08.07.2022 йилдаги 377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.2022 йилдаги 377-сон
Дата вступления в силу
08.07.2022
Ҳужжат 08.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришни таъминлайдиган йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимини кенгайтириш бўйича ички ишлар органлари фаолиятининг сифат жиҳатидан янги тартиби белгиланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ фаолият кўрсатаётган йўл-патруль хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали ушбу масканларда инсон омилини чеклаган ҳолда транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизимини (кейинги ўринларда — «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили) босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, йўл-патруль хизмати стационар постларида ташкил этиладиган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшил» йўлакдан — белгиланган қоидаларга риоя этадиган ва ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қизил» йўлакдан — қидирувда бўлган, суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йўл-патруль хизмати стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили асосида йўл-патруль хизмати стационар постларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт воситаларининг йўл-патруль хизмати стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» тамойили асосида ташкил этиладиган йўлаклар орқали ҳаракатланиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
постларга хизматни ўташ учун жалб этиладиган йўл-патрул хизмати ходимларининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
постларга транспорт воситасида ҳаракатланиб келган ҳайдовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
постлар фаолияти устидан назорат қилиш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида ҳамда 2-иловадаги жадвалга мувофиқ босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Яшил» ва «Қизил» йўлаклар тизимини жорий этиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда 2022 йил 1 ноябрга қадар тизимнинг ишга туширилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларнинг олдини олиш, қидирувда бўлган ва олиб қочилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш имкониятини ўз ичига олган радиочастоталардан фойдаланган ҳолда контактсиз маълумотлар алмашинуви технологиясининг жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган йўл-патруль хизмати стационар постларига туташ ҳамда улар атрофидаги бўш турган ва захирага олинган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаларини ушбу постларда зарур иншоотларни барпо этиш ва жиҳозлаш мақсадида тегишли ички ишлар органлари мурожаатига асосан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилаб қўйилсинки, йўл-патруль хизмати стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарорига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 8 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
377-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 377-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл-патруль хизмати стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.Ушбу Низом автотранспорт воситаларининг йўл-патруль хизмати стационар постлари (кейинги ўринларда — постлар)да ташкил этилган «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили асосида ҳаракатланиши тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёруғлик диодли экран — LED дисплей, визуал маълумотларни кўрсатиш ва узатиш учун қурилма (дисплей, монитор, телевизор, электрон табло);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қизил» йўлак — қидирувда бўлган, техник кўрикдан ўтмаган, суғурта полиси муддати ўтган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўланмаган жаримаси мавжуд транспорт воситалари ҳаракатланиши шарт бўлган ҳаракатланиш бўлаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздорлик — йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўланмаган жарима;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пост — йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат кўрсатиш, тезкор-техник ва махсус воситалар, муҳандислик ва бошқа тузилмалар билан жиҳозланган жой;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаракатланиш бўлаги — автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фото ва видео қайд этиш қурилмаси — йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео техника воситалари ёрдамида қайд этувчи қурилма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшил» йўлак — «Қизил» йўлак орқали ҳаракатланиш шартлигини кўрсатувчи аломатлари бўлмаган транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат бериладиган ҳаракатланиш бўлаги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Постларда ўрнатилган тартиб хорижий транспорт воситаларига ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили асосида постларнинг фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ёруғлик диодли экранда акс эттирилмаган ёки «Яшил» йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспорт воситалари «Яшил» йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Қизил» йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади, аниқланган қарздорликлар бўйича постларда ташкил этилган банк терминаллари орқали қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришга рухсат бериш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 291-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини махсус тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник кўрикдан ўтмаган, суғурта полиси муддати ўтган транспорт воситалари юзасидан маъмурий баённома тузилгандан сўнг, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланган транспорт воситалари бўйича эса вазн ва ҳажм параметрлари тегишли нормага мослаштирилган тақдирда уларнинг ҳаракатини давом эттиришга рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланган транспорт воситалари бўйича вазн ва ҳажм параметрларини тегишли нормага мослаштирилмаган ёки объектив сабабларга кўра бунинг имкони бўлмаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушлаб туриш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қидирувда бўлган транспорт воситалари аниқланганда, ушбу транспорт воситалари дарҳол махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қарздорлик аниқланган транспорт воситаларига қуйидаги ҳолларда ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси тўхтатилган вақтдан эътиборан кўпи билан 30 дақиқа ичида қарздорликка оид батафсил маълумот олиш имконияти бўлмаса ёхуд постларда ташкил этилган банк терминаллари ишламаётган ёки аниқланган қарздорликлар бўйича тўловни қонун ҳужжатларида белгиланган бошқача тартибда амалга ошириш имконияти бўлмаган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган қарздорликларга асос бўлган қоидабузарликлар юзасидан судга мурожаат қилинган ёки иш судда кўрилаётган ҳолларда (бундан иш юзасидан суднинг қарори қонуний кучга кирган ҳоллар мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасида шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож шахс бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазиятлар (табиий офат, техноген ҳалокат, ёнғин)да юк ёки одамларни ташиш ҳолларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси марҳумни ташиш учун фойдаланилаётган ёки дафн маросимида иштирок этаётган ҳолларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Постларга хизматни ўташ учун жалб этиладиган йўл-патрул хизмати ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Постларда хизмат ўтаётган йўл-патруль хизмати ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қизил» йўлак бўйлаб ҳаракатланиши лозим бўлган транспорт воситалари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қизил» йўлак бўйлаб ҳаракатланиши лозим бўлган, бироқ ахборот ишора белгиларига риоя қилмаган транспорт воситаларини тўхтатиш чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Йўл-патруль хизмати ходимлари қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий ички ишлар органлари навбатчилик қисми ва марказий ахборот диспетчерлик хизмати — ахборот диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда — МАДХ-АДХ) билан доимий алоқада бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
постларда мавжуд ёруғлик диодли экран ёрдамида, транспорт воситаларини қизил ва яшил йўлаклар бўйлаб тўғри ҳаракат қилиб келаётганлигини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот ишора белгилари ёки ёруғлик диодли экранда намоён бўлган маълумотларга амал қилмасдан ҳаракатланиши керак бўлган йўлакда ҳаракатланмаган транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тегишли ишора бериш йўли билан тўхтатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
постларда мавжуд техник жиҳозларнинг соз ҳолда ишлашини мунтазам равишда назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник жиҳозларда носозликлар аниқланган тақдирда, уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
постлардан «Қизил» йўлак бўйлаб ўтган транспорт воситалари бўйича кунлик ҳисоботни юритиш ва қўлланилган чоралар бўйича маълумотни ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларига юбориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Постларга транспорт воситасида ҳаракатланиб келган ҳайдовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Постларга транспорт воситасида ҳаракатланиб келган ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёруғлик диодли экран орқали қизил йўлакдан ҳаракатланиш буюрилганлиги асослари тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган камчиликлар ва қарздорликлар билан боғлиқ маълумотлар билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл қуйилган камчиликлар ва қарздорликлар юзасидан тушунтиришлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд қарздорлик ёки транспорт воситаси қидирувда эканлиги муносабати билан махсус тўхташ жойига жойлаштирилганлиги юзасидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Постларга транспорт воситасида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи ахборот ишора белгилари ёки ёруғлик диодли экранда намоён этилган маълумотлардаги ишораларга сўзсиз риоя қилишга мажбур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Постлар фаолияти устидан назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Постларнинг фаолияти устидан назорат бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Постларда хизмат олиб бораётган йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тақдим этилган кунлик маълумот ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан умумлаштирилиб, автоматлаштирилган маълумотлар базаси билан солиштирилади ва ойлик ҳисобот юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ойлик ҳисобот бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ҳайдовчилар постларга хизматни ўташ учун жалб этиладиган йўл-патрул хизмати ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 377-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл-патруль хизмати стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойилини босқичма-босқич жорий этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖАДВАЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

ЙПХ стационар пости номи

Ҳудуд номи

ЙПХ стационар пости жойлашган манзил

Реконструкция қилиш, қуриш

(битказиш муддати)

I-босқич

1.

«Чинор» ЙПХ стационар пости

Тошкент вилояти

А373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 199-километрида, Оҳангарон тумани

декабрь 2022 йил

2.

«Наманган» ЙПХ стационар пости

Наманган вилояти

А373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 273-километрида, Поп тумани

II-босқич

3.

45-ЙПХ стационар пости

Андижон вилояти

А373 «М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 469-километрида, Хўжаобод тумани

февраль 2023 йил

4.

«А. Турбонов» ЙПХ стационар пости

Тошкент шаҳри

М34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 15-километрида, Сергели тумани

5.

«Эркин» ЙПХ стационар пости

М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 817-километрида, Чилонзор тумани

6.

«Бектемир» ЙПХ стационар пости

4Р2 «Тошкент-Тўйтепа-А373 автойўли (55 км)» автомобиль йўлининг 11-километрида, Бектемир тумани

7.

«Шарқ» ЙПХ стационар пости

А373 автомобиль йўлининг «а» «Тошкент шаҳрига» шохобчасининг 45-километрида, Бектемир тумани

8.

«Уч қаҳрамон» ЙПХ стационар пости

М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 817-километрида, Юнусобод тумани

июль 2023 йил

9.

«Келес» ЙПХ стационар пости

4Р4 «Тошкент-Келес-Қозоқкентсой-М39 автойўли (820 км)» автомобиль йўлининг 16-километрида, Тошкент тумани

10.

«Ойбек» ЙПХ стационар пости

Тошкент вилояти

4Р20 «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобиль йўлининг 63-километрида, Бекобод тумани

III-босқич

11.

«Сирдарё» ЙПХ стационар пости

Сирдарё вилояти

М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 871-километрида, Сирдарё тумани

февраль 2024 йил

12.

«Норин» ЙПХ стационар пости

Наманган вилояти

4Р112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 101-километрида, Норин тумани

13.

«Манас-14» ЙПХ стационар пости

Жиззах вилояти

М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 939-километрида, Дўстлик тумани

14.

«Яккабоғ-15» ЙПХ стационар пости

А376 «Қўқон-Жиззах» автомобиль йўлининг 242-километрида, Зомин тумани

15.

«Юқори нуқта» ЙПХ стационар пости

Самарқанд вилояти

М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1039-километрида, Булунғур тумани

16.

«Омонқўтон» ЙПХ стационар пости

М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1120-километрида, Ургут тумани

IV-босқич

17.

«Мингчинор» ЙПХ стационар пости

Қашқадарё вилояти

М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1139-километрида, Китоб тумани

июль 2024 йил

18.

«Умакай» ЙПХ стационар пости

А378 «Самарқанд-Ғузор» автомобиль йўлининг 57-километрида, Чироқчи тумани

19.

«Ширинбулоқ» ЙПХ стационар пости

А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автомобиль йўлининг 147-километрида, Муборак тумани

20.

«Дарбанд» ЙПХ стационар пости

Сурхондарё вилояти

М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1335-километрида, Бойсун тумани

21.

«Мангузар» ЙПХ стационар пости

М41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомобиль йўлининг 1618-километрида, Термиз тумани

V-босқич

22.

«Сармижон» ЙПХ стационар пости

Бухоро вилояти

М37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 212-километрида, Ғиждувон тумани

февраль 2025 йил

23.

«Караката» ЙПХ стационар пости

Навоий вилояти

А379 «Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлининг 125-километрида, Конимех тумани

24.

«Зарафшон» ЙПХ стационар пости

А379 «Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлининг 202-километрида, Зарафшон шаҳри

25.

«Самарқанд» ЙПХ стационар пости

М37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 147-километрида, Кармана тумани

VI-босқич

26.

«Момокўпир» ЙПХ стационар пости

Хоразм вилояти

4Р160 «Урганч-Гурлан-Манғит-Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 65-километрида, Гурлан тумани

июль 2025 йил

27.

«Бройлер» ЙПХ стационар пости

Қорақалпоғистон Республикаси

А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автомобиль йўлининг 754-километрида, Нукус шаҳри

28.

«Мискин» ЙПХ стационар пости

А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автомобиль йўлининг 561-километрида, Тўрткўл тумани

29.

«Довут ота» ЙПХ стационар пости

А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автомобиль йўлининг 1184-километрида, Қўнғирот тумани

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 377-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 4-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси «рағбатлантирилади» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиясининг хизмат автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Илованинг 11-банди биринчи хатбошиси «рағбатлантирилади» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиясининг хизмат автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/377/0622-сон; 15.08.2023 й., 09/23/354/0615-сон)