28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ қонунчилиги талабларини енгиллаштириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигининг янги воситаларини самарали жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, 2023 йил 1 мартга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун молиявий жарима солинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органларининг «Е-актив» ахборот тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2022 йил 1 июлдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади. Бунда тадбиркорлик субъектларининг фаолияти солиқ органлари томонидан мониторинг қилиб борилади ва мониторинг давомида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан беш иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади (бундан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мувофиқ келмаслиги ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши муҳокамаларида кўтарилган масалалар асосида солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин ҳамда солиқ органларининг ахборот тизимларини такомиллаштириб борсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигида жорий этилган сўнгги ўзгаришлар тўғрисида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кенг тушунтириш ишларини, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали тизимли равишда ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 28 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-162-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 06/22/162/0569-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)