Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 916-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 22 февралда 466-сон билан тасдиқланган Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 916, 2000 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М.НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июль,
14/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 8 июлдаги 14/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1.1. Мазкур Низом тижорат банкларининг банк операциялари билан боғлиқ бўлган ички меъёрий ҳужжатларига Марказий банк томонидан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.».
2. 3.1-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Юридик хулосада ички меъёрий ҳужжат лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Низомда белгиланган ички меъёрий ҳужжатларга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги акс эттирилиши лозим.»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. IV боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2022 й., 10/22/916-2/0718-сон)