Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2009 24.12.1997 йилдаги 562-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.12.1997 йилдаги 562-сон
Дата вступления в силу
24.12.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2009
Ҳужжат 25.12.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИ ДАРОМАДЛАРИГА ИМТИЁЗЛИ СОЛИҚ СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарорни амал қилиши 1999 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»га қарорига мувофиқ сақланиб қолинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарор билан тасдиқланган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-рўйхатларига кирувчи меҳнат шароитлари ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир бўлган ишлаб чиқаришларда ишловчи ходимларнинг даромадларига солиқ солишнинг амалдаги имтиёзли тартиби белгилансин, бунда фуқароларнинг юқорида айтиб ўтилган тоифалари даромадларидан чегирмалар даражаси 25 фоиздан ошмаслиги назарда тутилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги жойларда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар (иш стажи учун устама, тоғли, чўл ва сувсиз жойларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар)га солиқ жисмоний шахслар даромадига солинадиган энг кам солиқ ставкаси бўйича ундирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ мазкур қарорга мувофиқ тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 24 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
562-сон