17.05.2022 йилдаги ПФ-136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.05.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тиббиёт муассасалари ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ўз касбий даражасини ошириб боришдан манфаатдорлигини таъминлаш, шунингдек, 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2022 йил 1 июндан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) шакллантириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағларининг умумий ҳажмига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати, болалар тиббиёт муассасалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ижтимоий касалликларга (сил, буйрак етишмовчилиги, онкологик, руҳий, наркологик, эндокрин, мохов (лепра), юқумли, жинсий йўл билан юқтириладиган, ОИТС) ихтисослашган тиббиёт муассасаларида — умумий харажатларнинг 10 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва вилоят даражасидаги бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида — умумий харажатларнинг 5 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларининг 75 фоизи гуруҳидан қатъи назар барча давлат тиббиёт муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга, 25 фоизи — тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларни моддий рағбатлантиришга ажратилган маблағлар ҳисобидан давлат тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тиббиёт муассасаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирурглар лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча устама жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда юқори технологик мураккаб операциялар рўйхатини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига уларнинг тиббиёт соҳасидаги илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) барча тиббиёт ходимлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда тиббиёт ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни доимий равишда тиббиёт муассасаларининг харажатлар сметасида кўзда тутилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 июлдан бошлаб вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, мазкур бандда кўрсатилган устамани олиш учун шифокор бошқа ҳудудда камида икки йил ишлаган ҳамда камида иккинчи даражали малака тоифасига эга бўлган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт ходимларининг машаққатли ва шарафли фаолияти тасвирланган бадиий, саҳна ва кино асарларини ҳамда сериалларни кўпайтирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт ходимларини йилда бир марта театр ва концерт томошаларига бепул олиб бориш тизимини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар тиббиёт муассасаларининг бошқа (бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тариф разрядларини уларнинг иш стажи ва малака тоифасини инобатга олган ҳолда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-6221-сон Фармонида марказий туман (шаҳар) шифохоналари ўрин фондининг бюджетдан ташқари ўрин фондига ўтказилиши белгиланган қисми учун Давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини сақлаб қолиш ҳисобига эҳтиёждан келиб чиқиб (бундан шошилинч, болалар, юқумли касалликлар, туғуруқ ҳамда гемодиализ ўринлари мустасно), тор ихтисосликдаги неврология, кардиология ҳамда эндокринология ўринлари ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мазкур Фармон билан белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағлар кўзда тутилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 17 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-136-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон Фармонига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-6221-сон Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-229-сон қарорининг 3-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати, болалар тиббиёт муассасалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ижтимоий касалликларга (сил, буйрак етишмовчилиги, онкология, руҳий, наркология, эндокрин, мохов (лепра), юқумли, жинсий йўл билан юқтириладиган, ОИТС) ихтисослашган тиббиёт муассасаларида — умумий харажатларнинг 10 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва вилоят даражасидаги бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида — умумий харажатларнинг 5 фоизи»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) учинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорининг 4-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда, ихтисослаштирилган муассасалар билан тузиладиган шартноманинг намунавий шакли, олдиндан тўлов миқдорлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарори 3-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларини сарфлаш йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Тиббиёт муассасалари гуруҳлари

Жамғармани шакллантириш манбалари

Жамғарма маблағларини сарфлаш йўналишлари

моддий рағбатлантиришга

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ва таъмирлашга

муассасаларнинг I гуруҳи

тиббиёт муассасасига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизи (алоҳида муассасаларда 10 фоиз) миқдорида бюджетдан ажратила-диган маблағлар

фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар

ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмалар учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно

белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар ва ҳомийликдан олинган маблағлар

75 фоиз

25 фоиз

муассасаларнинг II гуруҳи

муассасаларнинг III гуруҳи

муассасаларнинг IV гуруҳи

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 06/22/136/0425-сон; 20.11.2023 й., 06/23/197/0865-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)