01.07.2022 йилдаги ПҚ-302-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни тайёрлашда давлат ва нодавлат спорт-таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, хусусий таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-5280-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2022 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасасини (кейинги ўринларда — нодавлат спорт-таълим муассасаси) давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси фаолиятини олиб бориш учун давлат тасарруфида бўлган зарур бино ва иншоотларни 2024 йил 1 январга қадар ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) уларга тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Нодавлат спорт-таълим муассасалари Солиқ кодексига асосан ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М. Исмаилов) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) нодавлат спорт-таълим муассасалари учун Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ имтиёзлари бўйича кенг тушунтириш ишларини ҳудудлар кесимида амалга оширсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Спортни ривожлантириш вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни (қисман озод қилишни) назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 878-сон қарорига мувофиқ нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган давлат спорт-таълим муассасалари тренерларига тўланадиган бир марталик пул мукофотлари нодавлат спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган тренерлар учун ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Ирматов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) билан биргаликда икки ой муддатда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда нодавлат спорт-таълим муассасаларининг иқтидорли спортчиларини аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция), шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг асосий ва захира таркибларига таклиф этишнинг тартибини тасдиқласин ва амалиётга жорий қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Ирматов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) билан биргаликда бир ой муддатда ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар билан учрашиб, нодавлат спорт-таълим муассасасини ташкил қилиш ниятини билдирган спортчиларнинг аниқ рўйхатини шакллантирсин ҳамда ушбу рўйхатни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) билан биргаликда бир ой муддатда давлат тасарруфидаги бино ва иншоотларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Ирматов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда шакллантирилган рўйхатга биноан давлат тасарруфидаги бино ва иншоотларнинг нодавлат спорт-таълим муассасасини ташкил қилиш ниятини билдирган спортчиларга ижара шартномаси асосида белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Нодавлат спорт-таълим муассасаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Р.С. Ирматов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-302-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2022 й., 07/22/302/0587-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)