30.05.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1477
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қарори, 30.05.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1477
Дата вступления в силу
09.06.2005
Ҳужжат 09.06.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

БАНКЛАРНИНГ ОДДИЙ ВЕКСЕЛЛАРИ ВА ДЕПОЗИТ СЕРТИФИКАТЛАРИ БЛАНКАЛАРИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 30 майда 1477-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.

1. «Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисида»ги янги таҳрирдаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Банкларнинг фойдаланилган ва яроқсиз ҳолга келган оддий вексель бланкларини йўқ қилиш тўғрисида»ги муваққат низоми (1998 йил 30 ноябрь, рўйхат рақами 555) ва ушбу Низомга 1999 йил 1 апрелдаги 555-1-сонли қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан сўнг амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 12 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10/6-сон

Марказий банк Бошқарувининг
2005 йил 12 майдаги 10/6-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги қонунларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, банкларнинг оддий векселлари ва депозит (омонат) сертификатлари бланкаларини (кейинги матнда — қимматли қоғозлар бланкалари) йўқ қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Қимматли қоғозлар бланкаларининг сақланиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қимматли қоғозлар деб ҳисобланадиган муомалага чиқарилган оддий векселлар ёки депозит (омонат) сертификатлар бўйича мажбуриятларнинг ижро муддати келганда ёки ижроси муддатдан олдин амалга оширилса, банк-эмитент мазкур қимматли қоғозларни тақдим этилишига қарши қонунчиликда белгиланган тартибда тўловни амалга оширади. Бундай қимматли қоғозлар сўндирилган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Оддий векселлар ёки депозит (омонат) сертификатлар сўндирилгандан сўнг тижорат банкларининг филиаллари томонидан сўндирилган қимматли қоғозлар бланкалари уларнинг рўйхати билан бирга тижорат банклари ҳудудий бошқармалари орқали марказлаштирилган тарзда уларни сақлаш ва келгусида йўқ қилиш учун бош банкка юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкларнинг яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) фойдаланилмаган қимматли қоғозлар бланкалари ҳам бош банк омборхонасида сақланиши лозим. Тижорат банкларининг филиаллари томонидан яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) фойдаланилмаган қимматли қоғозлар бланкалари уларнинг рўйхати билан бирга тижорат банклари ҳудудий бошқармалари орқали марказлаштирилган тарзда уларни сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари билан биргаликда сақлаш ва келгусида йўқ қилиш учун бош банкка юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сўндирилган қимматли қоғозлари бланкаларига, шунингдек яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) фойдаланилмаган қимматли қоғозлари бланкаларига «Сўндирилган» сўзи ёзилган махсус муҳр босилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Банкларнинг қимматли қоғозлар бланкалари бош банкдаги балансдан ташқари 90327-рақамли «Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари» ҳисобварағининг алоҳида шахсий ҳисобварағига кирим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Полиграфия корхонаси (мазкур бланкаларнинг тайёрловчиси) томонидан топширилган қимматли қоғозлар бланкаларининг архив нусхалари бош банкдаги балансдан ташқари 90327-рақамли «Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари» ҳисобварағининг алоҳида шахсий ҳисобварағига кирим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Банкларнинг қимматли қоғозлар бланкалари ҳисобини тўғри ташкил этиш ва сақлашнинг ўрнатилган тартибига риоя этиш борасидаги жавобгарлик банкнинг раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири зиммаларига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари қимматли қоғозлар сўндирилган ёки чиқарилиши бекор қилинган кундан бошлаб камида уч йилдан сўнг йўқ қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Банкдаги мавжуд оддий вексел бланканинг архив нусхаси полиграф корхонаси тайёрланган санадан бошлаб камида уч йилдан сўнг йўқ қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Банкдаги мавжуд депозит сертификат бланканинг архив нусхаси полиграф корхонаси тайёрланган санадан бошлаб камида тўрт йилдан сўнг йўқ қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Банклар Марказий банкка қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш ниятлари тўғрисида мўлжалланган йўқ қилиш санасидан камида 30 кун олдин хабар беришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари қуйидаги ҳолатларда йўқ қилиниши мумкин эмас:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) агар қимматли қоғозлар бланкалари прокуратура, тергов ва суриштирув органлари томонидан қўзғатилган жиноий ишларига қўшиб қўйилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) агар қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш вақтида суд муҳокамасида ёзма далиллар ҳисобланса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) агар мазкур қимматли қоғозлар бўйича даъво муддати суд қарорига биноан узайтирилган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бош банкда қимматли қоғозлар бўлинмаси раҳбарининг билдиришномасига мувофиқ банк Бошқаруви раиси имзоси билан йўқ қилишни ташкил этувчи комиссия таркиби, йўқ қилиш усули (ёқиб юбориш, қирқиб ташлаш, майдалаш) ва йўқ қилиш жойи кўрсатилган ҳолда буйруқ чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиниши банк-эмитентнинг ўзи ёки шу мақсадлар учун махсус жалб қилинган бошқа ташкилот томонидан амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Комиссия таркибига қуйидаги ходимлар киритилиши лозим: Бошқарув раиси ўринбосари, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш бўлинмасининг раҳбари, бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари, бош банкнинг касса операциялари бошқарма (бўлим) бошлиғи, қимматли қоғозлар бўлинмасининг раҳбари ва банкнинг қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилинишини амалга оширадиган ташкилотнинг масъул ходими (агар бундай ташкилот жалб қилинган бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Банкларнинг қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш учун олинаётганда, 90327-рақамли «Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари» ҳисобварақ бўйича балансдан ташқари чиқим ордери расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш учун банк кассасидан олинаётганда, бланкалар бирма-бир қайта санаб чиқилади, шундан сўнг уч нусхада рўйхат тузилади. Рўйхатда қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш учун кассадан олинаётганлиги, буйруқнинг сони ва санаси, йўқ қилиш учун олинаётган қимматли қоғозлар бланкаларининг сони, номери, серияси ва номинали қайд этилади. Рўйхатнинг бир нусхаси тижорат банкининг кунлик касса ҳужжатларига, иккинчи нусхаси — банкнинг кунлик бухгалтерия ҳужжатларига тикилади ва учинчи нусхаси эса тижорат банкининг қимматли қоғозлар бўйича таркибий бўлинмасига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қимматли қоғозлар бланкалари бирма-бир қайта санаб чиқилгандан сўнг, мазкур бланкалар комиссия аъзолари томонидан йўқ қилиш жойига етказиб бериш учун мўлжалланган махсус қопларга жойланади, уларга санаси, банкнинг номи, қимматликлар номи, қимматли қоғозлар бланкалари сони ва суммаси кўрсатилган ёрлиқчалар бириктирилади. Ёрлиқларга қуйидаги комиссия аъзолари имзолари қўйилади: Бошқарув раиси ўринбосари, касса операциялари бошқарма (бўлим) бошлиғи, бош бухгалтер (бош бухгалтер ўринбосари), шундан кейин қоплар касса мудири томонидан пломбаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Йўқ қилиш жойига етиб келингач, комиссия аъзолари қопларнинг, пломбаларнинг ва ёрлиқларнинг бутлигини текширадилар. Агар қопларнинг бузилганлиги ёки қоплардаги пломба ва ёрлиқларнинг йўқлиги аниқланса, комиссия аъзолари томонидан қоплар ёки пломбалар бузилганлиги, қоплардаги пломба ва ёрлиқлар йўқлиги аниқланганлиги тўғрисида далолатнома тузилади ва бундай қоплар улардаги солинган қимматли қоғозлар бланкалари бутлигини текшириш учун банкка қайтариб юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш жараёнида Комиссия аъзоларининг барчасини қатнашиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Йўқ қилиш жараёни тугаганидан сўнг барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган, уч нусхада (агар йўқ қилиш банк-эмитент томонидан амалга оширилмаган бўлса, тўрт нусхада), камида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиб ўтилган ҳолда далолатнома тузилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш бўйича комиссия аъзолари таркиби; уларнинг Ф.И.Ш. ва эгаллаб турган лавозимлари кўрсатилган ҳолда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) банк-эмитентнинг тўлиқ номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қимматли қоғозлар чиқарилишининг рўйхатга олишни бекор қилинган санаси, агар у бекор қилинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилиш санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) қимматли қоғозларнинг тури, қимматли қоғозлар чиқарилишининг рўйхатга олиш рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) йўқ қилинган қимматли қоғозлар бланкаларининг умумий сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) қимматли қоғозлар бланкаларининг йўқ қилиш усули.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Далолатнома банкнинг ижро этувчи органи томонидан тасдиқланади ва муҳр қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Далолатномалар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) биринчи нусхаси — бош банкининг кунлик касса ҳужжатларига тикиб қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) иккинчи нусхаси — бош банкнинг қимматли қоғозлар бўйича таркибий бўлинмасига берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) учинчи нусхаси — йўқ қилинган қимматли қоғозлар бланкаларининг балансдан ташқари ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилганлигини тасдиқлаш учун касса операциялари бошқармасига (бўлимга) берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тўртинчи нусхаси — қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилишни амалга оширадиган ташкилотга берилади (агар йўқ қилиш банк-эмитент томонидан амалга оширилмаган бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Банк қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилинганлиги ҳақида банкнинг қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш санасидан кейинги иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда Марказий банкка қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш бўйича комиссия тузилиши тўғрисида буйруқ нусхасини ва қимматли қоғозлар бланкаларининг йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома нусхасини тақдим этган ҳолда хабар бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Банкларнинг қимматли қоғозлар бланкалари ҳисобини юритиш дафтарида қимматли қоғозларнинг тури кўрсатилган ҳолда қимматли қоғозлар бланкалари йўқ қилинганлиги ва йўқ қилинган бланкаларнинг умумий сони ҳақидаги ёзув қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Йўқ қилиш ҳақидаги ҳужжатларни сақлаш муддати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Қимматли қоғозлар бланкаларини йўқ қилиш ҳақидаги ҳужжатларни (далолатномалар, рўйхатлар) сақлаш тартиби ва муддати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 163-модда; 2008 й., 39-сон, 398-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/1477-2/0268-сон; 10.06.2020 й., 10/20/1477-3/0733-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)