Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) сўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг чиқарилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) сўмлик танга кўринишидаги пул белгилари чиқариш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) сўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг намуналари ҳамда дизайнлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) сўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабарни, шунингдек, банкнотлар тавсифларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 5 июль,
КҚ-383-IV-сон