11.04.2022 йилдаги ЎРҚ-762-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.04.2022 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 17 мартда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 232-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) қуйидаги мазмундаги 2321-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2321-модда. Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишни ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 391-модда биринчи қисмининг 10-бандидаги «суд қарорини бажармасликка» деган сўзлар «суд ҳужжатини ижро этмасликка, суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашишга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 345-модданинг иккинчи қисмидаги «233 — 236» рақамлари «2321 — 236» рақамлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 16-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мазкур шахслар ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати қоидаларини, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш қоидаларини, божхона қоидаларини бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгар бўлади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 1982-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қонунчиликда назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматларини, халқаро йўловчи ташиш хизматларини ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширувини амалга оширмаганлик, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини таъминламаганлик, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 245-модданинг биринчи қисмидаги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«101-моддасининг биринчи (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида) ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар «101» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«198» рақами «198-моддаларида, 1982-моддасининг бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 2453-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ушбу Кодекснинг 1981-моддасида ва 1982-моддасининг биринчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) 248-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари ушбу Кодекснинг 101-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 4-модданинг иккинчи қисмидаги «уч кунлик муддат ичида» деган сўзлар «кейинги иш кунидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 7-модда биринчи қисмининг 11-бандидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) қуйидаги мазмундаги 81, 82 ва 83-моддалар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«81-модда. Ижро ҳужжатларининг Мажбурий ижро бюроси органларига тааллуқлилиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади, бундан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига ва марказий аппаратига тааллуқли ижро ҳужжатлари мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турли туманларда (шаҳарларда) жойлашган бир нечта қарздорга, шу жумладан солидар жавобгарлиги бўлган қарздорларга нисбатан берилган ижро ҳужжатларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро ҳужжати тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик минг бараваридан юз минг бараваригача миқдордаги суммани ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет давлатнинг резиденти бўлган қарздор юридик шахсга нисбатан ижро ҳужжатларини ижро этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ижрочилари ёхуд уларнинг ўринбосарлари алоҳида ҳолатларга қараб ҳар қандай ижро ишини Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимларидан олиб қўйишга ва уни ўз иш юритувига қабул қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турли вилоятларда жойлашган бир нечта қарздорга, шу жумладан солидар жавобгарлиги бўлган қарздорларга нисбатан берилган ижро ҳужжатларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро ҳужжати тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридаги ва ундан ортиқ миқдорлардаги суммани ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет давлатларга, уларнинг давлат органларига, чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ҳукумат ташкилотларига ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек уларнинг дипломатик иммунитетга эга бўлган ходимларига нисбатан берилган ижро ҳужжатларини ижро этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси ёхуд унинг ўринбосари алоҳида ҳолатларга қараб ҳар қандай ижро ишини Мажбурий ижро бюросининг органидан олиб қўйишга ва уни ўз иш юритувига қабул қилишга, ижро ишини Мажбурий ижро бюросининг бир органидан бошқа органига ўтказишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82-модда. Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини улар Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар ундирувчи томонидан тегишли давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига ижросини таъминлаш учун топширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсдан пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари — қарздор юридик шахсга ҳисобварақлар бўйича хизмат кўрсатувчи банк муассасасига ёки бошқа кредит ташкилотига (бундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин юзага келадиган мулкий ҳуқуқларни белгилаш тўғрисидаги ёки уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ижро ҳужжатлари — тегишли мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи давлат органларига ва ташкилотларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини белгилаш ёки қимматли қоғозларнинг миқдори ва тури бўйича аниқланадиган юридик шахслар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни белгилаш тўғрисидаги ёхуд қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳисобга олишга доир мажбурият юклатилишини назарда тутувчи ижро ҳужжатлари — қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини ижро ҳужжатида кўрсатилган шахс номига ҳисобга қўйиш мақсадида ваколатли органга (ташкилотга);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжатлари — ишга тиклаш ваколати берилган иш берувчига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари — иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириши шарт бўлган тегишли иш берувчига (ташкилотга);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздор давлат органи, ташкилот ёки унинг мансабдор шахслари тўғрисидаги ёхуд уларнинг зиммасига мажбуриятлар юклатилишини назарда тутувчи ижро ҳужжатлари — қарздор давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига ёхуд ижро ҳужжатида ўз зиммасига мажбуриятлар юклатилган давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий жарима солиш ҳақидаги ижро ҳужжатлари — иш ҳақини ёки бошқа даромадни, пенсияни ёки стипендияни тўлашни амалга оширувчи ташкилотга (бундан ҳуқуқбузар ишламаётган ёки унинг иш жойи номаълум бўлган ҳоллар мустасно). Ушбу тартиб суднинг маъмурий жарима солиш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ижро ҳужжатлари ўзига ушбу ҳужжатлар тақдим этилган давлат органи, ташкилот ва мансабдор шахслар томонидан, агар ижро ҳужжатларида бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, улар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, банкларга тақдим этилган юридик шахсдан пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари эса кейинги иш кунидан кечиктирмай банк томонидан ижро этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ишга тиклаш ваколати берилган иш берувчига ижрони таъминлаш учун ундирувчи томонидан ижро ҳужжати тақдим этилган кундан кейин дарҳол ижро этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган муддатларда давлат органи, ташкилот ёки унинг мансабдор шахси томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда, ундирувчи томонидан ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилади ҳамда айбдор шахслар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83-модда. Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилаётганда ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилаётганда ижро ҳужжатларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ушбу Қонуннинг 82-моддасида кўрсатилган айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари тегишли давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) истеъмол қилинган энергия ресурслари ва ичимлик суви учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар қарздор юридик шахс (бундан қонунчиликка биноан тармоқлардан узилишига йўл қўйилмайдиган истеъмолчилар мустасно) энергия ресурслари тармоқларидан ва сув таъминотидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича гаров тўғрисидаги шартнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) солиқ қарзини ундиришга доир ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномаларининг (тўлов ҳужжатларининг) санаси, рақами ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ушбу мол-мулк хатланган тақдирда, мол-мулкни хатлаш ҳақидаги қарор ва баённома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мол-мулкни давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ белгиланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 23-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини суддан ёки уни берган бошқа органдан ёхуд ундирувчидан (агар ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати ўтмаган ва мазкур ҳужжат ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлса) ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт (бундан ушбу Қонуннинг 31-бобида назарда тутилган ҳоллар мустасно). Агар қонунчиликда ижро ҳужжатларининг айрим турларига доир мажбурий иловалар назарда тутилган бўлса, улар давлат ижрочисига ижро ҳужжати билан бирга тақдим этилиши керак»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) 30-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақли»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«321-модда. Жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда ҳукм қилинган шахснинг ёки қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарор қабул қилиши шарт»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«21) қарздор муомалага лаёқатсиз деб топилганда»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисмининг 6-банди чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4) ундирувчи илтимос қилганда»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) 40-модданинг биринчи қисми «ундирув» деган сўздан кейин «(талаб)» деган сўз билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани, қарздор юридик шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситасини қидириш давлат ижрочисининг қарори билан ички ишлар органларининг зиммасига юклатилиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Автомототранспорт воситасини қидириш бўйича харажатлар ички ишлар органининг аризасига кўра, қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани, қарздор юридик шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш бўйича харажатлар эса тегишли давлат ижрочиси томонидан қилинган харажатлар ҳисоб-китоби асосида аниқланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12) 421-модданинг биринчи қисми «бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13) қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«31-БОБ. ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ИШИНИ ЮРИТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИДА ИЖРО ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
431-модда. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этиш ундирув қарздорнинг мол-мулкига (бундан пул маблағлари мустасно) қаратилмаган ҳамда қарздорга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади. Бунда қарздорга нисбатан фақат ушбу Қонун 432-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний шахслардан маъмурий жарималарни, солиқ қарзини ва давлат божини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритиш бўйича давлат ижрочиси томонидан қарорлар қабул қилинмайди (бундан ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор мустасно), ундирув қарздорнинг яшаш жойига ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ижро ҳужжатлари уларни ижрога топшириш муддати ўтиб кетганидан кейин юборилган бўлса ёки ушбу Қонуннинг 8 ва 83-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, давлат ижрочиси ижро ҳужжатларини улар келиб тушган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида қайтариб юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижрочиси ижро ҳужжати келиб тушган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни ушбу Қонуннинг 221-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижро этиш ҳақида хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда ижро этиш учун қарздорга у хабарномани олган кундан эътиборан беш кунлик муддат берилиб, бу ҳақда хабарномада кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарздор ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган муддатда ижро ҳужжатининг талабларини узрли сабабларсиз ихтиёрий тартибда бажармаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан ушбу Қонуннинг 432-моддасида назарда тутилган мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилади ва қарздордан белгиланган тартибда ижро йиғими ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибидаги мажбурий ижро этиш чоралари ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қўлланилади. Ушбу муддатга қарздорнинг иш ҳақидан, стипендиясидан, пенсиясидан ва бошқа турдаги даромадларидан пул маблағлари ушлаб қолинган вақт кирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ундирув тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжати бўйича ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритишда мазкур қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) ёхуд суд унинг ижро этилганлиги ҳақида ижро ҳужжати тўлиқ ижро этилган кундан кейинги кундан кечиктирмай хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чоралари натижасиз бўлган тақдирда ижро ҳужжати ва ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор ушбу Қонунда белгиланган умумий тартибда ижро этилади. Бунда қарздордан ижро йиғими қўшимча ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
432-модда. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чоралари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро этишда қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўллайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақига, стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги даромадларига қаратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш, қоида тариқасида, ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Бунда ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш тартиби Мажбурий ижро бюроси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро ҳужжати ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этилганда ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа мажбурий ижро этиш чораларини, шунингдек қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун вақтинча чеклов чораларини қўллашга йўл қўйилмайди, шунингдек ижро ҳужжати талабларини бажармаганлиги учун қарздор жисмоний шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилиши мумкин эмас»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14) 44-модда «бундан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро ҳужжатларини ижро этиш ҳоллари мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15) 64-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 524-модда) 10-моддасининг иккинчи қисмидаги «мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган ижро иши бўйича» деган сўзлар «мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан давлат ижрочисининг иш юритувида бўлган ижро иши бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги 712-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 428-модда; 2019 йил, № 11, 791-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 21-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишинча саккизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги ЎРҚ-440-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 8, 384-модда; 2019 йил, № 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 11 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-762-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)