14.05.2022 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 14.05.2022 йилдаги 6-сон
Дата вступления в силу
14.05.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўриб чиқишга тайёрлаш бўйича суд амалиёти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларда жиноят ишларини биринчи инстанцияда муҳокама қилишга тайёрлаш ва дастлабки эшитув ўтказиш тартиби бўйича масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда жиноят-процессуал қонуни бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Судларнинг эътибори жиноят ишларини биринчи инстанцияда муҳокама қилишга тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 49 ва 491-бобларида назарда тутилган талабларга қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. ЖПК 396-моддасига мувофиқ, жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида судья ҳар бир айбланувчига нисбатан қуйидаги ҳолатларни аниқлаши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш мазкур суднинг судловига тегишлими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида ЖПК талабларига риоя қилинганми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят оқибатида етказилган мулкий зарар қопланишини таъминлаш чоралари кўрилганми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ЖПК талабларига мувофиқ тузилганми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки эшитув ўтказиш учун асослар борми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судья, шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши холисона, ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида ушбу масалалар бўйича қонунда назарда тутилган процессуал қарорлар қабул қилиниши ва ҳаракатлар бажарилишига зарурат бор-йўқлигини аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Судья ЖПК 395-моддасининг биринчи қисмига кўра, жиноят ишини судда кўриш учун тайёрлаш чоғида қонуннинг ушбу нормасида назарда тутилган ажримлардан бирини ёки ЖПК 4011-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни дастлабки терговда йўл қўйилган техник йўсиндаги камчиликларни бартараф этиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тушунтирилсинки, жиноят ишини судловга тегишлилик қоидаларига риоя этган ҳолда бошқа судга ўтказаётганда, суд зарурат бўлганда, эҳтиёт чораси тўғрисидаги масалани ЖПК 395-моддасига мувофиқ, чиқариладиган ажримда ҳал этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят иши судловга тегишлилиги бўйича юборилганда, ЖПК 396-моддаси биринчи қисмининг 2, 3, 5 — 7-бандларида кўрсатилган масалалар суд томонидан ҳал этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш чоғида судья иш бўйича арз қилинган илтимосномалар бор-йўқлигини аниқлаши лозим. Бунда фақат асосланган, текширишни талаб этмайдиган (масалан, ишда ҳимоячи иштирок этишига рухсат бериш тўғрисидаги, судга қўшимча гувоҳларни чақириш тўғрисидаги, ҳужжатлар талаб қилиб олиш тўғрисидаги, хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги ва ҳоказо) илтимосномалар қаноатлантирилиши мумкин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судьянинг ҳар бир арз қилинган илтимоснома бўйича қарори ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажримда акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ишни суд мажлисида кўриб чиқиш учун асос етарлилиги тўғрисидаги масалани ЖПК 396-моддасининг 2-бандига мувофиқ, ҳал қилиш чоғида, судья ЖПК 82-моддасида назарда тутилган талаблардан келиб чиқиши лозим. Уларга кўра, суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан иш бўйича қуйидагилар аниқланган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят объекти, жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят содир этилган вақт, жой, усул, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қилмиш ва келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят ушбу шахс томонидан содир этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят сабаблари ва мақсадлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айбланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суриштирув ёки дастлабки тергов органи томонидан ушбу талаблардан бирортаси бажарилмаган тақдирда, иш бўйича дастлабки эшитув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Судья ЖПК 396-моддасининг 3-бандига мувофиқ, суриштирув ва дастлабки терговни юритиш чоғида жиноят ишини қўзғатиш ва юритиш асослари ҳамда тартибини белгиловчи ЖПК талабларига риоя этилганлигини аниқлаши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят-процессуал қонуни нормалари жиддий бузилганлиги (масалан, бошқа шахсга нисбатан янги айблов бўйича ажратилган материаллар бўйича жиноят иши қўзғатмасдан суриштирув ёки дастлабки тергов ўтказилганлиги), суд томонидан суд муҳокамаси чоғида бартараф этиб бўлмайдиган бошқа қоидабузарликлар (масалан, ЖПК 76-моддасида назарда тутилган асосларга кўра рад этилиши лозим бўлган суриштирувчи, терговчи томонидан процессуал ҳаракатлар амалга оширилганлиги, суриштирув ёки тергов гуруҳига киритилмаган шахс томонидан суриштирув ёки дастлабки тергов амалга оширилганлиги ва ҳоказо), шунингдек, ЖПК 40512-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланса, иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Судларга тушунтирилсинки, ишни судда муҳокама қилиш учун тайинлаш чоғида аниқланиши лозим бўлган муҳим ҳолатлардан бири айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганлиги тўғрисидаги масала ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эҳтиёт чораси ўзгартирилганда судьянинг ажримида бундай қарор қабул қилиш заруратини тасдиқловчи далиллар ва важлар келтирилган асослар кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган ёхуд ўзгартирилганда қамоқда ёки уй қамоғида бўлган шахс дарҳол озод қилиниши керак (уй қамоғи қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган ҳоллар бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. ЖПК 396-моддасининг 5-банди ва 398-моддасига мувофиқ, судья жиноят оқибатида етказилган мулкий зарар қопланишини таъминлайдиган чораларни кўришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят иши материалларида ёки тараф тақдим этган материалларда айбланувчида хатлаб қўйилиши мумкин бўлган пул маблағлари, қимматликлар ёки бошқа мол-мулк мавжудлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги даъвони таъминлаш чоралари бевосита суд томонидан қўлланилиши имкониятини истисно этса, судья ажрим билан зарур чоралар кўриш мажбуриятини суриштирувчи ёки терговчига юклайди. Бундай ҳолларда суднинг ажримини ижро этиш муддати, ЖПК 405-моддасининг биринчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, ўн суткадан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Жиноят ишини ЖПК 4011-моддасида кўрсатилган асосларга кўра прокурорга юбориш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда, суриштирув ёки дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган техник йўсиндаги камчиликлар деганда, жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор, айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси, шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор ёзувида йўл қўйилган хатолар, ҳарфий хатолар ва арифметик хатолар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ишни ЖПК 403-моддасига мувофиқ, суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича судья кўриши лозим бўлган бошқа чораларга, шунингдек, қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган шахслар судга олиб келинишини таъминлаш, ишда иштирок этишга таржимонни жалб этиш, хавфсизлик чораларини таъминлаш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Иш суд муҳокамасига тайинлангандан сўнг судья ЖПК 402-моддасида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг, шунингдек, ишга янгидан киришган ҳимоячининг, жабрланувчи вакилининг илтимоси бўйича, уларга иш билан танишиш учун иш материаллари ҳажмини ҳисобга олиб, оқилона муддат белгилаган ҳолда, имконият яратиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш материаллари билан танишиб чиққанлик тўғрисида илтимоснома берган шахсдан тилхат олиниб, у ишга қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Суд ЖПК 4053-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, иш бўйича тарафларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тушунтирилсинки, ЖПК 395 ва 40511-моддалари мазмунига кўра, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчи томонидан айблов далолатномаси ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан уч сутка ичида берилиши мумкин. Бундай ҳуқуқи борлиги тўғрисида айбланувчига прокурор томонидан айблов далолатномаси ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси топширилаётган пайтда тушунтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судья айблов далолатномаси ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси айбланувчи томонидан олинган кундан эътиборан уч сутка ўтгандан сўнг берилган дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани, башарти илтимоснома бериш муддати ўтказиб юборилиши сабаблари узрли эмас деб топилса, рад этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят иши суд муҳокамасига тайинлангандан сўнг дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида берилган илтимоснома ҳам рад этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ЖПК 4056-моддасида белгиланган тартибда ўтказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки эшитув судья томонидан дастлабки эшитув тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан беш суткадан кечиктирмай бошланиши ва унинг давомийлиги ўн суткадан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, дастлабки эшитув ўтказиш муддатларини узайтириш қонунда назарда тутилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. ЖПК 4057 ва 410-моддаларига мувофиқ, судья қуйидаги ҳолларда жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айбланувчи яширинган бўлса ва унинг турган жойи маълум бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айбланувчи оғир ва давомли касалликка чалинган бўлиб, бу ҳолат унинг суд мажлисида иштирок этишига тўсқинлик қилса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айбланувчи яширинган бўлиб, унинг турган жойи маълум бўлмаса, судья иш юритишни тўхтатиб туриш билан бир вақтда унга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида ажрим чиқаради. Айбланувчига нисбатан қидирув эълон қилинганлиги муносабати билан юритилиши тўхтатилган жиноят иши суд ажримини ижро этиш учун айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг жиноят иши бўйича иш юритиш қайта тикланади ва бу ҳақда судья ажрим чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Судларга тушунтирилсинки, бир неча айбланувчидан фақат биттасига нисбатан жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиш учун асослар мавжуд бўлганда, бошқаларига нисбатан жиноят иши муҳокамаси давом эттирилади. Бу қоида суд томонидан иш юритиш тўхтатиб турилган айбланувчи иштирокисиз ишни кўриб чиқиш имконияти йўқ деб топилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Судларга тушунтирилсинки, ЖПК 83-моддасида, 84-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган иш юритишни истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, судья ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида ишни тўлиқ ёки қисман ёхуд айрим айбланувчиларга нисбатан тугатиши, шунингдек, айбловнинг айрим эпизодларини чиқариши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан ёки амнистия тўғрисидаги акт асосида ишни тугатиш масаласини ҳал этиш чоғида шуни назарда тутиш лозимки, мазкур асослар бўйича ишни тугатиш, фақат иш материалларида ёки тараф тақдим этган материалларда айбланувчи бунга розилиги мавжуд бўлганда, мумкин бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖПК 84-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, судья ишни тугатишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишни тугатиш чоғида суд қўлланилган эҳтиёт чораларини, фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилади ҳамда ашёвий далиллар тўғрисидаги масалани ҳал этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Шуни назарда тутиш лозимки, дастлабки эшитув чоғида жиноят ишини суд томонидан мазмунан кўриб чиқиш ва қонуний, асосланган, адолатли қарор қабул қилиш учун тўсқинлик қиладиган процессуал қонуннинг жиддий бузилиши аниқланганда, иш ЖПК 40512-моддасига мувофиқ, прокурорга юборилади. Бундай камчиликларга, хусусан, қуйидаги ҳоллар киради, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ЖПК талаблари бузилган ҳолда тузилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор билан бирга судга юборилган жиноят иши бўйича айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тузиш зарурати бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят ишларини бирлаштириш учун ЖПК 332-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айбланувчи жиноят иши материаллари билан танишаётганда унга ЖПК 375 ва 38113-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айблов далолатномасида ёки айблов хулосасида, жиноят ишини тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарорда баён этилган ҳақиқий ҳолатлар айбланувчининг, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш сифатида квалификация қилиш учун асослар мавжудлигидан далолат берса ёки бундай ҳолатлар мавжудлиги дастлабки эшитув жараёнида аниқланган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Жиноят ишини ЖПК 40512-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган асосларга кўра прокурорга юборишда судья ўз ажримида айбланувчининг, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тавсифлаш учун асос бўлган ҳолатларни кўрсатиши шарт. Айни пайтда, судья ажримда қуйидагиларни кўрсатишга ҳақли эмас:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноятни ёки ижтимоий хавфли қилмишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян қайси моддаси билан квалификация қилиш лозимлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далилларни баҳолаш ва айбланувчининг айбдорлиги тўғрисида хулоса қилишга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судья жиноят ишини прокурорга юборишда барча ҳолларда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғрисидаги, зарурат бўлганда эса, уни қамоқда сақлаш муддатини ЖПК 245-моддасида назарда тутилган муддатларни инобатга олган ҳолда узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Дастлабки эшитув давомида бир неча шахсни айблаш бўйича ёки бир шахсни бир неча жиноятни содир этишда айблаш бўйича жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш учун асослар аниқланганда, судья тарафларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят ишларини ЖПК 40513-моддаси талабларига риоя этган ҳолда битта иш юритувга бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Судларга тушунтирилсинки, ЖПК 40511-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, дастлабки эшитув вақтида айбланувчи, ҳимоячи, давлат айбловчиси жиноят иши материалларидаги ҳар қандай далилни, агар уларни номақбул деб ҳисобласа, чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тараф чиқариб ташланишини илтимос қилаётган далил;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш учун ЖПКда назарда тутилган асослар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илтимосноманинг кўчирма нусхаси, у ким томонидан киритилганлигидан қатъий назар, айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга, шунингдек, жабрланувчига илтимоснома судга тақдим этилган кунда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар далилни чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома ЖПК 40511-моддасининг тўртинчи қисми талабларига жавоб бермаса, судья уни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради ва иш бўйича суд муҳокамаси тайинлайди. Бунда судья арз қилувчига шундай илтимоснома билан суд муҳокамаси давомида судга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, далилни номақбул эканлиги сабабли чиқариб ташлаш тўғрисида ҳимоя тарафи илтимосномаси важларини рад этиш вазифаси, башарти илтимоснома далиллар қонунга хилоф усуллар билан ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилган ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаган ёхуд ЖПК бошқа талабларини бузган ҳолда олинганлигига асосланган бўлса, прокурорнинг зиммасида бўлади. Қолган ҳолларда исботлаш вазифаси илтимоснома берган тараф зиммасида бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далилни чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани кўраётганда, судья ЖПК 4056-моддасининг ўн учинчи қисмига асосан, гувоҳни сўроқ қилишга ва илтимосномада кўрсатилган ҳужжатни иш материалларига қўшишга ҳақли. Бунда гувоҳ сифатида фақат тергов ҳаракатлари олиб борилиши ёки мақбуллиги низолашилаётган ҳужжатларни олиб қўйиш ва ишга қўшиш ҳолатлари тўғрисида нимадир маълум бўлган шахслар сўроқ қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Суд далилни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилганда, мазкур далил юридик кучини йўқотади ва у ҳукмга ёки бошқа суд қарорига асос бўлиши, шунингдек, суд муҳокамаси жараёнида бу далилни текшириш ва ундан фойдаланиш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни пайтда ишни мазмунан кўриш давомида тарафлар илгари номақбул деб топилган ва чиқариб ташланган далилни мақбул деб топиш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Судьянинг дастлабки эшитув ўтказилиши натижалари бўйича чиқарган ажрими устидан ЖПК 40515-моддасига мувофиқ, апелляция тартибида хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судларга ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўраётганда биринчи инстанция судлари томонидан жиноят-процессуал қонунининг жиноят ишларини судда муҳокама этишга тайёрлаш ва дастлабки эшитув ўтказилишини тартибга солувчи нормаларига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 14 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-сон