Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2793-8]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандидаги «бир ой муддатда» деган сўзлар «бир иш кунида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 февраль,
312/7-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/2793-8/0184-сон)