19.04.1999 йилдаги 180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.1999 йилдаги 180-сон
Дата вступления в силу
19.04.1999
Ҳужжат 19.04.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган ва махсус комендатура ҳисобидан чиқарилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви марказлари жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Махсус комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари раҳбарларига тегишли фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раисларининг маошларига тенг миқдорда ойлик иш ҳақи белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 1999 йил май ойидан бошлаб «Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари раҳбарлари таъминоти учун зарур бўлган маблағларни маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратиб туриш топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 19 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
180-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
19 апрелдаги 180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар* тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* — кейинги ўринларда матн бўйича «махсус комиссиялар»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. МАХСУС КОМИССИЯЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ, УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тегишли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни ишга жойлаштиришда ва уларнинг ижтимоий-маиший таъминотида ёрдам кўрсатиш жараёнида қатнашишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузурида жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этилади. Махсус комиссиялар мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Истисно тариқасида Махсус комиссиялар туман марказидан анча олисда жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида ҳам тузилиши мумкин. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида Махсус комиссиялар тузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Махсус комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, меҳнат биржалари, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, касаба уюшмалари, ёшлар ва бошқа жамоат бирлашмалари ҳамда меҳнат жамоалари вакилларидан раис (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳокимликлар ҳокими ўринбосари), раис ўринбосари, масъул котиб (Ички ишлар вазирлигининг жойлардаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар билан ишлаш бўлинмаларининг бошлиғи) ва комиссия аъзоларидан камида олти кишидан иборат таркибда тузилади. Махсус комиссия таркибига номзодлар тегишли давлат органлари раҳбарлари ва жамоат бирлашмалари томонидан тажрибали тарбиячилар, педагоглар, ҳуқуқшунослар, жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан кўрсатилади ҳамда уларнинг тақдимномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимлиги мажлисида 2 йил муддатга тасдиқланади. Махсус комиссиялар таркибига ички ишлар органлари, прокуратура, суд, шунингдек адвокатура ходимлари ҳам кириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Заруриятга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимликлари тегишли Махсус комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Махсус комиссиялар ўзларининг бутун фаолиятида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимликлар олдида масъулдирлар ва уларга ҳисобот берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар, туман ҳокимликлари вақти-вақти билан, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўз мажлисларида Махсус комиссиялар ҳисоботларини эшитади. Махсус комиссиялар аъзолари уларнинг номзодини кўрсатган органлар, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларига ўз иши тўғрисида мунтазам равишда ахборот берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Махсус комиссиялар ўз ваколатларига тегишли барча масалалар бўйича меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, турли жамоат бирлашмалари, жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти, ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар иши бўйича комиссиялар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Махсус комиссиялар аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида, ушбу Низомга асосланиб, асосий иш вақтидан бўш пайтда бажарадилар, ўз асосий ишидан чалғиш билан боғлиқ топшириқларни бажариш холларида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади ва уларнинг сарф-харажатлари қонунда белгиланган тартибда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Махсус комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга жойлаштириш, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жазони ижро этиш муассасалари, жамоат бирлашмаларининг, жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларга ижтимоий-маиший жиҳатдан зарур ёрдам кўрсатиш бўйича корхоналар маъмурияти билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказлари ишини бевосита ташкил этиш ва уларнинг фаолияти устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу шахсларни ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш; уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишининг олдини олиш; тегишли давлат органлари томонидан илгари судланган шахсларнинг шикоятлари, аризалари ва хатлари ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этилган, шунингдек, жазони ўташ жойларидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган шахслар билан тарбиявий ишларнинг ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан назорат ўрнатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Махсус комиссиялар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатлари доирасида давлат органлари маъмуриятидан, жамоат бирлашмаларидан ўз зиммаларига юкланган вазифаларни ҳал этишда кўмаклашишни, комиссиянинг иши учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни қабул қилиш, уларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарурият бўлганда ички ишлар, прокуратура ва суд органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маъмуриятидан жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни тавсифловчи маълумотлар тақдим этилишини сўраш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз мажлисларида меҳнат, ижтимоий таъминот органлари, корхоналар, ижтимоий мослашув марказлари раҳбарларининг жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш, уларнинг ахлоқини тузатиш ва қайта тарбиялаш бўйича ишлар тўғрисидаги ахборотларини эшитиш, ушбу фаолиятдаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мансабдор шахслар Махсус комиссиялар қарорларини бажармаган тақдирда тегишли давлат органлари олдига уларга нисбатан интизомий жазо бериш тўғрисидаги, жамоат бирлашмалари олдига эса жамоат таъсири кўрсатиш чора-тадбирларини қўллаш тўғрисидаги масалани қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларни, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини камситган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирларни қўллаш тўғрисида тегишли давлат органларига тақдимномалар билан кириш. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмуриятлари Махсус комиссияларнинг тақдимномаси бўйича ишга жойлаштирилган шахслар ишдан бўшаганлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. МАХСУС КОМИССИЯЛАР ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Махсус комиссия ўз ишини комиссия мажлисида тасдиқланган режа асосида ташкил этади. Махсус комиссия мажлислари раис томонидан, у бўлмаганда раис ўринбосари томонидан заруриятга кўра, бироқ ҳар ойда камида бир марта чақирилади. Комиссия аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлган тақдирда мажлис ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия мажлисида барча масалалар оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади, овозлар тенг бўлганда эса раиснинг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади. Комиссиянинг қарори мажлис баённомасига киритилади. Баённома комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Махсус комиссия раиси, у бўлмаганда раис ўринбосари комиссия ишини ташкил этади, комиссия мажлислари мунтазам чақирилишини таъминлайди, кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар доирасини аниқлайди, комиссия фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш учун тайёрлайди, комиссия аъзоларига топшириқлар беради ва уларнинг бажарилишини текширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Махсус комиссия аъзолари ўртасидаги вазифалар унинг мажлисида тақсимланади. Махсус комиссия аъзоларига уларнинг иш ихтисосига мувофиқ қуйидаги аниқ функционал вазифалар юкланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший ва ишга жойлашишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илгари судланган шахслар томонидан қайта ва такроран ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида иш усулларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли давлат органлари, жамоат бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ушбу масалага тааллуқли қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш ва улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахслар учун ижтимоий мослашув марказларига ажратиладиган пул маблағларининг сарфланишини назорат қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Махсус комиссия мажлисига кўриб чиқиладиган масалалар хусусиятига боғлиқ равишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш, меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат муассасалари, меҳнат жамоалари раҳбарлари, шунингдек жамоат бирлашмалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Комиссиянинг меҳнат, ижтимоий таъминот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхоналар ва муассасалар, жамоат бирлашмалари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, таклифлари ва тавсиялари бажарилиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уларнинг раҳбарлари комиссиянинг қарорлари, таклифлари ва тавсияларига рози бўлмаганлари тақдирда масала кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликларга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатиб ўтилган муассасалар, шунингдек корхоналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари раҳбарлари ва бошқалар икки ҳафта муддатда Махсус комиссияга унинг қарорлари, таклифлари ва тавсиялари бажаришга қабул қилинганлиги тўғрисида маълум қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Махсус комиссиялар қарорлари устидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларга шикоят қилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. МАХСУС КОМИССИЯЛАР ИШИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Махсус комиссиялар фаолиятига раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Махсус комиссияларга техник хизмат кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар аппаратлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус комиссия фаолияти билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
19 апрелдаги 180-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаларини ташкил этиш, улар билан ишлаш, уларга раҳбарлик қилиш, шунингдек уюшма аъзоларининг вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тузилмаларни ташкил этишдан асосий мақсад — фуқароларнинг фаоллигини ошириш йўли билан ҳуқуқий демократик давлат қуриш жараёнини жадаллаштириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат бошқарув тизимининг айрим ваколатларини бажаришига кенг йўл очиш, осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда давлат идоралари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамкорликда иш олиб боришини таъминлаш, аҳолининг ўзаро ҳамжиҳатлигини оширишдан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар бир маҳаллада, аҳоли истиқомат қилувчи жойларда, қишлоқ ва овулларда юзага келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда аҳоли орасидан ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда осойишталикни таъминлаш ва сиёсий-ижтимоий вазиятни барқарорлаштиришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам бериш истагини билдирган, маънавий пок, соғлом фикрли кўнгиллилар аниқланиб, улар жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи тузилмага бирлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Маҳалла посбони» тузилмаси раҳбарига маҳаллий бюджет ҳисобидан тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг маошига тенг миқдорда ойлик иш ҳақи белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Маҳалла посбони» тузилмасига унинг ўз ишчанлик ва бошқарувчилик хусусиятлари билан ажралиб турувчи, ўз сафдошларига ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган аъзоси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори билан раҳбар этиб тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. «МАҲАЛЛА ПОСБОНИ» ЖАМОАТ ТУЗИЛМАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Маҳалла посбони» жамоат тузилмасига Фуқаролар йиғини кенгашининг қарорига биноан онгли равишда ватан ва халқ манфаатлари йўлида садоқат билан беғараз хизмат қилишга тайёр, жисмоний ва маънавий соғлом, пок, иймон-эътиқодли, юксак инсоний ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлашда ҳуқуқ-тартибот органларига кўнгилли равишда ёрдам бериш истагини билдирган тегишли маҳаллада истиқомат қилувчи 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тузилмага қабул қилиш учун танланган номзоднинг шахси ва турмуш тарзи маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари томонидан милиция ҳудудий инспектори иштирокида ўрганиб чиқилиб, лозим топилган тақдирда фуқаролар йиғини кенгашининг тегишли қарорига асосан фуқаро маҳалла посбони деб эълон қилиниб, жамоат тузилмасига қабул қилинади («посбонлар» деб аталади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Посбонлар сони маҳалла ҳудудининг табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-демографик, криминоген хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарорига мувофиқ белгиланади. Ижобий тавсифланган шахсларни посбонликка қабул қилишда ва ўзларини салбий томондан намоён этган шахсларни посбонликдан чиқаришда ушбу маъмурий ҳудудга бириктирилган милиция ҳудудий инспекторининг фикри инобатга олинади. Посбонларни тузилмага қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш фақатгина фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзининг турмуш тарзи билан маҳалла аҳли ўртасида салбий тавсифланган, ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобида турувчи, ҳамда муқаддам судланган шахслар посбонликка қабул қилинмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Посбонларнинг сони маҳалланинг катта-кичиклиги, ушбу ҳудудда яшайдиган аҳоли сони ҳамда юзага келган вазият ва уни барқарорлаштириш йўлидаги мақсадлардан келиб чиққан ҳолда фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан ўзгартирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. «МАҲАЛЛА ПОСБОНИ» ЖАМОАТ ТУЗИЛМАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маҳалла ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва ушбу ҳудудда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга алоқадор вазифаларни амалга ошириш, фуқаролар билан муомала маданияти, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга қаратилган ва бошқа масалалар юзасидан тузилмага қабул қилинган ҳар бир посбон билан ушбу маъмурий ҳудудга бириктирилган милиция ҳудудий инспектори ҳамкорликда иш олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Посбонларга маҳалла ҳудудида ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш билан боғлиқ вазифаларни адо этишда биринчи навбатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунчиликка, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ва ахлоқ-одоб мезонларига риоя этиш зарурлиги уқдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Посбонларга маҳалла ҳудудида хизмат қилиш жараёнида қўлга ва кўкракка тақиладиган махсус ёзувли белгилар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Посбонлар рўйхати, уларга қўлга ва кўкракка тақиладиган махсус белгиларнинг берилганлиги, ҳар бири билан якка тартибда ўтказилган суҳбатлар натижалари махсус китобда қайд этиб борилади. Ушбу қайд китоби милиция ҳудудий инспекторининг хизмат хонасида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Маҳалла ҳудудида жойлашган давлат идоралари ва жамоатчилик уюшмалари, барча ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар маҳаллада истиқомат қилувчи барча фуқаролар ушбу ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашда посбонларга кўмак беришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. «МАҲАЛЛА ПОСБОНИ» ВАЗИФАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Маҳалла посбонлари ўзлари яшаётган ҳудудда содир этилиши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишда, содир этилган жиноятларни очишда, шунингдек аҳоли билан турли профилактик ва огоҳлантирувчи мазмундаги тадбирларни ўтказишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг энг яқин кўмакчилари ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Посбонлар маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ички ишлар органлари ходимларига ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ва маҳаллада ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга алоқадор бўлган қуйидаги вазифаларни бажаришда ёрдам берадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, маҳалла ҳудудида қонун устуворлигини ва осойишталикни таъминлаш, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ва ахлоқ-одоб мезонларига риоя қилинишини, жамоат тартиби сақланишини таъминлаш, маҳаллада тартиб ўрнатиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан паспорт режимига амал қилинишини текшириш ва назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли ўртасида ёнғин ва ҳаракат хавфсизлигига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка ружу қўйганларни, оила-турмуш доирасида мунтазам ҳуқуқбузарликлар содир этувчиларни, ўзларининг жамиятга зид хатти-ҳаракатлари билан фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ёки улар тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналарни, нотинч оилаларни, вояга етмаганларни турли ҳуқуқбузарликлар содир этишга ундовчи шахсларни, ёшлар онгини заҳарлаб, уларни турли диний экстремистик ғоялар таъсирига олиш мақсадида бундай ташкилотларга аъзо бўлишга даъват этувчи, турли ноқонуний тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борувчи шахсларни, ўсмирларга қонунга хилоф равишда диний таълим берувчиларни, конституцион қонуний тузимга қарши турли бўҳтонларни тарқатувчи шахсларни аниқлаш ва улар билан профилактик-тарбиявий тушунтириш ишлари олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички ишлар идоралари ҳисобида турувчи, тарбияси оғир вояга етмаганлар билан аниқ мақсадли профилактик тадбирлар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллаларни ободонлаштириш юзасидан турли ҳашарлар ва тадбирларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Маҳалла посбонлари табиий офатлар, оммавий тартиббузарликлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда жамоат тартибини сақлаш, ва бундай ҳолларнинг оқибатларини тугатишда тегишли давлат идораларига яқиндан ёрдам берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Маҳалла ҳудудида оғир турдаги, мураккаб ва кўп эпизодли жиноятлар содир бўлганда уларни очиш, айбдор шахсларни аниқлаш, суриштирув-тергов ишлари олиб боришда ички ишлар органлари ходимлари посбонлардан ёрдамчи сифатида фойдаланадилар. Улар жиноятга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш, ушлаш, тинтув ўтказишда фаол қатнашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Маҳалла посбонларига ички ишлар органларини:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ноқонуний равишда маҳаллада истиқомат қилаётган, узоқ муддатдан буён уйига келмаётган ва ўз уйида яшамаётган, ўз уйини ишратхонага айлантирган, қўшмачилик билан шуғулланаётган ҳамда қонунда белгиланган бошқа меъёрларни бузаётган шахслар тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайси ҳудудда содир этиш учун мўлжалланганлигидан қатъи назар, ўзларига маълум бўлган, содир этиш учун тайёргарлик кўрилаётган жиноятлар тўғрисида хабардор қилиб туриш уқдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Маҳалла посбонларига қонунга хилоф топшириқларни бериш тақиқланади, таркибида жиноят аломатлари бўлган ёки жиноятга алоқадор маълумотлар бўлган, процессуал, бевосита ички ишлар органлари ваколати доирасига кирувчи ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этишни уларга топшириш, уларни давлат ва хизмат сирига эга бўлган ҳужжатлар билан таништириш қатъий тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. МАҲАЛЛА ПОСБОНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Посбонлар маҳалла ҳудудида тартиб ўрнатиш ва рўй бериши мумкин бўлган турли қонунбузарликларнинг олдини олишда милиция ҳудудий инспекторининг ёрдамчилари ҳисобланадилар. Уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ким томонидан амалга оширилаётганидан қатъи назар, маҳалла ҳудудида содир этилаётган ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни фуқаролардан талаб қилиш. Бошқа таъсир чоралари қолмаган тақдирда тартиббузар шахсларни милиция ҳудудий инспектори хизмат хонасига, ички ишлар органига олиб келиш ёки милиция ходимларига топшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят содир этилган жойда бўлган фуқаролардан ҳамда зарур ҳолларда маҳалла ҳудудида пайдо бўлиб қолган шубҳали шахслардан паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни кўрсатишни талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш чоғида ҳуқуқбузар шахслардан уларни содир этиш воситаларини олиб қўйиш ва дарҳол милиция ҳудудий инспекторига ёки ички ишлар идорасига топшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчиларни тартибга чақириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасидаги турли низоларни ҳал қилишда, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни муҳокама қилишда, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этишга мойил шахслар билан ҳуқуқий-тарбиявий мазмундаги суҳбатларда ва қонунда белгиланган тартибда бошқа огоҳлантирув-профилактик суҳбатлар чоғида бевосита иштирок этиб, ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла ҳудудида осойишталикни таъминлаш билан боғлиқ бўлган ва бошқа тадбирларни ўтказиш жараёнида қўлга ва кўкракка тақиладиган махсус белгиларни тақиб юриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жамоат тартибини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган фаолият самарадорлигини оширишга доир тегишли таклифлар киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Маҳалла ҳудудида ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга алоқадор вазифаларни бажаришда ёрдам бериш истагини билдирган посбонларга бериладиган топшириқлар фақатгина ушбу Низом доирасида бўлиб, ички ишлар органлари ваколати доирасига кирувчи вазифаларни посбонлар бевосита ўзлари кўриб чиқиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Милиция ҳудудий инспектори фуқаролар йиғини кенгаши билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
посбонларга берилган вазифаларни бажариш усуллари тўғрисида аниқ кўрсатмалар беради, йўл-йўриқ кўрсатади, ўзаро алоқа ва ҳамкорлик қилиш йўлларини белгилаб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
посбонларнинг ўзларига юклатилган жамоатчилик топшириқлари моҳиятини ва уни бажариш йўлларини қай даражада тушунганлиги қатъий тартибда текшириб кўрилади. Уларнинг олиб бораётган ишлари, жамоатчилик асосида берилган вазифаларни бажариш жараёнидаги хатти-ҳаракатлари мунтазам назорат қилиб борилади. Улардан олинган маълумотларга кўра қарор қабул қилишда ушбу маълумотларнинг тўғрилиги албатта текшириб кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Хизмат қилиш жараёнида ижобий тавсияномага эга бўлган посбонларга ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда алоҳида имкониятлар яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Жамоатчилик топшириғини бажаришда қўпол хатоларга йўл қўйган ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этган маҳалла посбонларига нисбатан барча ҳужжатлар умумий тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда, фуқаролар осойишталигини таъминлашда, жамоат тартибини сақлашда, шунингдек жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлашда, қўлга олишда ва бошқа муҳим топшириқларни бажаришда ўрнак кўрсатган посбонлар қонунда белгиланган тартибда ҳокимликлар ва ички ишлар органлари раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Жиноятчиликка қарши кураш ва халқ осойишталигини таъминлашда алоҳида ўрнак кўрсатган фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳукумат мукофотларига тақдим этиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. МАҲАЛЛА ПОСБОНЛАРИНИНГ БУРЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва ҳукумат қарорлари талабларига тўлиқ риоя этиш, фуқаролар билан муносабатда оғир, вазмин ва хушмуомала бўлиш, низоли масалаларни ҳал этишда адолатли бўлиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Маҳаллада ёки ўзлари истиқомат қилаётган жойларда жиноят содир этилганда бу тўғрида зудлик билан ички ишлар органига ёки милиция ҳудудий инспекторига хабар бериш ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар ходимлари келгунга қадар жиноят содир этилган жойларга бошқа шахсларнинг кирмаслиги, жиноят излари ва жиноятга алоқадор бўлган барча ашёвий далилларнинг йўқолмаслиги чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Жиноят, ҳуқуқбузарлик ёки бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланган шахсларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиш, уларнинг қариндош-уруғларини воқеадан хабардор қилиш, тиббий муассасаларга ва тегишли идораларга хабар бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. «МАҲАЛЛА ПОСБОНИ» ЖАМОАТ ТУЗИЛМАСИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. «Маҳалла посбони» жамоат тузилмасига раҳбарлик қилиш амалдаги қонунлар асосида олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Посбонларга маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ушбу маъмурий ҳудудга бириктирилган милиция ҳудудий инспектори раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Вазифаларни бажаришда жамоатчилик вакили бўлган посбонлар томонидан камчиликларга йўл қўйилган тақдирда, уларнинг сабаблари ўрганиб чиқилиб, бартараф этиш чоралари кўрилади, келгусида бу каби вазифаларни қонун доирасида тўлиқ ҳал этиш бўйича амалий-услубий ёрдамлар кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Маҳалла посбонларининг фаолияти юзасидан умумий назорат қилиш ушбу ҳудуддаги фуқаролар йиғини кенгашига ва милиция ҳудудий инспектори зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
19 апрелдаги 180-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида тузиладиган яраштириш комиссияларининг* тузилиши ва улар ишининг ташкил этилишини, мазкур комиссиялар зиммасига юкланган вазифаларни, уларнинг иш принциплари, ваколат ва ҳуқуқларини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* — кейинги ўринларда матн бўйича «яраштириш комиссиялари»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Яраштириш комиссиялари Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта ҳамда ҳамжиҳатликда яшашларини таъминлаш, оилавий келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб-ташвиқ қилиш мақсадида тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Яраштириш комиссиялари ҳудуддаги оилаларнинг барпо этилиши, тўйлар, шунингдек тўйлар олдидан ва тўйдан кейинги ўтказиладиган тадбир-хашамларнинг ўтказилиши, оилалардаги ижтимоий-руҳий вазиятнинг мўътадил бўлиши учун масъул бўлган асосий тузилмадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Яраштириш комиссияларига фуқаролар йиғини оқсоқоллари ёки уларнинг ўринбосарлари раислик қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Яраштириш комиссиялари таркибига хотин-қизлар қўмитаси раисаси, милиция ҳудудий инспектори, вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи милиция инспекторлари, ҳудуддаги мактабларнинг директорлари ёки уларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, шунингдек маҳаллада истиқомат қилувчи намунали оилаларнинг бошлиқлари, имом-хатиблар, фахрийлар ва нуронийлар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Оила давлатнинг таянчи эканлиги, республикамизнинг буюк келажагини яратишда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, халқимизнинг маънавиятини юксалтириш иши республикамиз ички сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги, халқимизнинг анъаналарига таянган ҳолда никоҳдан ажралишлар ва оилаларнинг барбод бўлишига имкони борича йўл қўймаслик, бу борада илғор тажрибалар ҳамда прогрессив илмий ёндашувлардан кенг фойдаланиш яраштириш комиссиялари фаолиятининг асосий тамойилларидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Яраштириш комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунларига, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республика Президенти фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, маҳаллий ҳокимият органларининг қарор ва фармойишларига амал қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. ЯРАШТИРИШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Яраштириш комиссиялари ҳудудда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб-ташвиқ қилиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бўладиган тадбирларда, йиғилишларда иштирок этади ва уларда ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандликнинг оилавий низоларнинг асосий сабабларидан бири эканлиги, оилаларнинг тўкислиги уларнинг тинч-тотувлигига боғлиқ эканлиги тўғрисида чиқишлар қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ҳудуддаги намунали оилалар, уларда фарзандлар тарбияси, эр-хотинлар ҳамда фарзандлар орасидаги муносабатлар бўйича оммалаштиришга арзигулик масалалар тўғрисида маҳаллий матбуотда мақолалар ва телевидениеда туркум кўрсатувлар ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тўй, маъракани ва улар олдидан ҳамда улардан кейин ўтказиладиган бошқа тадбирларни ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш, ортиқча сарф-харажатлар оила турмушида салбий из қолдириши, оилалардаги ижтимоий-руҳий муҳитнинг бузилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маҳаллаларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш ҳолларининг олдини олади. Инсон қадр-қимматини тахқирлаб кўчаларда маст ҳолда юрувчи шахсларга жамоатчилик таъсирини ўтказиш мақсадида уларни оила аъзолари, маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилиш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Спиртли ичимликларга ашаддий ружу қўйган ва гиёҳвандлик касалига мубтало бўлган шахсларни аниқлаб, зарур холларда уларни белгиланган тартибда мажбурий даволанишга юбориш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Милиция ҳисобида турган, айниқса илгари судланган, оилада ва турмушда мунтазам равишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўювчи шахслар билан профилактик иш олиб боришда иштирок этади. Зарур ҳолларда уларнинг хулқ-атвори ва турмуш тарзини ўз мажлисларида муҳокама қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг оилаларига ўз вақтида қайтишини назорат қилади, уларга турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан тез фурсатда ҳукм этилмасдан олдинги муносабатларини тиклашда, ҳалол меҳнат билан кун кечиришга тезроқ киришишда руҳий жиҳатдан мадад беради. Улар ўртасидаги ўзаро ишончнинг йўқолмаслиги учун, агар йўқолган бўлса уни тиклаш учун халқимизнинг синалган қадриятлари ва зарур ҳолларда ислом дини йўналишидаги панд-насиҳатлардан фойдаланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Турмуш ўртоғи, фарзандлари ёки кекса ота-онаси билан мунтазам равишда нотинч яшаётган ҳамда оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни аниқлаш мақсадида ҳар бир оиланинг турмуш тарзи ва муҳитини чуқур ўрганиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ҳудуддаги кам таъминланган оилаларни аниқлайди, уларга ўз даромадларини ошириш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатади, қўшимча вақтбай ёки ишбай, шунингдек уй шароитида ишлаш, ҳунар ўрганиш, касаначилик билан шуғулланиш бўйича имкониятлар яратиш чораларини кўради. Бундай оилаларга белгиланган тартибда ижтимоий ҳамда моддий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилади. Уларнинг ижтимоий ҳаётда, оилада маънавий-ахлоқий, шунингдек руҳий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялаш ишидаги мавқеини оширишга қаратилган кенг қамровли ишларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Миллий қадриятларимизга зид ҳолда ахлоқ-одоб доирасида ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўяётган шахсларни, айниқса аёлларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора-тадбирларни кўришда фуқаролар йиғинларига фаол кўмаклашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Оилавий жанжаллар оқибатида юзага келган эр-хотин, ака-ука, опа-сингил, ота-она ва фарзанд, қайнона ва келин, қўни-қўшнилар ўртасидаги бузилган муносабатларни тиклаш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ҳар бир аниқланган оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жанжаллар бўйича қонуний чоралар кўрилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Оилавий жанжалларнинг сабабларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Яраштириш комиссиялари ўз ишларини ҳар ой якунига кўра умумлаштириб, бу тўғрида манфаатдор ташкилотларга ахборот бериб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. ЯРАШТИРИШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Яраштириш комиссиялари аъзолари ўз иш фаолияти жараёнида фуқаролар билан хушмуомала бўлишлари, ҳар икки тараф ўртасида холис бўлишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Яраштириш комиссиялари фуқароларнинг инсоний қадр-қиммати ерга урилишига, шахснинг эркинликлари бузилишига, шунингдек одамларнинг ғурури поймол этилишига йўл қўймайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Қўни-қўшниларни, эр-хотинларни, ота-она ва фарзандларни, қайнона ва келинларни ўзаро яраштириш жараёнида комиссияга аён бўлган оилавий ёки шахсий сирлар ўзгаларга ошкор қилиниши қатъий тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. ЯРАШТИРИШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Яраштирилаётган қўни-қўшнилар, эр-хотинлар, ота-оналар ва фарзандлар, қайнона ва келинларнинг иш, ўқиш жойларига бориш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Жанжалкаш оилалардаги муҳитни ўрганиш ва улардаги аҳвол тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида қўни-қўшниларидан, уларнинг фарзандлари ўқиётган мактаблар маъмурияти ёки синф раҳбарларидан зарур маълумотларни олиш учун суриштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Низоли оилаларнинг никоҳдан ажралишининг олдини олиш мақсадида судда уларни кафилликка олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Низолашаётган эр-хотинлар, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низоли мол-мулкни бўлишда иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Суд орқали никоҳдан ажралишаётган эр-хотинлар ўртасида фарзандларнинг ота-онанинг қайси бирида қолиши ёки махсус муассасаларга жойлаш масаласини ҳал қилишда ўз фикрини билдириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ҳудуддаги оилаларнинг тўй-хашамларини ташкил этишда сарф-харажатлар меъёрини белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Оилалардаги низоларни аниқлаш асосида айбдорларга қонуний чоралар кўриш ва уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича ўз таклифларини тегишли ташкилотларга киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ҳудуд фуқаролари орасидаги низолашилаётган мерос масалалари бўйича судга ўз таклифлари билан чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.