22.07.2022 йилдаги ПҚ-329-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролини янада ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрига киритилган нодавлат таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — нодавлат таълим ташкилотлари), профессионал таълим муассасалари ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг (кейинги ўринларда — Олий мактаб) касб-ҳунарга ўргатувчи ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан уч томонлама шартнома асосида ўқув курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ 1 млн сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч томонлама шартнома фуқаро, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва мазкур бандда кўрсатилган таълим ташкилотлари ўртасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) тавсиясига кўра тузилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни Олий мактаб томонидан ўқитиш ишлари тўлиқ бепул амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Олий мактабнинг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги икки ой муддатда меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун субсидиялар ажратиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқаролар, биринчи навбатда, хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотлари ва профессионал таълим муассасаларининг ўқув курси қийматининг қолган 30 фоиз қисми Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи, тегишлилиги бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ёки профессионал таълим муассасалари ва фуқаро ўртасида шартномага мувофиқ олдиндан тўлаш орқали қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Олий мактаб билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир маҳалла кесимида ишсиз деб эътироф этилган ва ишлаш ёки тадбиркорлик қилиш истагини билдирган хотин-қизларнинг бирламчи рўйхатини шакллантирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, Олий мактабининг ҳудудий филиаллари, Савдо-саноат палатасида шакллантирилган рўйхатларга киритилган хотин-қизларнинг касб-ҳунарга («Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси электрон ахборот тизимида мавжуд бўш иш ўринларидан келиб чиққан ҳолда) ва тадбиркорликка ўқитилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан касб-ҳунар йўналишлари бўйича курсларни тугатган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасида «Онлайн маҳалла» платформасини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Mehnat.uz» платформасига интеграция қилиш орқали уларни мавжуд бўш иш ўринларига йўналтирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.М. Убайдуллаев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 22 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-329-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 07/22/329/0659-сон)