Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Амалга оширилаётган йўловчи ва юк ташишлар географиясини янада кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва маданий марказларига тўғридан-тўғри ҳаво йўлларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларига халқаро аэропорт мақоми берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларида чегара, божхона, санитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш учун фаолият йўналиши бўйича, тасдиқланган ходимлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ўтказиш пунктлари ташкил этсинлар.
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бўлинмаларини зарур хизмат хоналари, махсус асбоб-ускуналар ва техника билан таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чегара, божхона, ветеринария ва санитария назоратини, шунингдек авиация хавфсизлиги мақсадидаги назоратни самарали амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига, зарур тартиботларга риоя қилинган тақдирда ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан келишган ҳолда Андижон, Қарши, Наманган, Нукус ва Фарғона шаҳарлари аэропортларидан чартер халқаро қатновларни амалга оширишига рухсат этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан биргаликда авиация хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларини сертификациялаштирсин.
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортлари мақоми бўйича маълумотларни тайёрлашни ва аэронавигация ахборотлари халқаро тўпламларида эълон қилишни ташкил этсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 13 июль,
343-сон