LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари паркини янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Аэро Интернейшнл (Режионал)» САС - АI(R) компанияси билан учта RJ-85 самолётини ва эҳтиёт қисмларни харид қилишга, нархларнинг ўсиши ҳисобга олинган ҳолда, умумий суммаси 77,89 млн. АҚШ доллари миқдорида контракт тузилганлиги;
кўрсатиб ўтилган контракт доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига, 38,28 млн. АҚШ доллари суммасида бўнак тўланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Аэро Интернейшнл (Режионал)» САС — АI(R) компанияси билан тузилган контрактни улушли маблағ билан таъминлаш Экспорт Кредитлар Кафолати Департаменти (ЕСGD) суғуртаси остида «Барклайз банк ПЛС» кредити ҳисобига молиявий лизинг схемаси бўйича амалга оширилади;
учта захира двигатель, эҳтиёт қисмлар сотиб олишга ва фойдаланиш даврида техник хизмат кўрсатишга «Эллайд Сигнал Инк.» (Канада) ва «Кросс Эйр Лимитед» (Швейцария) компаниялари билан тузилган контрактларни маблағ билан таъминлаш «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
биринчи самолётнинг 24,92 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 100 фоиз қиймати, икки самолётнинг 11,69 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 22,5 фоиз қиймати, «Аэро Интернейшнл (Режионал)» компанияси билан тузилган контракт бўйича 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида эҳтиёт қисмларга ҳақ тўлаш ва умумий суммаси 0,67 млн. АҚШ доллари бўлган кредитни расмийлаштириш харажатлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан илгари тўланган бўнак ҳисобига;
40,28 млн. АҚШ доллари миқдоридаги икки самолёт қийматининг 77,5 фоизи - Экспорт Кредитлар Кафолати Департаменти (ЕСGD) суғуртаси остида Барклайз банк ПЛС кредити ҳисобига амалга оширилишига розилик берилсин.
самолётларни сотиб олишга қарз «Барклайз банк ПЛС» томонидан ЕСGD суғуртаси остида Кайман оролларида рўйхатдан ўтказилган Самарқанд Лизинг (Кайман ороллари) Лимитед («Самарқанд Лизинг») махсус лизинг компаниясига берилади.
«Самарқанд Лизинг» самолётларнинг эгаси ҳисобланади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ижарага беради;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки самолётларни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига субижарага беради;
«Самарқанд Лизинг» иккита RJ-85 самолётига гаровни «Барклайз банк ПЛС» фойдасига рўйхатдан ўтказади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
самолётларни маблағ билан таъминлаш учун зарур бўлган ижара, субижара, гаров битимларини ва бошқа битимларни тузсинлар ва уларнинг бажарилишини таъминласинлар;
самолётларни рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда тузилган шартномалар шартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга «Барклайз банк ПЛС» фойдасига гаров шартномаларини расмийлаштирсинлар;
субижара, воситачилик ҳақи, фоизларни тўлаш, муддати ўтказиб юборилган тўловларни қоплаш, шунингдек, кредитга ва молия лизингига хизмат кўрсатишда пайдо бўлувчи бошқа харажатларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши юзасидан кафолат битими тузсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан ижара ва субижара шартлари бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан мажбурият хатини ЕСGD, «Барклайз банк ПЛС» ва «Самарқанд Лизинг» лизинг компанияси учун мақбул шакл ва мазмунда ҳамда ижара ва субижара тўғрисидаги битимлар муносабати билан барча ҳужжатларни имзолаш ва топшириш юзасидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси мансабдор шахслари тайинланганлигини ва уларнинг ваколатларини тасдиқловчи Вазирлар Маҳкамасининг Сертификатини беришга вакил қилинсин.
ижара ва субижара тўғрисидаги битимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишини кафолатловчи кафолатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Барклайз банк ПЛС», ЕСGD ва «Самарқанд Лизинг» компанияси фойдасига беришга;
субижара тўғрисидаги битим бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси мажбуриятлари юзасидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фойдасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатни имзолашга вакил қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги нотижорат мақсадидаги самолёт бўйича субижара тўловларини ўз вақтида тўлаш учун 1998 йилдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига республика бюджетидан маблағ ажратишни назарда тутсин.
10. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва самолётларни маблағ билан таъминлашнинг бошқа қатнашчилари солиқлар, тўловлар, пошлиналар, воситачилик ҳақининг барча турларидан, ушбу маблағ билан таъминлашни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар нотариал расмийлаштирилганлиги, контрактлар ва битимлар рўйхатдан ўтказилганлиги ва қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун йиғимлардан, шунингдек гаров тўғрисидаги шартномалар рўйхатдан ўтказилишига тегишли суғурта бўйича мажбурий тўловлардан озод қилинсин.
«Барклайз банк ПЛС» ва ЕСGD учун мақбул шакл ва мазмунда RJ-85 самолётларини маблағ билан таъминлаш бўйича юридик хулоса берсин;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Ижара ва субижара тўғрисидаги битимлар шартларига мувофиқ иккита RJ-85 самолёти бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Самарқанд Лизинг» лизинг компанияси томонидан тақдим этилган гаров тўғрисидаги шартномаларни белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказсин ва ўз вақтида қайта рўйхатдан ўтказсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур битишувни амалга ошириш муносабати билан тузилган контрактлар ва битимларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказсин.