Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 5 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3161-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 10 майдаги 125-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3161, 2019 йил 22 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2019 й., 10/19/3161/3164-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 сентябрь,
322-сон
Келишилди:
Ташқи ишлар вазири В. НОРОВ
2022 йил 7 сентябрь
Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
2022 йил 19 сентябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 10/22/3161-1/0890-сон)