахта толасининг физик-механик хоссалари ДСН ва чигит тукдорлиги бўйича ДСН ларини метрологик аттестацияга тайёрлаш ва ўтказиш.

2024 йил декабрь

VII. Пахта ва пахта маҳсулотларини сифатини аниқлаш

17.

Республикада районлаштирилган ва истиқболли пахта селекция навларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. FCS тизимида етиштирилаётган пахта селекция навларидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида сифат кўрсаткичлари жамланган маълумотлар базасини яратиш.

2. Синов натижаларини таҳлил қилиш ва пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш корхоналарига хизмат кўрсатиш.

3. Истиқболли пахта селекцияларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

2024 йил январдан бошлаб доимий

Илмий марказ маблағлари, хўжалик шартномалари асосида тушадиган маблағлар

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

тегишли илмий ташкилотлар

VIII. Пахта-хомашё муаммолари, қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ҳамда пахта маҳсулотлари ва куйиндиларининг тавсиявий меъёрлар ҳужжатларни такомиллаштириш

18.

Пахта-хомашё муаммолари, қабул қилиш, тайёрлаш ва сақлаш, пахта маҳсулотлари ва асосий ишлаб чиқариш куйиндилари, сарфланадиган материаллар, пахтани тайёрлаш, ташиш ва сақлаш жараёнларида йўқотишлар, соҳавий меъёрлар, йўриқномалар, тавсияномалар ишлаб чиқиш.

1. 2022 — 2024 йиллар пахта ҳосили учун Пахтанинг селекцион ва саноат навлари бўйича маҳсулотлар миқдори ҳамда асосий ишлаб чиқариш жараёндаги куйиндиларнинг тавсиявий меъёрига илмий изланишлар натижаси бўйича таклиф тайёрлаш.

2023 — 2025 йиллар

Илмий марказ маблағлари

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

2. Пахта тозалаш корхоналарида хом ашё ва материаллар сарфи бўйича услубиятини ишлаб чиқиш.

2023 йил август

3. Пахтанинг селекцион навларига қараб толанинг синфларга ўтишининг кўрсаткичлари бўйича тавсия.

2023 йил октябрь

4. Пахта хом ашёсини қабул қилиш, сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда ғарамлаш ва сақлаш бўйича тавсия.

2024 йил январь

5. Пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган хом ашё материаллари сарфи тавсиявий меъёрини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

IX. Пахтани қайта ишлаш корхоналари учун иқтисодий таҳлиллар

19.

Пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги пахта тозалаш корхоналари учун иқтисодий масалалар бўйича йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тавсия қилиш.

1. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани тайёрлаш ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳақида бошланғич ҳисоб-китобни юритиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.

2. Намлик ва ифлослик даражаси меъёрдан юқори бўлган пахтани қуритиш ва тозалаш цехларида ишлов берилганлиги учун табақалаштирилган тўлов тарифлари бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш.

3. Пахта тозалаш саноатида янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш.

4. Пахта тозалаш корхоналарида пахтани сақлаш ва уни қайта ишлаб беришдаги харажатларни ҳисоблаш услубиятини ишлаб чиқиш.

5. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятларини техник-иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш ва рентабеллик даражасини ошириш бўйича пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарига таклифлар тайёрлаш.

Талаб бўйича мунтазам

Илмий марказ маблағлари

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари

X. Пахтани қайта ишлаш корхоналари мутахассисларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш

20.

Пахта тозалаш корхоналари ва уларга қарашли пахта тайёрлов масканлари мутахассис ходимлари учун тегишли ўқув курсларини ва семинарларни ташкил этиш орқали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

1. Пахта тозалаш корхоналари билан келишувга асосан «online» масофадан ўқитиш ёки «offline» анъанавий ўқув курсларини вилоятлар кесимида амалга ошириш.

2. Пахта тозалаш корхоналаридаги муҳандис, технолог, механик, техник назорат бўлими бошлиқлари, бош энергетик, техника хавфсизлиги бўйича мутахассис, иқтисодий таҳлил ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими бошлиғи, меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўйича мутахассис, пахта хом ашёсини тайёрлаш бўлими бошлиқлари ва цех бошлиқлари, «Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг» йўналиши бўйича классёр кадрлар тайёрлаш, пахта тайёрлов маскани мудирлари, лаборатория бошлиқлари, лаборантлар, 1-босқич намуна олувчи, 2-босқич оператор, 3-босқич диспетчер, пахта тозалаш корхоналари ускуналарини автоматлаштириш ва смена усталарини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.

3. Малака ошириш ўқув курсида иштирок этадиган мутахассисларни ҳар йили Илмий марказ томонидан ишлаб чиқиладиган тавсиялар, стандартлар, меъёрий ҳужжатлар ва янги ишланмалар билан таништириш.

4. Пахта уруғлик чигитини тайёрлаш соҳасида юқори малакали кадрларни қайта тайёрлаш.

2023 йил август ойидан бошлаб мунтазам

Илмий марказ маблағлари

«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ,

Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси,

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарорининг 18-бандидаги «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари «имтиёзли асосда (ажратилган майдон учун коммунал тўловлар ва бинони сақлаш харажатларини қоплаш асосида)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорининг 5-бандидаги «текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида» сўзлари «имтиёзли асосда (ажратилган майдон учун коммунал тўловлар ва бинони сақлаш харажатларини қоплаш асосида)» сўзлари билан алмаштирилсин.