22.11.2022 йилдаги 2683-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 22.11.2022 йилдаги 2683-IV-сон
Дата вступления в силу
22.11.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) ижроси «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган бюджет параметрлари доирасида белгиланган ижтимоий, иқтисодий, инвестиция ва ривожлантириш дастурларининг ижросини таъминлашга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсиши таъминланган. Жумладан, январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 5,8 фоизга ўсган, инфляция йил бошидан 8,1 фоизни ташкил этган. Давлат бюджети даромадлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 147,1 трлн. сўмни ташкил этиб, белгиланган прогноз 105,3 фоизга ёки 7,4 трлн. сўмга ошириб бажарилган. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,1 трлн. сўмга ошган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Давлат бюджетининг 2022 йил тўққиз ойидаги харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 162,4 трлн. сўмни, аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 95,6 фоизни ёки ЯИМга нисбатан 26,4 фоизни ташкил этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш ҳажми Давлат бюджети умумий харажатларининг 51,0 фоизини, яъни 83,3 трлн. сўмни ташкил этган. Бюджет ташкилотларининг 55,2 трлн. сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ўз муддатларида тўлиқ молиялаштирилиб берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан 298 та мактабгача таълим ташкилоти, 559 та умумтаълим мактаби ва 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат, 170 та тиббиёт муассасаси, 32 та олий ўқув юрти бинолари ҳамда талабалар турар жойларини қуриш ва реконструкция қилиш, 172 та объектда 762 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига асосан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида 4 550 та объект учун 3 000,0 млрд. сўм, жумладан 4 179 та ички йўлларга 2 000,0 млрд. сўм, 371 та ичимлик суви тармоқлари ва иншоотларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 1 000,0 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, тўққиз ойлик якунига кўра 3 830 та объектга ажратилган маблағларнинг 1 858,2 млрд. сўми ўзлаштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижросини таъминлаш йўлида амалга оширилган қатор ижобий ишлар билан бирга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш борасида айрим камчиликларга йўл қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида ташкилий чоралар кўрилмаганлиги, яъни лойиҳалаштириш ишлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги, тендер савдолари ва танловлар асоссиз равишда кечиктирилганлиги туфайли ажратилган маблағлар ўз вақтида ўзлаштирилмаган. Жумладан, халқ таълими муассасаларининг кенг полосали Интернет тармоғига уланишини таъминлаш харажатлари учун режалаштирилган 21,3 млрд. сўмдан 4,4 млрд. сўм, эндокринологик касалликларга чалинган беморларни дори воситалари билан таъминлашга доир харажатлар учун режалаштирилган 21,3 млрд. сўмдан 8,6 млрд. сўм, қон ва унинг таркибий қисмларини йиғиш, сақлаш ва ташиш учун бир марталик пластик контейнерлар сотиб олиш харажатлари учун режалаштирилган 3,1 млрд. сўмдан 0,7 млрд. сўм, болаларни ҳамда туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлашга доир харажатларга режалаштирилган 41,3 млрд. сўмдан 7,3 млрд. сўм, болалар тиббиёт ва туғруқ муассасаларида юқори технологик лаборатория ускуналаридан тўлақонли ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида реагентлар, сарфлов анжомлари ва сервис хизматлари учун режалаштирилган 4,0 млрд. сўм маблағ умуман ўзлаштирилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг инфратузилмасини ривожлантиришга ажратилган 332,0 млрд. сўм маблағ мутасадди вазирликлар томонидан ташкилий ишлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги туфайли ўзлаштирилмасдан қолган. Шу билан бирга, Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижаларига кўра, жами 704,9 млрд. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга Давлат бюджетининг ижроси ҳақидаги ҳисоботда бюджет ташкилотларининг дебиторлик-кредиторлик қарздорликлари, тармоқ, штатлар ва ходимлар таркибига доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек республика бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қўшимча манбалари ҳамда йил бошига қолдиқ маблағларидан қилинган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот қонунда белгиланган тартибда Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияларида ва масъул қўмитада дастлабки тарзда муҳокама қилинганлигини, улар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинганлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жорий йилнинг тўққиз ойидаги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 177,2 трлн. сўмни, харажатлари эса 192,5 трлн. сўмни ташкил этиб, 15,3 трлн. сўм тақчиллик билан бажарилганлиги қайд этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт соҳаларида ижобий ўсиш суръатларини сақлаш, инфляция даражаси ҳамда истеъмол бозорларида нархлар ўсиб кетишининг олдини олиш, миллий иқтисодиётнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш асосида тадбиркорлик фаоллигини жадаллаштириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни давом эттириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил учун белгиланган ривожлантириш дастурларининг ижроси, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига оид лойиҳалар тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш ҳамда ушбу дастурлар ижроси учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ҳамда оқилона ўзлаштирилиши устидан таъсирчан назорат тизимини ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет тўғрисидаги қонунчилик доирасида Давлат бюджетининг ижроси ҳақидаги ҳисоботда бюджет ташкилотларининг дебиторлик-кредиторлик қарздорликлари, тармоқ, штатлар ва ходимлар таркибига доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек республика бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қўшимча манбалари ҳамда йил бошига қолдиқ маблағларидан қилинган харажатлар тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар парламентга киритилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетида кўзда тутилган харажатларнинг ўз вақтида ҳамда қатъий равишда тасдиқланган меъёрлар доирасида йил якунигача ўзлаштирилишини таъминлаш, ортиқча бюджет харажатлари сарфланишига йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазирлик ва идораларнинг ривожлантириш дастурларини амалга оширишда бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан қатъий молиявий назорат ўрнатиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан амалдаги қонунчилик талабларига кўра назоратни янада кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳамда бюджетдан маблағ олувчилар томонидан бюджет ижроси интизоми бузилишининг ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан назорат механизмини ўрнатиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси йил якунига қадар белгиланган бюджет даромадлари тушумларини ундириш, юзага келган боқиманда қарздорликларни камайтириш ҳамда ҳисоботда келтирилган бошқа камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича ҳисоботда келтирилган камчиликларни ва бюджет интизомининг бузилиши ҳолатларини ўз йиғилишларида таҳлил қилиб бориш ҳамда таҳлил натижалари асосида таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, 2022 — 2024 йиллар учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурлари мақсадли индикаторларини мониторинг қилишга доир ишларини давом эттирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 22 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2683-IV-сон