07.06.2022 йилдаги 312-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.06.2022 йилдаги 312-сон
Дата вступления в силу
07.06.2022
Ҳужжат 07.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон ва «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарорларига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган ёшлар билан «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида интеллектуал соғлом рақобатни шакллантириш, талаба ва ёшларнинг билим ва салоҳиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Бунда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши бўйича тизимли мониторинг юритилиб, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳар чорак якунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот киритиб борилади.
17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришга шахсан масъул ҳисобланади.
9. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг маблағлари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилмаган мақсадларга йўналтирилишига, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга айнан бир турдаги субсидия ёки ижтимоий ёрдам (бир марталик моддий ёрдам бундан мустасно) бошқа манбалар ва жамғармалар томонидан кўрсатилганда тақдим этилишига йўл қўйилмайди.

1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Васийлик кенгаши раиси

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (келишув асосида)

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари

6.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

7.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари бошлиқлари

8.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари

9.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари

10.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиқлари

11.

Лавозимига кўра

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари

12.

Лавозимига кўра

Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиқлари, Васийлик кенгаши котиби

1.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимлари, Васийлик кенгаши раиси

2.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

4.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) прокурорлари (келишув асосида)

5.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари

6.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари бошлиқлари

7.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари

8.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари

9.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) маданият бўлимлари бошлиқлари

10.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари

11.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) молия бўлими бошлиқлари

12.

Лавозимига кўра

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг туман (шаҳар) марказлари бошлиқлари

13.

Лавозимига кўра

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари, Васийлик кенгаши котиби

ҳоким ёрдамчиси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарори билан ҳар бир маҳаллада ташкил этилган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси.
Ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган тоифадаги ариза берувчилар электрон платформа орқали:
9. «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳар бир индивидуал ҳолатда ариза берувчининг ҳаётий вазияти мураккаблигини, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 4 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.
Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда ушбу Низомга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади (иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик, қўшма таълим дастурлари бўйича, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганлар бундан мустасно).
ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тегишли тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганлиги бундан мустасно);
91. Ёшлар етакчилари мазкур Низомнинг 90-бандида кўрсатилган ҳолатларга асосан ёшларни «Ёшлар дафтари»дан чиқариш бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига электрон платформа орқали тавсия беради.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар Низомнинг 90-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бошқа сабаблар билан «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган тақдирда, амалий ёрдам бериш учун «Ёшлар дафтари»га қайта киритилади.

Т/р

Субсидия, компенсация ва моддий ёрдам турлари

Маблағ миқдори

Молиялаштириш манбаси

Мурожаат этиладиган орган

Маблағ ажратилишига кўмаклашувчи масъул

1.

Моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

базавий ҳисоблаш миқдори (кейинги ўринларда — БҲМ)нинг 4 бараваригача

Ёшлар дафтари жамғармаси

Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши)

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

2.

Ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатларини қоплаш.

Ўқиш харажатларнинг 75 фоизигача қисми, бироқ мос равишда ҳар бир ой учун БҲМнинг 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси

3.

Ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.

БҲМнинг 4 бараваригача

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

4.

Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш.

БҲМнинг 8 бараваригача

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси

5.

Ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш

12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси

6.

Ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш.

БҲМнинг 40 бараваригача

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси

7.

Ёшларга профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш.

тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

8.

Ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.

олти ойгача ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

9.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.

ҳар ойда БҲМнинг бир бараваригача

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

10.

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш.

маҳаллий босқичлар учун БҲМнинг 4 баравари

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

халқаро босқичлар учун БҲМнинг 40 баравари

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

11.

Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижара харажатларини қоплаш.

уч ой муддатгача БҲМнинг 50 баравари

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

12.

Бемор ёшларга даволаниш харажатлари учун субсидия ажратиш.

БҲМнинг 50 баравари

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

13.

Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш.

базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

14.

Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш.

хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

15.

Янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш учун кафиллик бериш.

уй-жой қуриш учун 33 млн. сўмгача гаровсиз кредит ажратишда «Ёшлар дафтари» жамғармасининг кафиллиги

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

16.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун субсидия ажратиш.

12 ойгача ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

17.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш.

Маҳалла даражасида бир календарь ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

сектор-туман-ҳудуд даражасида алоҳида ҳисоб-китобларга мувофиқ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Бир марталик моддий ёрдам ажратишни сўраб, яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.

«Ёшлар дафтари» га киритилгандан сўнг

2-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ижтимоий тоифаси ва ҳолатини ўрганиб, моддий ёрдам ажратиш ҳақидаги тавсияномани ёки рад этиш тўғрисида хабарномани туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчисининг моддий ёрдам ажратиш ҳақидаги тавсияси асосида Васийлик кенгаши қарорини қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

7 иш куни ичида

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни «Халқ банки»нинг тегишли бўлими (филиали)га ўтказади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Халқ банкининг тегишли бўлими

(филиали)

Бир марталик моддий ёрдам тўловларини ариза берувчи — жисмоний шахснинг хоҳишига кўра нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўлаб беради.

3 иш куни ичида

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Тадбиркорликка ва касб-ҳунар ўқув курслари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мурожаат қилиб, ўзи ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этади.

Ўқишни бошлашдан олдин

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг мурожаатини кўриб чиқиш ва ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Ўқиш харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилиб, ўқув курси учун белгиланган маблағларни таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига ўзи ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.

Ўқишни бошлашдан олдин

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Ўқиш харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилиб, ўқув курси учун белгиланган маблағларни таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига ўз эгалигида ёки фойдаланишида бўлган ерга нисбатан ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ва етказиб берувчи ташкилот ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этиб мурожаат қилади.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг уруғлик ва кўчатлар экиш учун мавжуд шароити ўрганилиб, тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг уруғлик ва кўчатлар харид қилиш бўйича мурожаатига тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилади ва субсидия учун белгиланган маблағларни етказиб берувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказади.

3 иш куни ичида

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ёки ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига ўзи ва ижарага берувчи ташкилот ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этиб, мурожаат қилади.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг ижара харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ижара харажатларини қоплаш бўйича мурожаатига тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Бино ва иншоотнинг ижара ҳақи учун тўловни ажратиш ҳақида қарор қабул қилади ва ижара ҳақи учун тўловни ижарага берувчининг ҳисобварағига ўтказади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг ижарага олинган бино-иншоотдан ҳақиқатда самарали фойдаланилётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроли харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархини тақдим этган ҳолда ариза беради.

«Ёшлар дафтари»га киритилгандан сўнг

2-босқич

Васийлик кенгаши

Аризани унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг субсидия ажратиш бўйича мурожаатига тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни чида

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг субсидия ажратиш бўйича мурожаатига тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини етказиб берувчи ташкилот давлат харидларининг электрон тизими орқали ютиб чиққач, субсидия ажратади.

5 иш куни ичида

Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроли етказиб берувчи ташкилот томонидан тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгашининг ишчи органи ва ариза берувчи ўртасида далолатнома тузилиб, аризачига топширади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан самарали фойдаланаётганини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

«Ёшлар дафтари»га киритилгандан сўнг

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг тўлов-контракт харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда тўлов-контракт харажатларини қоплашни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг тўлов-контракт харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Тўлов-контракт харажатлари профессионал таълим ташкилоти ёки олий таълим ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказади.

3 иш куни ичида

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига нодавлат таълим ташкилоти билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Ўқиш харажатларини қоплаш ва ўқув курси учун белгиланган маблағларни таълим ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ўқув курсида ўқиётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидагиўқув курсида ўқиш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда, ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Ўқиш харажатларини қоплаш ва ўқув курси учун белгиланган маблағларни таълим ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ўқув курсида ўқиётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига танлов ва мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ва спортни ривожлантириш бўлими, маданият бўлими, халқ таълими бўлими ёки тегишли спорт федерацияларининг Васийлик кенгаши номига юборилган расмий хатини тақдим этган ҳолда ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Аризани ўрганиш натижалари асосида олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий ва халқаро босқичларида қатнашиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари

Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ ариза берувчининг олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий ва халқаро босқичларига бориш-келиш билан боғлиқ харажатлари учун маблағларни транспорт, темир йўл ва авиачиптани сотган ташкилотларнинг ҳисоб рақамига, яшаш билан боғлиқ харажатлари учун маблағларни ариза берувчининг банк пластик картасига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Таълим, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижара харажатларини қоплаш учун туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига ариза беради.

Ўқишни бошлаганда

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ижара харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Бино ва иншоотлар ижара харажатларини қоплаш учун белгиланган маблағларни ижарага берувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ҳақиқатда бино-иншоотдан фойдаланилаётганини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш харажатларини қоплаш мақсадида маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг шароитини ўрганади ва тиббий ҳолатини текшириш учун ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасидан шифокор жалб қилади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Бирламчи тиббий-санитария муассасаси

Ариза берувчининг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатни баҳолайди ва белгиланган тартибда даволаш учун тегишли бирламчи, вилоят, республика ёки халқаро даражадаги тиббиёт муассасасига йўлланма беради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Тиббий-санитария муассасаси хулосалари асосида тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

3 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Ёшлар етакчиси уч иш куни ичида ариза берувчининг соғлиғини баҳолаш учун шифокор жалб қилмасдан ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

3 иш куни ичида

 

5-босқич

Васийлик кенгаши

Даволаниш харажатлари учун маблағларни ариза берувчининг банк пластик картасига ўтказиб беради. Хорижда даволаниш зарурати пайдо бўлганда, бориш-келиш харажатлари учун маблағларни транспорт, темир йўл ва авиачипта учун маблағларни ташкилотларнинг ҳисоб рақамига, яшаш харажатлари ариза берувчининг банк пластик картасига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Пулли психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг шароитини ўрганади ва пулли психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига тавсиянома беради.

3 иш куни ичида

3-босқич

Васийлик кенгаши

Ёшлар етакчисининг тавсияси асосида пулли психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қарор қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.

3 иш куни ичида

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Васийлик кенгаши қарори асосида психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағларни психологик ёрдам берувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради ва Васийлик кенгаши қарорини туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади

5 иш куни ичида

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ билан боғлиқ харажатлар учун маблағлар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Турмуш қураётган ёшлар ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит олиш учун кафиллик ажратилишини сўраб туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси васийлик кенгашига тижорат банкининг кафиллик бериш ҳақидаги хати билан бирга ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчига кафиллик бериш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, кафиллик беришни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси Васийлик кенгашига белгиланган муддатда кафиллик бериш учун тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома бермаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни ўрганиш натижаларига кўра ариза берувчига кафиллик беради.

3 иш куни ичида

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Турар жой ижараси учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига турар жой ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома билан бирга ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Субсидия ажратиш ҳақидаги қарор асосида ҳар ойнинг 5-санасига қадар ижара харажатларининг ойлик тўловлари ижарага берувчининг банк пластик картасига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ижарага олинган турар жойда яшаётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига календарь режага мувофиқ чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва туридан келиб чиқиб, товар моддий бойликлар ажратиш бўйича мурожаат юборади.

Ҳар чоракдан аввалги ойнинг 25-кунига қадар

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

Маҳаллалар бўйича чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотларни календарь режага мувофиқлигини текширади ва ажратиладиган товар моддий бойликлар тури ва сони тўғрисидаги маълумотларни «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига юборади.

5 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Маҳаллалар бўйича режадаги товар моддий бойликлар харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Қарор асосида товар моддий бойликлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

 

Васийлик кенгаши

Товар моддий бойликларни Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига етказилишини таъминлайди.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

Товар моддий бойликларни маҳаллалар бўйича тақсимлаб, маҳалладаги ёшлар етакчиларига тарқатади.

2 иш куни ичида