15.12.2022 йилдаги 4-1001-2211/20770-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори, 15.12.2022 йилдаги 4-1001-2211/20770-сон
Дата вступления в силу
15.12.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р. Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И. Таджиев ва Ш. Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б. Жўраевнинг котиблигида, даъвогар А.Г., А.Э., Б.С. ва унинг вакили адвокат Н.И. (2022 йил 14 декабрдаги 187-сонли ордер асосида), жавобгарлар вакили адвокат Н.И. (2022 йил 24 ноябрдаги 651-сонли ордер ва 2021 йил 23 декабрдаги ишончнома асосида), «YB» масъулияти чекланган жамияти вакили Р.Х. (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогарлар А.Э., Б.Р., А.Г. ва Б.С.нинг учинчи шахс сифатида «YB» масъулияти чекланган жамиятини жалб қилган ҳолда, жавобгарлар А.Х. ва С.В. нисбатан улушни олди-сотди шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги қарори устидан А.Э., Б.С., А.Г. томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«YB» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) 2014 йил 9 октябрда Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан 9491-10-сонли реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЧЖнинг дастлабки муассислари фуқаролар А.Х.Э. ва Б.А.С. бўлиб, уларнинг 94 400 000 сўм МЧЖ устав фондидаги улушлари қуйидагича бўлган: — А.Х.Э. (50,00 % улушга эга), яъни 47 200 000 сўм; — Б.А.С. (50,00 % улушга эга), яъни 47 200 000 сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЧЖнинг устави ва таъсис шартномасига 2017 йил 31 мартда ўзгартириш киритилиб, унинг устав фонди миқдори ўзгармаган ҳолда таъсисчиларининг сони икки кишидан тўрт кишига ўзгартирилиб, қуйидагича бўлган: — А.Х.Э. (50,00 % улушга эга), яъни 47 200 000 сўм; — Б.А.С. (30,00 % улушга эга), яъни 28 420 000 сўм; — Н.Р.И. (10,00 % улушга эга), яъни 9 440 000 сўм; — А.М.М. (10,00 % улушга эга), яъни 9 440 000 сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЧЖнинг устави ва таъсис шартномасига 2018 йил 31 июнда иккинчи маротаба ўзгартириш киритилиб, устав фонди миқдори ўзгармаган ҳолда қуйидагича бўлган: — А.Х.Э. (50,00 % улушга эга), яъни 47 200 000 сўм; — Б.А.С. (30,00 % улушга эга), яъни 28 420 000 сўм; — Б.З.Р. (10,00 % улушга эга), яъни 9 440 000 сўм; — А.Н.Г. (10,00 % улушга эга), яъни 9.440.000 сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 11 февралда А.Х.Э. ва А.И.Х ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланган ва унга кўра А.Х.Э. (сотувчи) А.И.Х (сотиб олувчи)га МЧЖ устав фондидаги номинал қиймати 18 880 000 сўм бўлган улушини сотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 11 февралда А.Х.Э. ва С.М.В. ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра А.Х.Э. (сотувчи) С.М.В. (сотиб олувчи)га МЧЖ устав фондидаги номинал қиймати 9 440 000 сўм бўлган улушини сотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 11 февралда Б.А.С. ва С.М.В. ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра Б.А.С. (сотувчи) С.М.В. (сотиб олувчи) ўзининг устав фондидаги номинал қиймати 28 320 000 сўм бўлган улушини сотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 11 февралда А.Н.Г. ва А.И.Х ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра А.Н.Г. (сотувчи) А.И.Х (сотиб олувчи)га ўзининг МЧЖ устав фондидаги номинал қиймати 9 440 000 сўм бўлган улушини сотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 11 февралда Б.З.Р. ва А.И.Х ўртасида улушни олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра Б.З.Р. (сотувчи) А.И.Х (сотиб олувчи)га ўзининг МЧЖ устав фондидаги номинал қиймати бўлган 9 440 000 сўм бўлган улушини сотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 11 февралдаги 1-сонли умумий йиғилиши қарорига кўра, Б.А.С., Б.З.Р. ва А.Н.Г. МЧЖнинг таъсисчилари сафидан чиқарилиб, А.И.Х ва С.М.В. МЧЖнинг таъсисчилари қаторига киритилган ҳамда МЧЖнинг устав фонди қуйидагича тақсимланган: — А.Х.Э. (20,00 % улушга эга), яъни 18 880 000 сўм; — С.М.В. (40,00 % улушга эга), яъни 37 760 000 сўм; — А.И.Х (40,00 % улушга эга), яъни 37 760 000 сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида қайд этилган 5 та улушларни олди-сотди шартномаларининг 2.3-бандида сотиб олувчи-жавобгарлар шартноманинг 1.2 бандида кўрсатилган суммани шартнома имзоланган санадан бошлаб икки кун ичида нақд шаклда тўлаши қайд этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А.Х. ва С.В. (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади) томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги, яъни тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогарлар 2022 йил 16 апрелдаги талабнома-огоҳлантириш хатлари билан жавобгарларга мурожаат қилиб, олди-сотди шартномаларини бекор қилиш ҳақида огоҳлантирган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жавобгарлар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, шартномада кўрсатилган пул маблағлари даъвогарларга тўлаб берилмаганлиги важлари билан А.Х.Э., Б.З.Р., А.Н.Г. ва Б.А.С. (бундан буён матнда даъвогарлар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар томонидан шартнома шартлари бузилганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган юқоридаги шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб, даъвогарлар (Б.З.Р.дан ташқари) томонидан тақдим этилган кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди даъвогарлар шартнома бўйича белгиланган тўловларни нақд пулда жавобгарлардан олмасдан туриб, низоли шартномаларни ва МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 11 февралдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасини имзоламай туришлари мумкин бўлган деб ҳисоблаганлиги, ваҳоланки умумий йиғилиш баённомаси мазмунига кўра, таъсисчилар қарздорга нисбатан эмас, балки МЧЖга нисбатан даъво ва эътирозлари йўқлигини кўрсатганлиги, шунингдек суд даъвогарлар томонидан шартнома имзоланган пайтдан бошлаб икки ой ичида даъво талаблари билан судга мурожаат қилинмаганлигини кўрсатиб ўтганлиги, аммо қонун нормаларига мувофиқ шартномани бекор қилиш юзасидан икки ой ичида даъво билан мурожаат қилиш тарафларнинг ҳуқуқи ҳисобланиши, лекин мажбурияти эмаслиги, даъвогарлар даъво аризаси киритишда умумий уч йиллик даъво муддатига риоя этганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 164-моддасида мулк ҳуқуқининг муддатсизлиги белгиланганлиги, бундан ташқари суд қарорида «SR» МЧЖ ишга алоқадорлигини кўрсатган бўлса-да, уни ишга жалб қилмаганлиги, суднинг хулосалари «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун талабларига зидлиги, яъни мазкур қонуннинг 3-моддасида жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўлангунга қадар бўлган даврда у фақат тўланган қисми бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкинлиги, бироқ, суд шартномалар бўйича қонун талабларига риоя қилинганлиги ҳолатлари ва жавобгарларнинг МЧЖнинг ҳақиқий иштирокчиси бўлганлигини текширилмаганлиги, бундан ташқари суд жавобгарлар томонидан шартномада назарда тутилган пул маблағлари тўланганлигини умуман текширмаганлиги, ваҳоланки даъвогар даъво аризасида шартномаларни бекор қилиш важи сифатида жавобгарлар томонидан айнан улуш миқдорида кўрсатилган маблағлар тўланмаганлиги кўрсатилганлиги, жавобгар эса улуш қийматини тўламасдан, ўз-ўзидан МЧЖнинг иштирокчиси бўлишмаганлигини кўрсатган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд мажлисида даъвогарлар шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, шунингдек, жавобгарлар МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишларига инвестиция киритишларини маълум қилишганлиги учун улуш олди-сотди шартномалари имзоланганлиги, бироқ жавобгарлар томонидан қурилишга умуман инвестиция киритилмаганлиги, қурилиш даъвогарларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилганлигини маълум қилишиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жавобгар вакили улуш олди-сотди шартномаларининг 2.2-бандида шартнома тарафлар ўртасида имзоланган вақтдан бошлаб улуш сотилган деб ҳисобланиши назарда тутилганлиги, жавобгарлар томонидан улуш қиймати шартномада белгиланган нақд шаклда даъвогарларга тўлаб берилганлиги, келишилган тўлов тўлиқ амалга оширилганлиги учун ҳам МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 11 февралдаги умумий йиғилишида даъвогарлар МЧЖдаги улушлари сотилганлигини тасдиқлаб, йиғилиш баённомасини шахсан имзолаганликлари ва МЧЖга даъволари йўқлиги ҳақида ҳам ариза ёзиб беришганлиги, ўтган уч йил мобайнида шартномалар юзасидан жавобгарлар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги ҳақида жавобгарларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга эътироз билдиришмаганлиги, МЧЖ томонидан Тошкент вилоятида уч қаватли уй-жой қурилиб, кадастр ҳужжатлари олинганидан сўнг мазкур даъво аризаси судга берилганлиги билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЧЖ вакили шикоятга ўз эътирозларини билдириб, суддан апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар Б.З.Р.дан вакил суд мажлисига келмади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Б.З.Р.нинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган талабларга риоя қилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, биринчи инстанция суди даъво аризасида бекор қилиш сўралган улушларни олди-сотди шартномаларнинг 2.3-бандига кўра, жавобгарлар шартноманинг 1.2 бандига кўрсатилган суммани шартнома имзоланган санадан бошлаб икки кун ичида нақд шаклда тўлашга келишилганлиги, бироқ жавобгарлар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, тўловлар амалга оширилмаганлиги, мазкур ҳолатда жавобгарлар томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилган деб баҳоланиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди шартномаларнинг 2.2-бандида шартнома тарафлар ўртасида имзоланган вақтдан бошлаб улуш сотилган деб ҳисобланиши белгиланганлиги, шартномалар имзоланган кунда ўтказилган МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 11 февралдаги 1-сонли умумий йиғилишида даъвогарлар МЧЖдаги улушлари сотилганлигини тасдиқлаб, йиғилиш баённомасини шахсан имзолаганлиги ва МЧЖга нисбатан даъволари йўқлигини билдиришганлиги, МЧЖнинг янги таҳрирдаги устави ва таъсис шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, даъвогарларнинг жавобгарлар томонидан шартномалар жиддий бузилганлиги, яъни тўловлар амалга оширилмаганлиги ҳақидаги важлари асоссизлиги, ушбу ҳолатда даъвогарлар шартномалар бўйича белгиланган тўловларни нақд пулда жавобгарлардан олмасдан туриб, низоли шартномаларни ва МЧЖ иштирокчиларининг йиғилиши баённомасини имзоламай туришлари мумкин бўлган деб ҳисоблаб, даъвогарларнинг улуш олди-сотди шартномалари ва МЧЖ иштирокчиларининг 1-сонли умумий йиғилиши фақатгина даъвогарлар томонидан жавобгарларга улуш берилганлигини ҳолатини тасдиқлаши, бироқ улушлар учун пул маблағлари тўланганлиги ҳолатини тасдиқламаслиги ҳақидаги важлари билан келишмасдан, бундан ташқари, низоли шартномаларга асосан МЧЖнинг янги таҳрирдаги устави ва таъсис шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар, шунингдек мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш учун жавобгарларга талабнома юборилгунга қадар (2022 йил 16 апрелга қадар) ҳам даъвогарлар жавобгарга нисбатан шартномалар бўйича нақд пулда тўловлар амалга оширилмаганлиги ҳақидаги эътирозларини билдиришмаганлиги, мазкур ҳолатда жавобгарларнинг шартномалардаги мажбуриятларини жиддий бузиш ҳолатлари тасдиқланмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФКнинг 81-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур кодекс 82-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФК 387-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича ҳар қандай ашёлар ушбу Кодекснинг 82-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда товар бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФК 419-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ҳолатда даъвогарлар жавобгарлар томонидан олди-сотди шартномалари бўйича улуш қиймати тўланмаганлиги учун унинг қийматини ундиришни талаб қилишга ҳақли бўлса-да, бундай талаб билан мурожаат қилмасдан, шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваҳоланки, ФК 419-моддасининг учинчи қисмига асосан агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баён этилганлардан кўринадики, қуйи судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. Бу эса ноқонуний суд ҳужжатлари қабул қилинишига олиб келган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 301-моддасининг иккинчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, қуйи судларнинг қарорларини бекор қилишни, даъвогарларнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланганлиги сабабли даъво аризаси тақдим этишда тўланган суд харажатлари даъвогарлар зиммасида қолдирилади, апелляция инстанцияси суди учун тўланган 6 750 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари даъвогарлардан МЧЖ ҳисобига ундирилади. Шунингдек, кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари даъвогарлар зиммасида қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПКнинг 343-моддасига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 — 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А.Э., Б.С., А.Г.нинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги қарори бекор қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги қарор қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А.Э., Б.Р., А.Г. ва Б.С.нинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А.Э., Б.Р., А.Г. ва Б.С.дан «YB» масъулияти чекланган жамияти фойдасига апелляция инстанцияси суди учун тўланган 6 750 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари, жами 6 774 000 сўм ундирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро варақаси берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги қарори бўйича ундирувлар бекор қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раислик қилувчи: Р. САГАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайъат аъзолари: И. ТАДЖИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ш. МИРЗАХАКИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 15 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-1001-2211/20770-сон