LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 ноябрдаги 526-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«корхоналарнинг хусусий хорижий инвестициялар (хорижий давлат фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшайдиган фуқаролари, шунингдек хорижий нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар) жалб этиладиган корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни уларга татбиқ этиш мақсадида иқтисодиёт тармоқларига мувофиқлигини белгилаш»;