08.11.2022 йилдаги 650-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.11.2022 йилдаги 650-сон
Дата вступления в силу
08.11.2022
Ҳужжат 08.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ҳамда «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни касбга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаш ишларини маҳаллаларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини (кейинги ўринларда — марказлар) ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан марказлар биноларини барпо этиш учун ҳар бир маҳалладан 300 квадрат метргача бўлган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида маҳаллаларга ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказлар биноларини маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан барпо этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказлар бинолари маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг тавсиясига асосан давлат мулкини ижарага бериш тартибига мувофиқ тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказларда битта лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, шунингдек, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларнинг географик жойлашуви, аҳоли сони ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда, ишсиз, лекин ишлаш истагида бўлган касб-ҳунарга эга бўлмаган, шунингдек, ўз билимларини янада мустаҳкамлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида қўшимча касблар ва ҳунарларга ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни тегишли касбларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш. Уларнинг келгусида ўзлаштирган касблари бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлашига ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида зарур маълумот ва тавсияларни бериб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида фитнес, шейпинг каби соғломлаштиришга мўлжалланган хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатларини тиббиёт профилактикаси билан биргаликда йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва ўз фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришда, бандлигини таъминлашда, касб-ҳунар эгаллашида кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда марказлар биноларини барпо этиш учун ҳар бир маҳалладан 300 квадрат метргача бўлган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида маҳалла фуқаролар йиғинларига ажратсин ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган муддатларда ажратилган ер майдонларида ёки бўш турган давлат мулки объектларида марказларни қуриш ҳамда тўлиқ жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир маҳаллада юридик шахс бўлмаган марказларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказлар биноларини маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага бериш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказлар фаолияти учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтларининг грантлари ҳисобидан давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни касбга ўргатиш фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига давлат гранти бериш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетидан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали ажратиладиган грантлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари томонидан ажратиладиган грантлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда марказлар биноларини тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериш ҳамда марказлар фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда маҳаллаларга кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги марказларда муайян касбни ўрганиш истагида бўлган, айниқса, «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз, эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатини шакллантириб, уларни марказларда банд қилиш ва касб-ҳунар ўргатиш учун жалб қилиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида марказларда ташкил этиладиган фитнес, шейпинг каби соғломлаштириш машғулотларини ташкил этишга кўмаклашсин ҳамда хотин-қизларни машғулотларга жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, мазкур чора-тадбирлар доирасида ҳар бир маҳаллада мунтазам равишда патронаж тиббиёт ходимлари ва туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимларининг вакиллари маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан ўзаро ҳамкорликда маҳаллада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича марказларда ташкил этилаётган жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар бериб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 8 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
650-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 650-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) мақоми, асосий вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш, шунингдек уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун давлат гранти ажратиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Марказлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Марказлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан барпо этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Марказлар бинолари маҳалла фуқаролари йиғини томонидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг тавсиясига асосан давлат мулкини ижарага бериш тартибига мувофиқ тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказлар биноларини ижарага бериш бўйича онлайн-аукцион савдолари фақат маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг тавсиясига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу тадбиркорлик субъектларининг рўйхати «Xotin-qizlar.uz» миллий портали орқали шакллантирилади ва «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий лойиҳани амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат гранти ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Марказларнинг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, шунингдек, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларнинг географик жойлашуви, аҳоли сони ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда, ишсиз, лекин ишлаш истагида бўлган касб-ҳунарга эга бўлмаган, шунингдек, ўз билимларини янада мустаҳкамлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида қўшимча касблар ва ҳунарларга ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни тегишли касбларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш. Уларнинг келгусида ўзлаштирган касблари бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлашига ва ривожлантиришига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида зарур маълумот ва тавсиялар бериб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида фитнес, шейпинг каби соғломлаштиришга мўлжалланган хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатларини тиббиёт профилактикаси билан биргаликда йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг ўз фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришда, бандлигини таъминлашда, касб-ҳунар эгаллашида кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа (кейинги ўринларда — лойиҳа) доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Лойиҳаларни танлаб олишда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳаларнинг марказлар вазифаларига мос келиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган хотин-қизларни доимий иш жойи билан таъминлашга қаратилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг ҳудудни ривожлантириш драйверлари, ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг ташкил қилинаётган лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ажратилган давлат гранти ижтимоий лойиҳани амалга ошириш мақсадида марказларда ташкил этиладиган тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик ва турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш учун зарур бўладиган дастгоҳ, ускуна ва жиҳозлар харид қилишга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Марказлар фаолияти учун давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-босқичда тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишига кўра маҳаллаларда марказлар фаолияти учун давлат гранти олиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳалар ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-босқичда марказлар биноларини ижарага берган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан келишилган ҳолда, марказлар фаолиятини мазкур Низом асосида йўлга қўйиш ва давлат гранти олиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалар бўйича таклифларини тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган кундан бошлаб уч кун ичида ушбу Низомга 3-илова билан тасдиқланган намунавий таркибдаги туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳларга (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари) тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Ишчи гуруҳлар йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади. Ишчи гуруҳлар йиғилишлари уларнинг аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-босқичда ишчи гуруҳлар томонидан беш кун ичида лойиҳалар бўйича таклифлар ўрганиб чиқилиб, ушбу Низомнинг 8-бандидаги мезонлар асосида энг яхши ва асосли деб топилган таклифлар танлаб олинади ҳамда баённома расмийлаштирилади. Ушбу таклифлар туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларига тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари киритилган таклифларни умумлаштириб, икки кун ичида давлат гранти ажратиш масаласини кўриб чиқиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига буюртманома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориладиган буюртманомага амалга ошириладиган лойиҳанинг мақсади, йўналишлари, яратиладиган иш ўринлари сони ва харид қилинадиган асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар тўғрисида аниқ маълумотлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар илова қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-босқичда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳар чоракда келиб тушган лойиҳалар бўйича барча буюртманомаларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибдаги Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш бўйича республика комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия томонидан лойиҳалар мазкур Низом талаблари асосида ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, зарур ҳолларда лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энг яхши ва асосли деб топилган лойиҳаларга белгиланган тартибда Комиссиянинг қарори қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат гранти ажратилган тадбиркорлар рўйхати Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-босқичда давлат гранти ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ўн беш иш куни ичида грант лойиҳаларида кўрсатилган товарларни харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига маблағлар ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат грантининг йил охиридаги фойдаланилмай қолган қолдиқлари Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қайтарилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-босқичда давлат гранти оладиган тадбиркорлик субъектлари ҳар чоракда молия органларига бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда ва тартибда давлат грантидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ажратилган давлат грантининг мақсадли сарфланиши белгиланган тартибда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Марказларда лойиҳани амалга ошириш учун давлат гранти олишга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектлари давлат грантини олишга талабгор бўла олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га, шунингдек «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган хотин-қизлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизлар (уларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига мос равишда бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган хотин-қизлар (уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ушбу хотин-қизларни шуғулланиб келаётган фаолият турларини ҳамда эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўқитиш ва бандлигини таъминлаш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар (меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ва IT технологияларига ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлаш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Давлат грантини олиш учун тадбиркорлик субъектлари маҳалла фуқаролар йиғини орқали қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни туман (шаҳар) ишчи гуруҳларига тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказларда амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳа, унинг бизнес режаси, фаолият йўналиши ва яратиладиган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳага талаб этиладиган давлат гранти миқдори ва харид қилинадиган асбоб-ускуна, дастгоҳ ва жиҳозлар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш анжомлари тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида марказлар биноларини ижарага бериш ҳақидаги шартнома нусхалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Марказларда лойиҳани амалга ошириш учун давлат грантининг жалб этилиши, ундан ўз вақтида мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун туман (шаҳар) даражасида туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, вилоят даражасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан давлат гранти ажратилиши, маблағлардан ўз вақтида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий равишда назорат ва мониторинг олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар олти ойда мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар бўйича муҳокамаларни ўтказиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик субъектлари

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти олиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳалар ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Маҳалла фуқаролар йиғинлари

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан келишилган ҳолда, тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалари бўйича таклифларини туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳларга (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари) тақдим этади.

3 кун ичида

3-босқич

Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари

Тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалари бўйича таклифларини кўриб чиқади ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларига тақдим этади.

5 кун ичида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари

Таклифларни умумлаштирган ҳолда, давлат гранти ажратиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига буюртманома юборади.

2 кун ичида

5-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

Келиб тушган буюртманомаларни Қўмита раиси раҳбарлик қиладиган грантларни ажратиш бўйича комиссия томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, зарур ҳолларда лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганади.

Энг яхши ва асосли деб топилган лойиҳаларга белгиланган тартибда грант ажратиш бўйича комиссиянинг қарори қабул қилинади.

Ҳар чоракда

6-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

Давлат гранти ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг лойиҳаларда кўрсатилган товарларни харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига грант доирасида тегишли маблағлар ўтказиб берилади.

15 иш куни ичида

7-босқич

Тадбиркорлик субъектлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Молия вазирлиги

Молия органларига бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда ва тартибда давлат грантидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиб боради.

Ҳар чоракда

Ажратилган давлат грантининг мақсадли сарфланиши белгиланган тартибда назорат қилади.

Мунтазам равишда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш бўйича республика комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

З. Махкамова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси

2.

С. Турдиев

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

3.

Э. Мухитдинов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Ж. Абруев

молия вазири ўринбосари

5.

Д. Вахобов

Савдо-саноат палатаси раиси (келишув асосида)

6.

М. Убайдуллаев

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори

7.

Г. Рашидова

АТ «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари

8.

Лавозимига кўра

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси директори

9.

Лавозимига кўра

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи, Комиссия котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш юклатилган шахс комиссия аъзоси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Лавозимга кўра

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимга кўра

Туман (шаҳар) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

3.

Лавозимга кўра

Туман (шаҳар) АТ «Халқ банки» бўлими бошлиғининг ўринбосари

4.

Лавозимга кўра

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

5.

Лавозимга кўра

Туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимининг тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш бўйича етакчи мутахассиси, Ишчи гуруҳ котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш юклатилган шахс ишчи гуруҳи аъзоси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2022 й., 09/22/650/0999-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)