Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026 19.08.2022 йилдаги 460-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.08.2022 йилдаги 460-сон
Дата вступления в силу
20.08.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026
Ҳужжат 20.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарорида экин майдони тупроғи таркибидаги заҳарли кимёвий моддалар (пестицид) таҳлили натижасига кўра экспортбоп маҳсулотларни етиштиришда биологик ёки алмашлаб экиш усулини қўллашни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманларда (Қувасой шаҳарда) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлар мақомининг устунлигини белгилаш мақсадида ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши бир гектарга сарфланадиган биологик ҳимоя воситалари (маҳсулот) миқдорини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта асосида белгилаш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) туманлар (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга тегишли ер участкасида келгуси йилда экилиши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларини жойига чиқиб ўрганади ва биологик ҳимоя усули қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонини таҳлил қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорларни экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман манзилли рўйхатига киритиш бўйича хулосалар тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 5 июнга қадар туманда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман манзилли рўйхатини шакллантиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шакллантирилган туман манзилли рўйхатини ҳар йили 15 июнга қадар тасдиқланиши ва 20 июнга қадар ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим қилинишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ҳудудий ишчи гуруҳи (Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман манзилли рўйхатига киритилган талабгорларнинг ер участкалари, экилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турлари ва майдонларини таҳлил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йилда ҳудудда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шакллантирилган ҳудудий манзилли рўйхатни тасдиқланиши ва ҳар йили 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилинишини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усулини қўллашнинг ҳудудий манзилли рўйхатларни ҳар йили 20 июлга қадар умумлаштиради, умумий манзилли рўйхатни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан 25 июлга қадар тасдиқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш учун республика ҳудудида қўллашга рухсат этилган биологик воситалар рўйхатини ҳар йили 1 февралга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий веб-сайтига жойлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича маблағлар ажратилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратилган маблағларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиб бериш учун масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияни белгиланган муддатларда талабгорларнинг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш манзилли дастурига мувофиқ биологик ҳимоя усулини қўллаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга зарур маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 19 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
460-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули — қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши биологик энтомофаглар, биологик ва микробиологик препаратлар билан курашиш усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биостимуляторлар — ўсимликларнинг табиий ўсишини тезлаштирувчи биологик моддалар (фитогормонлар, витаминлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлар — биологик энтомофаглар, микробиологик препаратлар, биологик препаратлар, органик ўгитлар ҳамда биостимуляторлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик энтомофаглар — биофабрика ва биолабораторияларда кўпайтирилиб, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланиладиган биомаҳсулотлар (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик препаратлар — қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган микроорганизмлар ва бошқа тирик организмлар асосида ишлаб чиқилган воситалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимёвий моддалар (пестицид) — ўсимликларнинг зарарли организмларига қарши қўлланиладиган кимёвий моддалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манзилли рўйхат — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўлловчилар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микробилогик препаратлар — қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишда қўлланиладиган микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар ва вируслар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
синов лабораторияси — қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш ва қиёслашдан ўтказувчи аккредитацияланган ташкилот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор (ариза берувчи) — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
токсикологик таҳлил — тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар қолдиқ миқдорларининг лаборатория таҳлиллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тупроқ агрокимёвий таҳлили — тупроқ таркибидаги ўсимлик учун зарур озуқа элементларининг ҳаракатчан шакллари (ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий ва бошқа микро элементлар) ва гумус миқдорини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
феромон тутқич — табиатда ҳашаротларнинг ҳаракатини бошқарувчи биологик фаол моддалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши кимёвий ҳимоя воситаларидан фойдаланишдан биологик ҳимоя воситаларидан (маҳсулот) фойдаланишга ўтиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлар мақомининг устунлигини белгилаш мақсадида ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда, ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши бир гектарга сарфланадиган биологик ҳимоя воситалари (маҳсулот) миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта асосида белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Ўзбекистонда ишлатишга рухсат этилган биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланилади, бунда рухсат этилган биологик воситалар (маҳсулот) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда сарфланган харажатларнинг субсидиялашдан қолган қисми талабгорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатга (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) асосан экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаган талабгорга субсидия маблағлари ҳар йили 1 декабрга қадар қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларига биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Манзилли рўйхатни шакллантириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи гуруҳ) ва туманлар (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳудудий ишчи гуруҳнинг ишчи органлари (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи орган), Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари туман ишчи гуруҳининг туман ишчи органи (кейинги ўринларда — туман ишчи органи) ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Талабгорлар ҳар йили 25 майга қадар келгуси йил учун биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органига ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидагилар кўрсатилган ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга тегишли бўлган ер участкасининг майдони (гектарда), шу жумладан, экин, боғ ва токзорлар майдони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келгуси йилда экилиши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдони (гектарда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Туман ишчи гуруҳи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор аризасини қабул қилади ва уч иш кунида ариза берувчининг мурожаати асосида келгуси йилда экилиши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонларини жойига чиқиб ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонини таҳлил қилади. Бунда талабгорнинг экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонларининг ҳолатини, яъни тупроқ таркиби, сув таъминоти, шўрланиш даражаси, бегона ўтлардан тозаланганлиги, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга тайёрлиги, боғлар, узумзор ва бошқа экинларнинг ҳақиқатда экилганлигини (борлигини) аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича талабгорни туман манзилли рўйхатига киритиш ёки рад этиш тўғрисидаги хулосалардан бирини ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер шароитлари, шунингдек, талабгорнинг экин майдонларида тупроқ агрокимёвий ва токсикологик таҳлил натижалари белгиланган меъёрлар даражасида бўлганда, ижобий хулоса берилади ва туман манзилли рўйхатига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг ер шароитлари, экин майдонларида тупроқ агрокимёвий ва токсикологик таҳлил натижалари белгиланган меъёрлар даражаси талабига мос бўлмаганда, салбий хулоса берилади ва туман манзилли рўйхатига киритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, талабгор ушбу камчиликларни ўн иш кунида бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман ишчи гуруҳи хулосасидан норози бўлган талабгор белгиланган тартибда юқори турувчи органга шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар йили 5 июнга қадар туманда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман манзилли рўйхати шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш манзилли рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар туман ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тасдиқланган туман манзилли рўйхати ҳар йили 20 июнга қадар ҳудудий ишчи гуруҳининг ишчи органига тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор аризаси қаноатлантирилган тақдирда, туман ишчи гуруҳининг ишчи органи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорни манзилли рўйхатга киритилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида бир иш кунида хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда маълумотларни «efito.uz» электрон базасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ҳудудий ишчи гуруҳи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман манзилли рўйхатига асосан талабгорнинг ер участкалари, экилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турлари ва майдонларини таҳлил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йилда ҳудудда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича ҳудудий манзилли рўйхатни (кейинги ўринларда — ҳудудий манзилли рўйхат) шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий манзилли рўйхат ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланиб, ҳар йили 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда таҳлил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича келгуси йилда экилиши ва биологик ҳимоя усулида ишлов берилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турлари ва майдонларининг умумий манзилли рўйхати ҳар йили 15 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги келишилган умумий манзилли рўйхатни ҳар йили 20 июлга қадар тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Умумий манзилли рўйхат ҳар йили 25 июлга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили 1 февралга қадар Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун республика манзилли рўйхатига мувофиқ белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маблаглар ажратилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида очиладиган махсус ғазна ҳисобварағида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манзилли рўйхатга киритилган талабгор томонидан белгиланган экин турларининг экилиши, парваришланиши ва вегетация давомида биологик ҳимоя усулидаги тадбирлар ўтказилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман (шаҳар) бўлимларининг агроном-энтомолог инспекторлари орқали мониторинг юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда биологик ҳимоя усулини қўллаш тартибининг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, агроном-энтомолог инспектор ушбу талабгорни манзилли рўйхатдан чиқариш бўйича туман ишчи гуруҳига хулоса киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи ишчи орган томонидан аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумот асосида талабгорни унинг иштирокида манзилли рўйхатдан чиқариш масаласини кўриб чиқади ва тегишли хулосани қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Талабгор субсидия олиш учун ҳар йили 1 ноябрга қадар туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги ариза орқали мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг аризасига қуйидагилар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар (гектарда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағлар миқдори (сўмда), (ҳисобварақ-фактура, чек ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонларда етиштирилган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳамда ушбу майдонлар тупроғи таркибидаги пестицидлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар (хулоса), белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган агрокимёвий лаборатория таҳлили натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (экспорт шартномаси, юк божхона декларацияси, валюта тушуми ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи ҳужжатларни қабул қилиб олган кундан эътиборан уч иш кунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини (экспорт шартномаси, юк божхона декларацияси, валюта тушуми ва бошқалар) таҳлил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга тегишли бўлган ер участкасида маҳсулот пишиб етилгандан кейин олинган (жорий йил 1 ноябрига қадар) лаборатория таҳлил натижаларини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларни тегишли далолатнома асосида расмийлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни умумлаштиради, уларнинг рўйхатларини ҳудудий ишчи гуруҳига кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун тақдим этади, бунда тузилган рўйхатларга тегишли далолатномалар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ҳудудий ишчи гуруҳи беш иш кунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан тақдим қилинган субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Бунда умумлаштирилган рўйхатга тегишли далолатномалар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган рўйхатларни ўн иш кунида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқиб, умумлаштиради ва тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якуний рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида ҳар йили 1 декабрга қадар уларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига субсидияни ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгорлар томонидан қўлланиладиган биологик ҳимоя усули мониторингини олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш билан боғлиқ харажатлари бир қисмини қоплаш бўйича Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар)да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби

1-босқич

Талабгорлар

(Жисмоний ва юридик шахслар)

Келгуси йил ҳосили учун биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органига ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Ҳар йили 25 майга қадар

2-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

1. Талабгорнинг мурожаатини жойига чиқиб ўрганади ва куйидаги хулосаларни тайёрлайди:

а) талабгорни манзилли рўйхатга киритади;

б) талабгорни манзилли рўйхатга киритишни рад этади.

3 иш кунида

2. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини кўллаш туман манзилли рўйхатини шакллантиради.

Ҳар йили:

5 июнга қадар

3. Туман манзилли рўйхатини тасдиқлайди.

15 июнга қадар

4. Тасдиқланган туман манзилли рўйхатини ҳудудий ишчи гуруҳининг ишчи органи — Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасига тақдим қилади.

20 июнга қадар

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органи

1. Талабгор манзилли рўйхатга киритилганлиги ёки киритиш рад этилганлиги тўғрисида бир иш кунида хабардор қилади;

2. Белгиланган тартибда маълумотларни «efito.uz» электрон базасига киритади.

1 иш кунида

3-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳи

1. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили:

1 июлга қадар

2. Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

5 июлга қадар

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. Тақдим қилинган ҳудудий манзилли рўйхатларни таҳлил қилади ва умумий манзилли рўйхатни Молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишади.

Ҳар йили:

15 июлга қадар

2. Келишилган умумий манзилли рўйхатни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.

20 июлга қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг умумий манзилли рўйхатини тасдиқлайди.

Ҳар йили 25 июлда

II. Биологик ҳимоя усулини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маблағ ажратади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

2-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органи

1. Манзилли рўйхатга киритилган талабгор томонидан белгиланган экин турларининг экилиши, парваришланиши ва маҳсулот етиштиришгача бўлган даврда биологик усулдаги тадбирларнинг қўлланилиши бўйича мониторинг юритади.

2. Талабгор томонидан ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш тизимини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, талабгорни манзилли рўйхатдан чиқариш бўйича туман ишчи гуруҳига хулоса киритади.

Мавсум давомида

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

Ишчи орган томонидан аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумот асосида талабгорни унинг иштирокида манзилли рўйхатдан чиқариш масаласини кўриб чиқади ва тегишли хулоса қабул қилади.

Заруратга кўра

3-босқич

Талабгорлар

(Жисмоний ва юридик шахслар)

Субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар;

биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағлар миқдори;

агрокимёвий лаборатория таҳлили натижалари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

талабгорнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағи.

Ҳар йили 1 ноябрга кадар

4-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

1. Талабгорнинг жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини таҳлил қилади.

2. Талабгорга тегишли ер участкасидан олинган лаборатория таҳлил натижаларини ўрганади.

3. Талабгор томонидан биологик ҳимоя воситаларни харид қилишга сарфланган маблағларни далолатнома асосида расмийлаштиради.

4. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни умумлаштиради ва уларнинг рўйхатини ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим қилади.

3 иш кунида

5-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳи

1. Субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради.

2. Умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

5 иш кунида

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. Тақдим этилган рўйхатларни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

10 иш кунида

2. Талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига субсидияни ўтказиб беради.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

T/р

Ф.И.О.

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармаси бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаси бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича туманлар ишчи гуруҳининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ф.И.О.

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиги, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

4.

Лавозими бўйича

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) молия бўлими бошлиги

6.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

хизмат кўрсатувчи тижорат банки туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

8.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар), бўлими мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга кириш учун туманлар ишчи гуруҳига
‎АРИЗА

‎‎
‎‎_________________________________________________________________________________ томонидан

‎‎(қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жисмоний ёки юридик шахс раҳбари Ф.И.О.)

‎‎___________________________ туманидаги _____________________________ ҳудудда фаолият кўрсатаётган _____________________________________ нинг жами экин ер майдони ____________________ гектар,

(юридик шахс номи)‎‎‎

шундан __________________ гектари боғ, ________________ гектари токзор ва _________________ гектарига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилади.
‎20 ____ йилда экин майдонларининг жами _____________________ гектарига, шундан ғўза майдонларининг ___________________ гектарига, донли экинлар майдонининг ________________ гектарига, сабзавот экинлари майдонининг _______________ гектарига, картошка экилган майдоннинг ______________ гектарига, полиз ва бошқа экинлар экилган майдоннинг ______________ гектарига, боғ ва токзорлар майдонининг ______________ гектарига биологик усул жорий этилади. ‎‎
__________________________________________________ ни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда‎‎

‎‎(юридик шахс номи)

биологик усулни қўллашнинг манзилли рўйхатига киритишингизни сўрайман.‎‎

‎‎______________________________ раҳбари _________ ___________________

(юридик шахс номи) ‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатига киритиш юзасидан

ХУЛОСА __________________________________________________________________________томонидан

(қишлоқ; хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари Ф.И. О.)

____________________ тумандаги ________________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ нинг 20 _____ йилда экиладиган экинларининг жами

(юридик шахс номи)

______________ гектарига, шундан пахта ____________ гектар, донли экинлар ___________ гектар, сабзавот __________ гектар, картошка ___________ гектар. полиз __________ гектар ва бошқа экинлар ____________ гектар ва ___________ гектар боғ ва токзорларга биологик усул қўлланилади.

____________________________________________________ ни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

(юридик шахс номи)

етиштиришда биологик усулни қўллашнинг манзилли рўйхатига киритиш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас).

Ишчи гуруҳ аъзолари

Т/р

Ф.И.О

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) молия бўлими бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

хизмат кўрсатувчи тижорат банки туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

8.

Лавозими бўйича

туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар), бўлими инспектори, ишчи гуруҳ котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларни қоплаб бериш (субсидия) учун
‎АРИЗА

‎‎
___________________________________ туманидаги ____________________________________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ___________________________________ — ______________ томонидан 20 ____ йилда

(юридик шахс номи)‎‎

‎‎жами ______________ гектарда, жумладан, ______________ рақамли контурдаги __________________ гектар, _________________ рақамли контурдаги _______________ гектар, _________________ рақамли контурдаги ________________ гектар, ____________ рақамли контурдаги _________________ гектар майдонда биологик усулни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Ушбу маҳсулотларни етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга __________________ сўм харажат қилинди.
‎‎__________________________________________________________ томонидан 20 _____ йилда экспортбоп

(юридик шахс номи)‎‎

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини қоплаб бериш (субсидия)да амалий ёрдам беришингизни сўрайман.‎‎

_____________________________ раҳбари ________ _________________‎‎

‎‎‎(юридик ва жисмоний шахс номи)

‎‎(имзо)

(Ф.И.О.)‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.