17.12.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 566
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Низоми, 17.12.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 566
Дата вступления в силу
17.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2011
Ҳужжат 17.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 майдаги 234-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси ҳузуридаги кредит ресурслари кимошди савдолари орқали тижорат банкларини қайта молиялаш учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.
1. Марказий банк, Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига асосан олган, чет эл валютаси, халқаро резервлар тоифасига кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар, давлат қарз мажбуриятлари ва ҳукумат кафолатлаган бошқа қарз воситалари, Марказий банкда депозитга ўтказилган ва унинг депозитарийси учун мақбул бўлган, харид қилиниши ва сотилишига рухсат берилган қонун доирасидаги бошқа хил операциялар ўтказиши мумкин бўлган активлар, тўланишига банклар кафолат берган тижорат векселлари, шунингдек, Молия вазирлигини кафолатига асосланган ҳолда банкларга қайта молиялаш кредитларини беради.
Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқадиган аниқ мақсадли вазифаларга мувофиқ, кредитларни жойлаштириш (сотиш) ва жалб этиш (сотиб олиш) йўли билан тижорат банкларини қайта молиялаш операцияларини амалга ошириши мумкин.
3. Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, тижорат банкларига миллий валютада ломбард кредитини бериши мумкин. Ломбард кредити қайта молиялаш шаклларидан бири бўлиб, ушбу кредит Давлат қисқа муддатли облигацияларини гаровга қўйиш йўли орқали берилади.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 59-моддасига мувофиқ, муддати ўтган қарз Бош банк ҳисобварағидан ундириб олинади. Агар, Бош банк ҳисобварағида қарзларни қоплайдиган миқдорда маблағлар бўлмаса, ушбу қарз тўла қайтарилмагунча банк вакиллик ҳисобварағи бўйича операциялар тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг янги таҳрирда кучга киритилиши муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин: