26.05.2005 йилдаги 132-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.05.2005 йилдаги 132-сон
Дата вступления в силу
26.05.2005
Ҳужжат 19.12.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш, тузилган шартномаларга мувофиқ газ билан таъминловчи ташкилотлар ва истеъмолчиларнинг табиий газ ўз вақтида етказиб берилиши ва унинг учун ҳақ тўланиши учун масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2005 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги табиий газ истеъмолчилари билан биргаликда бир ой муддатда шартнома муносабатларини кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган ўзларига қарашли корхоналар учун газ билан таъминлашнинг Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган технологик ва авария брони даражасини икки ой муддатда тасдиқласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Етказиб берилган табиий газ учун қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича аризалар хўжалик судларида ва фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилаётганда табиий газ етказиб берувчи ташкилотлар олдиндан давлат божи тўлашдан озод қилинсин, кейинчалик давлат божи суммаси айбдор томондан ундирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 26 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
132-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 26 майдаги 132-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет ташкилоти — уларга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштиришнинг асосий манбаи сифатида Давлат бюджетида улар учун маблағ ажратиш назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси, идора ёки ташкилот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий газ — конлардан қазиб олинадиган, газ ва нефть қазиб олувчи ва газни қайта ишловчи корхоналар томонидан қайта ишланадиган табиий газ (кейинги ўринларда матнда «газ» деб юритилади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоб даври — календарь ой, унинг доирасида газ етказиш ҳажми белгиланиши ҳамда етказиб берилган газ учун етказиб берувчи билан табиий газ истеъмолчиси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчилар — газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланадиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар, шунингдек аҳоли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газ етказиб берувчилар — газ билан таъминловчи ташкилотларга ёки истеъмолчиларга газ етказиб берилишини таъминловчи газ ва нефть қазиб олувчи ҳамда газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газ билан таъминловчи ташкилот — истеъмолчиларга газ етказиб берилиши, узатилиши ва тақсимланишини таъминловчи газ-транспорт ташкилоти ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газ-транспорт ташкилоти —газ етказиб берувчидан газни харид қилувчи ва уни қазиб олиш ёки қайта ишлаш жойидан тақсимлаш ва истеъмол қилиш манзилларига узатувчи ташкилот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий газ билан таъминловчи ташкилот — газнинг тақсимланиши, узатилиши ва истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминловчи ташкилот (унинг газ тармоқлари орқали газ етказиб бериш, сотиш ва олинган газ учун истеъмолчилар, шу жумладан Зарафшон шаҳри аҳолиси билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинадиган Навоий кон-металлургия комбинати мақомига кўра ҳудудий газ билан таъминловчи корхонага тенглаштирилади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
авария брони — асбоб-ускуналарнинг сақланиши ва одамлар ҳаётининг хавфсизлиги таъминланиши учун мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг қисман ёки тўлиқ тўхтатилишида зарур бўлган газнинг энг кам ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технология брони — ишлаб чиқаришнинг технология жараёни, цикли штатда қайд этилганидек тугалланиши учун зарур бўлган газ ҳажми.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Низомнинг амал қилиши газ ва нефть қазиб олувчи ҳамда газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар билан газ-транспорт ташкилоти ўртасидаги газ етказиб бериш соҳасидаги муносабатларга татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Газ шартномада қайд этилган ҳажмларда ва техник параметрларда, белгиланган нархлар бўйича етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Истеъмолчининг айби билан газ шартномада буюртма берилган ҳажмдан кам истеъмол қилинган тақдирда аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтарилмайди, кўрсатилган маблағлар эса кейинчалик истеъмол қилишда ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Истеъмолчининг табиий газ учун муддати ўтиб кетган қарздорлиги мавжуд бўлганда унинг томонидан аванс тўлови сифатида ўтказилган маблағлар муддати ўтиб кетган қарзни қоплашга йўналтирилади ҳамда аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Муддати ўтиб кетган қарздорликка эга бўлган газ истеъмолчиларини газ етказиб бериш тармоқларидан узиб қўйиш ва уларга такроран улаш харажатлари истеъмолчилар ҳисобига қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Етказиб берилган газ қийматига шартномада қайд этилган муддатларда ўз вақтида ҳақ тўланмаган тақдирда, истеъмолчи (аҳолидан ташқари) газ етказиб берувчи ташкилотга муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Газ учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган тақдирда аҳоли муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги форс-мажор ҳолатлар оқибатида юзага келган тақдирда истеъмолчи пеня тўлашдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Газ етказиб берувчи томонидан газ шартномавий ҳажмлардан кам етказиб берилган тақдирда газ етказиб берувчи муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисми суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган газ қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги форс-мажор ҳолатлар оқибатида юзага келган тақдирда газ етказиб берувчи пеня тўлашдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Газ етказиб берувчи ёки газ билан таъминловчи ташкилот шартномага кўра истеъмолчига газ етказиб берилмаслиги ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги оқибатида етказилган реал зарарни ва бой берилган фойдани қоплайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 декабрдаги 337-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 544-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Истеъмолчи томонидан тузилган шартномада белгилангандан, аҳоли истеъмол қиладиган ҳажмдан ташқари, ортиқ ҳажмда ва газ етказиб берувчи билан олдиндан келишмасдан газ олинган тақдирда газ истеъмолчисидан қуйидаги миқдорларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий газ билан таъминловчи корхона учун — шартномадаги ҳажмлардан ортиқча (аҳоли истеъмол қиладиган табиий газ ҳажмидан ташқари) олинган газ қийматига 1,5 коэффициент билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолидан ташқари бошқа истеъмолчилар учун — шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига 2 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Истеъмолчининг таклифи билан мўлжалланаётган ўзгартиришлардан камида 10 кун олдин навбатдаги ой (йил чораги) учун буюртма берилган газ ҳажмлари бўйича шартномаларга киритилган ўзгартиришлар ортиқча олиш деб ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналардан олинган газ учун аҳолининг ўзаро ҳисоб-китоб қилиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Аҳоли истеъмол қилинган газ ҳажми учун ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари ёки тузилган шартномаларга ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхона томонидан берилган абонент дафтарчасига мувофиқ белгиланган нормативлар бўйича ой тамом бўлгандан кейин 10 кун мобайнида ҳақ тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Газ қийматига белгиланган муддатда қисман ёки тўлиқ ҳақ тўланмаган тақдирда, ҳудудий газ билан таъминловчи корхона 2 кун муддатда истеъмолчини ҳосил бўлган қарзни ўн кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Агар кўрсатилган муддатда истеъмолчи олинган газ қиймати учун ҳақ тўламаса, у газ таъминлаш тармоғидан узиб қўйилади. Истеъмолчидан дебиторлик қарзларни бундан кейин ундириб олиш ҳудудий газ билан таъминловчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналардан олинган газ учун бюджет ташкилотининг ўзаро ҳисоб-китоб қилиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бюджет ташкилоти ҳисоб-китоб ойи бошланишидан камида 5 кун олдин тузилган шартномада кўрсатилган истеъмол қилинадиган ойлик газ ҳажми қийматининг камида 15 фоизи учун олдиндан ҳақ тўлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Олдиндан ҳақ тўлаш суммаси ўтказилмаган тақдирда бюджет ташкилотига газ етказиб берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Олинган газ учун бюджет ташкилотлари ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 30 кун ўтгунгача узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ҳисоб-китоб ойи учун етказиб берилган газ ҳажми ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ҳисоб-китоб ойи тамом бўлишидан олдин 5 кун мобайнида бюджет ташкилоти ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхона ўртасидаги газни қабул қилиш-бериш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Агар узил-кесил ҳисоб-китоб белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, газни қабул қилиш-бериш далолатномаси асосида ҳудудий газ билан таъминловчи корхона томонидан уч кун муддатда хизмат кўрсатувчи банк орқали аванс тўлови суммаси чиқариб ташланган ҳолда ҳисоб-китоб даврида етказиб берилган газ қиймати суммасига тўлов талабномаси берилади. Агар тўлов талабномаси талабнома берилган кундан бошлаб уч банк куни мобайнида бюджет ташкилотининг айби билан бажарилмасдан қолса, бюджет ташкилотига газ етказиб бериш тўхтатилади (касалхоналар, поликлиникалар, мактаблар ва мактабгача тарбия муассасаларидан ташқари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Газ-транспорт ташкилоти ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналардан олинган газ учун бошқа истеъмолчиларнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Истеъмолчилар истеъмол қилинадиган газ учун ҳисоб-китоб ойи бошланишидан камида 5 кун олдин газ-транспорт ташкилоти ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналарнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига тузилган шартномада кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг камида 30 фоизи учун олдиндан ҳақ тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Олдиндан ҳақ тўлаш суммаси ўтказилмаган тақдирда газ-транспорт ташкилоти ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхона томонидан истеъмолчига газ етказиб берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Олинган газ учун истеъмолчи истеъмолчи-ҳудудий газ билан таъминловчи корхона ва газ-транспорт ташкилотининг магистрал газ қувури газ тармоқлари ажралиши чегарасида жойлашган ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичларига мувофиқ ҳисоб-китоб ойи тамом бўлишидан олдин 5 кун мобайнида белгиланган тартибда расмийлаштирилган газни қабул қилиш-бериш далолатномаси асосида ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача узил-кесил ҳисоб-китоб қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Агар узил-кесил ҳисоб-китоб белгиланган муддатда амалга оширилмаган тақдирда, газ билан таъминловчи ташкилот ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналар газни қабул қилиш-бериш далолатномалари асосида, хизмат кўрсатувчи банклар орқали, ўтказилган тўловлар суммасини чиқариб ташлаган ҳолда, ҳисоб-китоб ойида амалда етказиб берилган газ қиймати суммасига тўлов талабномалари берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Агар тўлов талабномалари истеъмолчининг айби билан талабнома берилган кундан бошлаб 3 банк куни мобайнида бажарилмаган тақдирда, истеъмолчига газ етказиб бериш тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Истеъмолчидан дебиторлик қарзларни бундан кейин ундириб олиш газ-транспорт ташкилоти ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Истеъмолчи газ-транспорт ташкилоти ва ҳудудий газ билан таъминловчи корхона томонидан газ билан таъминлаш тармоғидан узиб қўйилгандан кейин унинг газ таъминоти тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши айбдор шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган, жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланишига олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарнинг газни қайта ишлаш корхонаси, газ-транспорт ташкилоти ва ҳудудий газ билан таъминлаш корхонасидан олинган газ учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналар ҳисоб-китоб ойи бошланишидан камида 5 кун олдин табиий газ етказиб берувчиларнинг ҳисоб рақамларига тузилган шартномаларда кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг камида 15 фоизи учун олдиндан ҳақ тўлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Олдиндан тўланадиган ҳақ суммаси ўтказилмаган ёки у 15 фоиздан кам миқдорда ўтказилган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарга газ бериш газ етказиб берувчилар томонидан газ таъминотининг технология ва авария брони даражасигача қисқартирилади, газ тармоғидан тўлиқ узиб қўйиш эса фақат суд қарори бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналар олинган газ учун ҳисоб-китоб ойи тамом бўлгандан кейин 30 кун ўтгунгача узил-кесил ҳисоб-китоб қилади. Олинган газ ҳажми газ тармоқларининг ажралиш чегараларида жойлашган ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 3 кун мобайнида газни қабул қилиш-бериш далолатномалари билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Агар белгиланган муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинмаса, етказиб берувчилар газни қабул қилиш-бериш далолатномалари асосида, хизмат кўрсатувчи банклар орқали, амалга оширилган тўловлар суммасини чегирган ҳолда, ҳисоб-китоб ойида амалда етказиб берилган газ қиймати суммасига тўлов талабномаси беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Агар тўлов талабномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарнинг айби билан тўлов талабномаси берилган кундан бошлаб уч банк куни мобайнида бажарилмаса, газ етказиб бериш газ таъминотининг технология ва авария брони даражасигача қисқартирилади. Корхонадан дебиторлик қарзларни бундан кейин ундириб олиш суд тартибида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Газ ва нефть қазиб олиш, газни қайта ишлаш корхоналари, газ-транспорт ташкилотларидан олинган газ учун ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ҳудудий газ билан таъминловчи корхона ҳисоб-китоб ойи бошланишидан камида 5 кун олдин, аҳоли истеъмол қиладиган газ ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда, тузилган шартномада кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг камида 15 фоизи миқдорида газ етказиб берувчиларнинг ҳисоб рақамига олдиндан ҳақ тўлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Олдиндан тўланадиган ҳақ суммаси ўтказилмаган ёки у 15 фоиздан кам миқдорда ўтказилган тақдирда, газ етказиб берувчилар томонидан ҳудудий газ билан таъминловчи корхонага газ етказиб бериш аҳоли истеъмол қиладиган даражагача, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарнинг технология ва авария брони даражасигача қисқартирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Олинган газ учун ҳудудий газ билан таъминловчи корхона ҳисоб-китоб ойи тамом бўлгандан кейин 30 кун ўтгунгача узил-кесил ҳисоб-китоб қилади. Олинган газ ҳажми газ тармоқларининг ажралиш чегараларидаги ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 3 кун мобайнида газни қабул қилиш-бериш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Агар белгиланган муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинмаса, газ етказиб берувчи газни қабул қилиш-бериш далолатномалари асосида, хизмат кўрсатувчи банклар орқали, амалга оширилган тўловлар суммасини чегирган ҳолда, ҳисоб-китоб даврида амалда етказиб берилган газ қиймати суммасига тўлов талабномаси беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Агар берилган тўлов талабномаси талабнома берилган вақтдан бошлаб 3 банк куни мобайнида ҳудудий газ билан таъминловчи корхонанинг айби билан бажарилмаса, газ етказиб бериш аҳоли истеъмол қиладиган даражагача, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарнинг технология ва авария брони даражасигача қисқартирилади. Ҳудудий газ билан таъминловчи корхонадан дебиторлик қарзларни бундан кейин ундириб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналар филиалларининг жамловчи иккиламчи ва махсус ҳисоб рақамларига газ учун тўлов сифатида тушган барча пул маблағлари ҳар куни тўлиқ миқдорда ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналарнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ва тегишли махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом бузилганлиги учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Газ етказиб берувчилар ва истеъмолчилар мазкур Низомга риоя қилиниши юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 26 майдаги 132-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларининг 4.8-банди чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 3-илованинг 24-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) «ресурслар» сўзидан кейин «аҳолига сотиладиган газ ҳажмидан ташқари» сўзлари қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 151-модда; 2011 й., 51-сон, 544-модда; 2013 й., 52-сон, 694-модда; 2014 й., 41-сон, 505-модда, 2017 й., 33-сон, 864-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)