01.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон
Ҳужжат 02.03.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. 2022 йил 1 июндан бошлаб Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг 1-иловада кўрсатилган ҳудудларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти (кейинги ўринларда — вакил) жорий қилинсин.
мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган ҳар бир ҳудудга камида икки нафар вакил бириктирилади;
талабгорлардан электрон мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб беш кун ичида уларнинг мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга жавоб беришини қўшимча ҳужжатларни сўраб олмаган ҳолда идоралараро электрон ахборот алмашинуви орқали бошқа вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида текширади ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллалардаги ёшлар етакчиларидан ёзма тавсиянома олади;
мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган талабгорларнинг рўйхатини шакллантиради ва ҳар ойнинг 25-санасигача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига тақдим этиб боради.
2022 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4829-сон қарори 11-бандида назарда тутилган микроқарзлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ҳам тўланади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги «Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5205-сон қарорида назарда тутилган малака имтиҳонларини топшириш, йўл чиптасини харид қилиш ва «ишчи виза»ни расмийлаштириш бўйича компенсациялар 2023 йил 1 январга қадар тўланади.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

Вазирлик ва идоралардан

Вазирлар Маҳкамасидан

I. Хорижий давлатларнинг ҳудудларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари фаолиятини ташкил этиш, юклатилган вазифаларни лозим даражада амалга ошириши учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш

1.

Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакили (кейинги ўринларда — вакил) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) штатлар жадвалига вакиллар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш.

2022 йил 1 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2022 йил 1 апрель

2.

Вакилларни танлаш, келишиш ва ишга қабул қилиш.

1. Ўзбекистон Республикасидан ишга юборилаётган вакил лавозимига номзодларни ўрнатилган тартибда мутасадди ташкилотлар билан келишиш.

2022 йил 1 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Вакил лавозимига номзодларни тайинлаш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2022 йил 1 май

3. Хорижга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориладиган ходимларни Ташқи ишлар вазирлигида суҳбатдан ўтказиш.

Доимий

3.

Қабул қилувчи давлатда вакилларни ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтказиш.

1. Вакилларни Россия Федерациясида — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари сифатида, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасида — Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари сифатида расмийлаштириш.

2022 йил 1 июнь

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Вакилларнинг қабул қилувчи давлатда аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш.

Хорижий томон билан келишувга кўра

4.

Хориждан жалб этиладиган вакил лавозимига тегишли ҳудудларда яшовчи обрў-эътиборли, кенг дунёқарашга эга ватандошлар ёки зарур малака ва тажрибага эга бошқа шахслар орасидан танлаб олиш.

1. Номзодларни танлаш ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таклиф киритиш.

2022 йил 1 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Номзодларни мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2022 йил 15 апрель

3. Номзодлар билан меҳнат шартномаларини тузиш.

2022 йил 1 май

5.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Агентликнинг хориждаги ваколатхонаси ва вакиллари фаолиятини молиялаштириш.

1. Агентликнинг хориждаги ваколатхонаси ва вакиллари фаолиятини молиялаштириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Харажатлар сметасига мувофиқ Жамғармадан вакиллар фаолияти ташкил этиш учун зарур маблағларни ажратиш.

Заруратга қараб

3. Вакиллар фаолиятини Агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонасида амалдаги тартиб бўйича, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасида эса Ташқи ишлар вазирлиги орқали молиялаштириш чораларини кўриш.

2022 йил 1 май

6.

2023 йилдан бошлаб Вакиллар фаолиятини молиялаштириш учун Жамғармага бюджет маблағлари ажратилишини таъминлаш.

1. 2023 йил учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Жамғармага зарур маблағлар ажратилишини назарда тутиш.

2022 йил 1 декабрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Қўчқоров)

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тақдим этилган асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра вакиллар фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Жамғармага зарур маблағлар ажратиш.

2023 йил давомида

7.

Вакиллар фаолиятини ташкил этиш ва улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Вакиллар фаолият олиб борадиган ҳудудларда офис ва тураржой биноларини топиш ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш.

2022 йил 15 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Вакиллар фаолиятини йўлга қўйиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш.

2022 йил 1 май

8.

Вакиллар фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг кўп сонли фуқаролари уюшган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий корхоналар ёки таҳсил олаётган таълим ташкилотлари негизида ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг кўп сонли фуқаролари уюшган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий корхоналар ёки таҳсил олаётган таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.

2022 йил 1 июль

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Мазкур корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун учрашув ва суҳбатлар ўтказиш бўйича келишиш.

Келишувга мувофиқ

3. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 5 минг нафардан ошадиган корхона ва ташкилотларда уларнинг раҳбарияти билан келишган ҳолда вакиллар учун алоҳида хизмат хоналарини ажратиш чораларини кўриш.

Келишувга мувофиқ

4. Иш берувчи корхона ва таълим ташкилотларда меҳнат мигрантлари билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Келишувга мувофиқ

9.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан хорижий давлатларда вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан бириктирилган ҳудудларда вакилларнинг самарали фаолият юритиши учун уларга амалий ёрдам кўрсатиш.

Доимий

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари томонидан вакиллар фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш.

Доимий

10.

Хорижий давлат ҳудудларидаги маҳаллий ҳокимият органлари, ўзбек миллий-маданий ташкилотлари ва ватандошлар билан алоқалар ўрнатиш.

1. Вакиллар томонидан маҳаллий ҳокимият органлари, хориждаги ўзбек миллий-маданий ташкилотлари ва ватандошлар билан яқин алоқалар ўрнатиш ҳамда уларни ҳамкорликка жалб этиш.

Доимий

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Мазкур ташкилот ва шахслар билан келгусида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Доимий

11.

Вакиллар томонидан фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш мақсадида уларга «Labor-migration» дастурий мажмуасида амалга оширган ишлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш имконини яратиш.

1. Вакилларга «Labor-migration» дастурий мажмуасидан фойдаланиш учун алоҳида веб-саҳифа ташкил этиш.

2022 йил 1 май

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Вакиллар томонидан амалга оширилган ишлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуага киритиб борилишини таъминлаш.

Доимий

II. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда меҳнат мигрантларининг оила аъзоларини моддий-маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш

12.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан меҳнат мигрантларининг оила аъзоларини моддий-маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий Кенгашлари ўртасида меҳнат мигрантларининг оила аъзоларини моддий-маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2022 йил 1 апрель

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

(Қ. Рафиков),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Меҳнат мигрантларинг оила аъзоларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар бўйича кенг кўламли тарғибот ишларини ўтказиш.

Доимий

13.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ва боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига «Labor-migration» дастурий мажмуаси орқали шакллантирилган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ва боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган оилалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш.

2. Касаба уюшмалари Федерациясига у томонидан меҳнат мигрантлари оила аъзоларига ёрдам кўрсатилишида ҳар томонлама кўмаклашиш.

2022 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

(Қ. Рафиков)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

14.

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига «Labor-migration» дастурий мажмуаси орқали шакллантирилган меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш.

2. Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эш?тиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш ва етказиб беришда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳар томонлама кўмаклашиш.

2022 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

(Қ. Рафиков)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

15.

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланмалар бериш.

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига «Labor-migration» дастурий мажмуаси орқали шакллантирилган меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш.

2. Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларини касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига юборишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳар томонлама кўмаклашиш.

2022 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

(Қ. Рафиков)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

16.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар бериш.

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига «Labor-migration» дастурий мажмуаси орқали шакллантирилган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш.

2. Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларини мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга юборишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳар томонлама кўмаклашиш.

2022 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

(Қ. Рафиков)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

17.

«Labor-migration» дастурий мажмуасини маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) учун ишлаб чиқилган ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда «Labor-migration» дастурий мажмуасини ҳоким ёрдамчилари учун ишлаб чиқилган ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2022 йил 1 май

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(М. Убайдуллаев)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов),

Бош вазир ўринбосари

(Ж. Қўчқоров)

2. «Labor-migration» дастурий мажмуасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнат мигрантининг оила аъзоларига кўрсатиладиган ёрдамлардан фойдаланиш имкониятини берувчи махсус саҳифа яратиш.

2022 йил 1 июнь

III. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, ушбу давлатда?? салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш

18.

Хорижий иш берувчилар иштирокида «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси афзалликлари» мавзусида форумлар ўтказиш.

1. Халқаро форумни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил 1 июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Ишчи гуруҳ томонидан форум дастурини ишлаб чиқиш ва бошқа ташкилий-техник вазифаларни амалга ошириш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Форумни хорижий иш берувчилар, уларнинг уюшмалари, хорижий ваколатли давлат органлари, меҳнат миграцияси соҳасидаги экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказиш.

2023 йил 1 январь

4. Форум доирасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартномалар тузиш.

Хориж томони билан келишувга кўра

19.

Хорижий иш берувчилар ўртасида «Энг яхши хорижий иш берувчи» номинациясида танлов ўтказиш.

1. Танлов ўтказиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Танлов шартлари, баҳолаш мезонлари, тақдирлаш бўйича Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Танловни хорижий иш берувчи компаниялар иштирокида ўтказиш.

2023 йил 1 январь

4. Танловда ғолиб бўлган хорижий иш берувчиларини тақдирлаш.

2023 йил 1 январь

20.

Ҳар бирҳудудда мунтазам равишда хорижий иш берувчилар ва рекрутинг компаниялари иштирокида меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш.

1. Меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш бўйича жойларда ишчи гуруҳлар тузиш.

2022 йил 1 май

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Меҳнат ярмаркаларига кенг миқёсда ишсизларни, касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш марказлари тингловчиларини, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалладаги ёшлар етакчиларини жалб қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Меҳнат ярмаркаларини хорижий йирик иш берувчи компанияларни жалб қилган ҳолда ўтказиш.

2022 йил сентябрь-октябрь

21.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида фаол тарғибот ишларини олиб бориш учун PR-марказни ташкил этиш.

1. PR-марказни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий асосларини шакллантириш.

2022 йил 1 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. PR-марказ фаолиятини йўлга қўйиш, шу жумладан унинг иш режасини ва устувор вазифаларини белгилаш.

2022 йил 1 май

3. PR-марказга малакали кадрларни жалб этиш, хорижий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Доимий

22.

Меҳнат мигрантлари учун «LabourMigrant.uz» мобил иловасининг янги версиясини ишлаб чиқиш.

1. Меҳнат мигрантлари учун «LabourMigrant.uz» мобил иловасининг янги, фойдаланиш учун қулай версиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 йил 1 май

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. «LabourMigrant.uz» мобил иловасида қайтиб келган меҳнат мигрантларини реинтеграция қилиш бўйича қўшимча хизматларни яратиш.

2022 йил 1 июль

3. «LabourMigrant.uz» мобил иловасига вакиллар жойлашган ҳудудлар харитаси ва улар билан боғланиш учун керакли маълумотларни киритиш.

2022 йил 1 июль

23.

Халқаро аэропорт ва темир йўл вокзалларида тарғибот ишларини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

1. Халқаро аэропорт ва темир йўл вокзалларининг кутиш залларида махсус жой ажратиш ва тарғибот материалларини жойлаштириш учун бурчаклар ташкил этиш.

2022 йил 1 апрель

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари

(А. Раматов),

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Меҳнат мигрантлари учун берилаётган имтиёзлар, хорижда улар дуч келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар, жумладан, одам савдоси, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича тарғибот материалларини жойлаштириш.

Доимий

24.

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида м?даний-маърифий тадбирлар ўтказиш, жумладан, ўзбек санъаткорлари иштирокида концертлар, ўзбек маданий меросига оид кўргазмалар, машҳур спортчилар иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2. Чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

2022 йил давомида

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

(У. Азамов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(А. Абдухакимов)

25.

Ўзбек меҳнат мигрантининг ижобий имижини яратиш бўйича қисқа метражли ҳужжатли фильмлар ва видеороликлар суратга олиш.

1. Ўзбек меҳнат мигрантининг ижобий имижини яратиш бўйича қисқа метражли ҳужжатли фильмлар ва видеороликлар суратга олиш.

2022 йил 1 июль

Кинематография агентлиги

(Ф. Абдухаликов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазири ўринбосари

(А. Абдухакимов)

2. Ҳужжатли фильмлар ва видеороликларнинг давлат ва нодавлат телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш.

2022 йил давомида

26.

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун махсус туркум телекўрсатувлар ва давра суҳбатларини уюштириш, PR-марказ томонидан тақдим этиладиган материалларни мунтазам равишда эфирга узатиб бориш.

1. Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун махсус туркум телекўрсатувлар ва давра суҳбатларини уюштириш.

Доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов)

Бош вазир ўринбосари

(А. Абдухакимов),

Бош вазир маслаҳатчиси

(М. Хайриддинов)

2. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг PR-маркази томонидан тақдим этилган видеолавҳалар, инфографика ва бошқа профилактик тарғибот материалларини эфирга узатиб бориш.

Доимий

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналарини очиш тўғрисида»ги ПҚ-3743-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банддаги «собственных средств Агентства» сўзлари «средств Фонда поддержки и защиты прав и интересов граждан, осуществляющих трудовую деятельность за рубежом, при Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда» сўзлари «ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «эътироф этилган» сўзларидан кейин «ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Самара, Уфа, Чимкент ва Истанбул» сўзлари «Самара ва Уфа» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «ёки» сўзи «ва (ёки)» сўзлари билан алмаштирилсин.
11-банддаги «ўн» сўзи «йигирма» сўзи билан алмаштирилсин;
53-банддаги «3» рақами «ўттиз» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«

11.

Агентлик ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш.

1. Агентликнинг ходимларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва (ёки) Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентлик бошлиғининг Агентлик ходимларини узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи.

3. Хизмат сафарга юбориш учун режа-вазифа, харажатлар сметаси.

1. Ўзбекистондан узоқ муддатли хизмат сафарига юбориладиган Агентлик ходимларининг иш ҳақи, суғурта, хизмат сафари, ижара (офис ва турар жой учун), асосий воситалар ва жиҳозлар учун харажатларини молиялаштириш.

2. Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахсларга иш ҳақи тўлаш учун харажатларни молиялаштириш.

Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ

».

тўртинчи — олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Изоҳ: мазкур илованинг 4-банди «а» кичик банди 2022 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.